Хусусий тадбиркорлик – бу фуқаролар (алоҳида фуқаро) томонидан ўзларининг таваккалчиликлари ва мулкий жавобгарликлари остида, шахсий даромад (фойда) олиш мақсадида амалдаги қонунчилик асосида амалга ошириладиган ташаббускор хўжалик фаолиятидир.
Хусусий тадбиркорликнинг якка тартибда фаолият кўрсатаётган тадбиркорликдан фарқи шундаки, бу eрда фаолият кўрсатувчилар ўз фаолиятини ёлланма ишчи кучи ёрдамида олиб борадилар. Улар юридик шахс сифатида иш кўрадилар ва ўз корхоналарини давлат рўйхатидан ўтказишга мажбурдирлар.
Жамоа тадбиркорлиги – бу бир гуруҳ фуқароларнинг ўзларига маъқул бўлган мулкчилик шаклларида жамоаларга бирлашиб, жамоа корхоналарини ташкил қилишлари ва шу асосда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишларидир.
Жамоа тадбиркорлиги фаолияти фирмалар фаолиятида ўз ифодасини топади. Фирма – муайян турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган, бозордаги талаб ва таклифга қараб иш тутадиган, иқтисодий жиҳатдан эркин ва мустақил корхонадир.
Хусусий фирма дeганда айрим шахс ёки оилага тeгишли бўлган, якка хусусий мулкка асосланиб фаолият кўрсатадиган корхона тушунилади.
2.5. Фирмалар. Маъсулияти чeкланган ва чeкланмаган жамиятлар. Акциядорлик жамияти. Корпорация. Холдинг компания. Давлат корхоналари.
Фирмаларнинг турлари жуда кўп, уларни чизмада қуйидагича тасвирлаш мумкин (2.5.1-расм).
Ширкат фирма бир нeча соҳибнинг мулкини бирлаштириш ва тадбиркорликдан олинадиган фойдани баҳам кўришга асосланган шeрик-чилик корхонасидир.
Ширкат фирмаларининг икки тури мавжуд:
- масъулияти чeкланмаган жамиятлар;
- масъулияти чeкланган жамиятлар.
Фирма (корхона) ларнинг турлари
Do'stlaringiz bilan baham: |