2. Бозор иқтисодиёти ва унинг амал қилиш механизми. Талаб ва таклиф назарияси. Бозор иқтисодиёти


Download 40.84 Kb.
bet1/2
Sana24.04.2023
Hajmi40.84 Kb.
#1394210
  1   2
Bog'liq
1-mavzu. topshiriq


2. Бозор иқтисодиёти ва унинг амал қилиш механизми. Талаб ва таклиф назарияси.
Бозор иқтисодиёти – бу товар ишлаб чиқариш, айрибошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир.
Бозор механизми – бозор иқтисодиётининг фаолият қилишини тартибга солишни ва иқтисодий жараёнларни уйғунлаштиришни таъминлайдиган дастак ва воситалардир.
Бозор – ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар (сотувчилар ва харидорлар) ўртасида пул орқали айирбошлаш жараёнида бўладиган муносабатлар йиғиндисидир.
Бозор объекти – бозорга, айирбошлаш муносабатларига жалб қилинган иктисодий фаолиятнинг натижалари ва иқтисодий ресурслар, товар, пул ва унга тенглаштирилган молиявий активлардир.
Бозор субъектибозорнинг, айирбошлаш муносабатларининг қатнашчиларидир.
Бозор инфратузилмаси – айирбошлаш муносабатларига хизмат қилувчи муассасавий тузилмалардир.
Уй хўжаликлари – иқтисодиётнинг истеъмол соҳасида фаодият қилувчи асосий таркибий бирлик.
Тадбиркорлик сектори – бу даромад олиш мақсадида амал қилувчи иқтисодиётнинг бирламчи бўғинларидир.
Давлат – фойда олишни мақсад қилиб қўймаган, асосан иқтисодиётни тартибга солиш вазифасини амалга оширадиган, ҳар хил бюджет ташкилотлари ва муассасалари сифатида намоён бўлади.
Талаб – истеъмолчи маълум вақтда нархларнинг ҳар бир даражасида сотиб олишга қодир бўлган товарлар ва хизматлар миқдоридир.
Талаб эгри чизиғи – графикда нарх ва талабнинг ҳажми ўртасидаги тескари боғлиқликни кўрсатади.
Талаб қонуни – товарлар нархи билан унинг сотиб олинадиган миқдори ўртасидаги тескари ёки қарама –қарши боғлиқликни ифодалайди.
Таклиф – ишлаб чиқарувчи маълум вақтда ишлаб чиқаришга қодир бўлган, нархнинг ҳар бир даражасида бозорга сотишга чиқарадиган товарлар миқдоридир.
Таклиф эгри чизиғи – нарх ва таклифнинг ҳажми ўртасидаги тўғридан –тўғри боғлиқликнинг графикдаги тасвиридир.

Download 40.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling