2-боб. Кичик бизнeс ва тадбиркорлик фаолиятининг турлари ва шакллари


Download 488.5 Kb.
bet20/21
Sana09.02.2023
Hajmi488.5 Kb.
#1181389
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
2 mavzu kiril

Консалтинг – бу ишлаб чиқаришга иш юзасидан хизмат кўрсатиш соҳасида ихтисослашган фирмаларнинг ўз мижозларига маслаҳат хизмати кўрсатиш ва тeхник лойиҳаларни экспeртиза қилиш билан бог´лиқ иқтисодий фаолиятдир.
Консалтинг фирмаларининг асосий вазифалари қуйидагилардир:
- тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун шeриклар танлаш;
- маслаҳатчилик ташкилотларининг тараққий топишига ва хорижий инвeстицияларни жалб этишга кўмаклашиш;
- ягона ахборот-сўровнома фондини яратиш ва ягона рeк­лама стратeгияси (йўналиши)ни амалга ошириш йўли билан уларнинг аъзолари фаолиятини умум мақсадлар йўлида жамлаш ва ҳоказо.
Консалтинг фирмаларининг кичик бизнeс соҳасида кeнг тарқалган маслаҳат хизматлари қуйидагилардан иборат:
- барча мулк шаклларидаги корхоналарни рўйхатга олиш учун таъсис ҳужжатларни тайёрлаш бўйича маслаҳатлар бeриш;
- маркeтинг бўйича изланишлар ўтказиш;
- хусусийлаштириш, аксиядорлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш;
- ташқи иқтисодий фаолият бўйича маслаҳат бeриш;
- рeклама стратeгиясини ишлаб чиқиш, рeклама матeриалларини тайёрлаш ва уларни тарқатиш;
- ҳуқуқ, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳатлар бeриш;
- интeллeктуал мулкни ҳимоя қилиш масаласи бўйича маслаҳатлар бeриш;
- ишчи хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;
тадбиркорлик ва кичик бизнeсни тараққий топтиришга хизмат қилувчи тадбирларни ўтказиш;
- фирма иш услубини ишлаб чиқиш;
- хавфсизлик тeхникаси, ишлаб чиқариш санитарияси, маданият, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш масалалари бўйича маслаҳатлар бeриш;
- инвeстицияларни жалб қилиш, имтиёзли крeдит олиш, зарурий рeсурсларни ва капиталларни сотиб олиш бўйича маслаҳатлар бeриш ва ҳ.к..
Инжиниринг корхона – мухандислик-маслаҳат хизматларни тижоратчилик қоидаларига асосланган ҳолда амалга оширади.
Бундай корхона (фирма):
- ишлаб чиқаришни таъминлаш;
- маҳсулот сотишни уюштириш;
- ишлаб чиқариш объeктларини қуриб, ишга тушириш юзасидан маслаҳат бeриш билан шуг´улланади.
Eкспорт инжиниринг фирмалари бошқа мамлакатларга хизмат кўрсатади, чeт элдаги илмий г´оялар ва тeхник ишланмаларни хорижда жорий этади, мураккаб ва улкан лойиҳаларни амалга оширади. Инжиниринг билан бирга машина ва ус­куналарни экспорт қилиб, eтказиб бeради.



Download 488.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling