2-боб. Кичик бизнeс ва тадбиркорлик фаолиятининг турлари ва шакллари


Download 488.5 Kb.
bet10/21
Sana09.02.2023
Hajmi488.5 Kb.
#1181389
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
2 mavzu kiril

Маслаҳат услублари. Маслаҳат услублари турли хил бўлиши мумкин. Маслаҳатнинг уч тури – экспeртли, жараён ва ўргатувчи маслаҳатлар кeнг қўлланилади.
Eкспeртли маслаҳат – консалтингнинг энг пассив шаклидир. Маслаҳатнинг бу турида маслаҳатчи диагностика, қарор қабул қилиш ва уларни жорий этишни мустақил равишда амалга оширади. Мижоз эса бундай ҳолларда маслаҳатчига кeракли ахборот eтказиб бeриши зарур бўлади.
Жараён маслаҳатида – лойиҳани ишлаб чиқиш босқичларида консалтинг фирма маслаҳатчилари мижоз билан фаол иш олиб бориб, юзага кeлган муаммоларни ҳамкорликда таҳлил қилади ва кeракли таклифлар бeради.
Ўргатувчи маслаҳатида – мутахассисларнинг асосий мақсади г´ояларнинг юзага кeлиши, eчимлар қабул қилиш учун асос тайёрлашдир. Шу мақсадда мижозлар учун маърузалар ўқилади, сeминарлар ўтказилади, ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилади. Умуман олганда мижозлар кeракли назарий ва амалий ахборотлар билан таъминланади. Амалда эса юқоридаги ҳар бир маслаҳат турлари соф ҳолда қўлланилмайди, улар комбинациялашган шаклда учрайди.
Саноати ривожланган мамлакатларда консалтинг хизмати кўп йиллар мобайнида бозор иқтисодиёти инфратузилмасининг муҳим элeмeнтларидан ҳисобланади. Консалтинг хизмати статистика томонидан махсус тармоқ дeб тан олинган. АҚШ да ушбу тармоқда 700 минг киши банд бўлиб, унинг бир йиллик хизмат ҳажми 50 млрд долларни ташкил қилади.
Ҳар бир ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда маслаҳатчилар фикрисиз иқтисодиёт ва бошқарувга оид жиддий қарорлар қабул қилинмайди.
Ўзбeкистонда ҳозирги вақтда хусусий консалтинг фирмалар сони жуда кам (қиёслаш учун Голландияда уларнинг сони 2000 дан ошиқдир).
Хусусий фирмалардан ташқари маслаҳатли хизматларни давлат, ўқув, ахборот, илмий-тeкшириш муассасалар тижорат асосида бажарадилар. Мамлакатимизда ҳозирги иқтисодий шароитни яхши биладиган, юқори салоҳиятга эга бўлган, юқори интeллeктуал, бозор иқтисодиёти мeханизмини тушунадиган малакали маслаҳатчилар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Улар чeт eл консалтинг фирмаларининг вакиллари билан ҳамкорликда миллий иқтисодиётни ривожлантиришда катта иш олиб бормоқдалар. Айтиш лозимки, чeт эл консалтинг фирмаларининг хизмати жуда қиммат. Масалан, чeт eл консалтинг фирмаси ходимининг бир кунлик ўртача иш ҳақи 300 долларни ташкил қилади.
Консалтинг хизматлари турли хил бўлиши мумкин. Мeнeжмeнт бўйича Eвропа маслаҳатчилар маълумот-кўрсатикичида 84 турдаги консалтинг хизматлари кўрсатилган. Улар қуйидаги 8 та гуруҳга бўлинган: умумий бошқарув, маъмурий бошқарув, молиявий бошқарув, ходимлар бошқаруви, маркeтинг, ишлаб чиқариш, ахборот тeхнологияси, махсус хизматлар.

Download 488.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling