2 боб тадқИҚотнинг методологик асослари ва методлари
Тадқиқот қўлланилган методикалар тавсифи
Download 54 Kb.
|
2 БОБ ТАДҚИҚОТНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Фемининлик ва маскулинлик диагностикаси (Сандра Бем)
2.2. Тадқиқот қўлланилган методикалар тавсифи
Юқорида таъкидлаганимиздек тадқиқот объектини Тошкентдаги “Жар” спорт комплексида спортнинг таэквондо тури билан шуғулланувчи 80 нафар (шулардан 40 нафари ўғил ва 40 нафари қиз болалар) спортчилар ташкил қилди. Тадқиқотда қуйидаги методикалардан фойдаландик. 1. Фемининлик ва маскулинлик диагностикаси (Сандра Бем) Бу методика аёл ёки эркак сифатларини устунлик қилишини аниқлашга мўлжалланган методика ҳисобланиб, 60 та сўзлар мажмуасидан иборатдир. Миналувчиларга қуйидагича йўриқнома берилади: “Қуйида келтирилган хусусиятлардан сизга тўғри келадиганини белгиланг, яъни сизда мавжуд бўлган хусусиятларни. Синалувчининг ҳар бир тўғри келган жавобига бир балл қўйилади, бунда калитга солиштирилади Калит: Маскулинлик (савол номерлари): 1, 4, 7, 10, 13, 16, 19, 22, 25, 28, 31, 34, 37, 40, 43, 46, 49, 52, 55, 58; Феминлик (савол номерлари): 2, 5, 8, 11, 14, 17, 20, 23, 26, 29, 32, 35, 38, 41, 44, 47, 50, 53, 56, 59; Маскулинлик кўрсаткичлари (М) ва феменинлик (F) қуйидаги тарзда ҳисобланади, маскулинлик балларининг йиғиндиси 20 га бўлинади ва бу –М, фемининлик баллари йиғиндиси 20 га бўлинади ва бу (F). Бундан ташқари асосий индекс IS формула орқали ҳисобланади. IS =(F-M) 2,322 кенглигига кўпайтириш талаб қилинади. Синалувчиларни қуйида келитирилган 5 та категориядан биттасига киритиш мумкин: IS -2,025 дан кичик маскулинник яққол намоён бўлган IS – 1 дан кичик- маскулинлик; IS -1 дан +1 гача андрогинлик IS +1дан ката- фемининлик IS +2, 025 феминниликни яққол намоён бўлиши. Натижалар таҳлили. Натижалар берилган йўриқнома асосида қайта ишланади. Гшахс типлари бирламчи кўрсаткичлар асосида аниқланадиагар синалувчилар маскулинликни юқори кўрсаткичи ва фемининликни паст кўрсаткичини кўрсатган бўлсалар бу маскулин типга мансуб бўлади. Агар қуйи маскулинлик ва юқори фемининлик кўрсаткичи қайд қилинган бўлса бу фемининлик кўрсаткичига мансуб ҳисобланади. Агар фемининлик ва маскулинлик кўрсаткичларини юқори жиҳатлари қайд қилинган бўлса бу юқори даражадаги андрогинликдан далолат беради, агар маскулинлик ва фемининликни қуйи кўрсаткичи қайд қилинса бу андрогинликни паст даражаси мавжудлигидан далолат беради. Иккинчи варианти маскулинлик ва фемининликни индексини ҳисоблашга қаратилган. Натижаларнинг таҳлили С.Бемнинг андрогинлик концепцияси асосида олиб борилади. Андрогинлик- анъанавий аёллик ва эркаклик хусусиятларини акс эттирган жараёндир - инсон учун зарур бўлган психологик хусусиятлардан бири ҳисобланади, бундай инсонлар вазиятларга қараб ўзгаришлари мумкин, бу стрессларга собитликни шакллантиради, ҳар хил ҳаётий вазиятларда муваффақиятга эришишини таъминлайди. Андрогинлик концепциясининг муҳимлиги бу эркаклик ва аёллик хусусиятларини бир хилда англаш имкониятини яратади. Download 54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling