2-илова Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси хизмат гувоҳномасининг умумий кўриниши ва ўлчамлари


Download 0.52 Mb.
Sana04.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1157406

Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг 2022 йил «___» ____ кунидаги ____-сонли буруғига
2-илова


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси хизмат гувоҳномасининг
умумий кўриниши ва ўлчамлари



200 мм



10 мм




25 мм




70 мм

25мм

32,5 мм

32,5 мм





95 мм

95 мм

10 мм

10 мм




18 Шрифт
Bernard MT Condensed




MILLIY GVARDIYASI”
гувоҳномасининг ҳимоя элементларининг тавсифи (тасвири)



нусха кўчиришдан тангир фонли ҳимоя-тўр

икки рангли гилошли нахш


(O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI)
микроматн

(O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MILLIY GVARDIYASI)
микроматн


170 мм

QB







65 мм




(MILLIY GVARDIYA)
микроматн



85 мм

30мм




ҳимоя учун гилошли доира (ҳошия)

кўринмайдиган тасвир
(УФ нурланишда кўринади)



нусха кўчиришдан ҳимоя элементи



Хизмат гувоҳномасининг тавсифи


1. Гувоҳнома муқоваси,ўлчамлари – 200х70 мм, жойлашиши горизонтал тўқ қизил рангли матодан тайёрланади. Гувоҳнома муқовасининг устки қисмига сариқ (тилла) рангда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ва “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MILLIY GVARDIYASI” сўз бирикмаси лотин алифбосида ёзилади.
2. Гувоҳнома бланкаси, ўлчамлари – 170х65 мм, жойлашиши горизонтал, қоғози ультрафиолет ёруғликда нурланмайдиган, юзаси тескари томонидан ёруғликда яхши кўринадиган уч ўлчовга эга “ғўза кўсаги” кўринишидаги умумий сув белгиси бўлган 100 фоиз пахта асосида тайёрланган.Ультрафиолет ёруғликда яхши кўринадиган “киприк” шаклига эга, узунлиги 2,5-3 мм ўлчамдаги кўк ва оч-яшил кўринмас толалар қоғоз қатламида тартибсиз жойлаштирилган.
Бланкнинг умумий фони асосий икки рангдан иборат – бу бланкнинг юқори ва пастки қисмидаги оч-бинафша ва ўртасида оч-мовий. Ҳар бир томоннинг ўртасида икки рангли нақшлар туширилган бўлиб, бир бирининг устига қўйилган ҳолда ягона кўринишни ҳосил қиладиган турли қалинликдаги синусоидал, чатишган чизиқлардан ташкил топган. Тангир ва мураккаб-чизиқли нақшлар нусха кўчириш ва сканер қилишдан ҳимоя қилиш учун хизмат қилади.
3. Гувоҳнома бланкининг ички қисми чап томони юқори қисмининг ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли тасвири ва икки ёнида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ёйилиб туширилган. Диаметри
15 мм бўлган герб, “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI” сўз бирикмасидан иборат микроматн билан айлана ўралган. Микроматн лупа ёрдамида бир неча бор катталаштирилганда яхши кўринади ва нусха кўчиришдан ҳимоя қилиш учун хизмат қилади. Шунингдек, микроматн “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI” сўзлари остида («O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўз бирикмаси ҳолатида) ва “MILLIY GVARDIYASI» сўзлари остида (“MILLIY GVARDIYA” сўз бирикмаси ҳолатида) жойлашган. “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI” сўзлари кўк рангда, “MILLIY GVARDIYASI” сўзлари эса қизил рангда, давлат (лотин алифбосида) ва рус тилларида ёзилади. Ҳарбий хизматчи ёки ходимнинг фотосуратини жойлаштириш учун 31х41 мм ўлчамдаги оқ фон ва унинг тагида шахсий рақам учун жой ажратилган. Пастки қисми чап бурчагида гувоҳноманинг серияси, беш белгили тартиб рақами ва гувоҳномани амал қилиш муддати ёзилган.
4. Гувоҳнома бланкининг ички қисми ўнг томони юқори қисмида “GUVOHNOMA” сўзи қизил рангда, давлат (лотин алифбосида) ва рус тилларида ёзилади ҳамда унинг ёнида гувоҳноманинг серияси, беш белгили тартиб рақами ва бўлинмаларни ажратувчи лотин харфларидан иборат индекс белгиси қўйилган. “УДОСТОВЕРЕНИЕ” сўзининг остида“O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўз бирикмасидан иборат ва учинчи чизиғида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MILLIY GVARDIYASI” сўз бирикмасидан иборат микроматн жойлашган. Чизиқлар тагида “GUVOHNOMA EGASI O‘QOTAR QUROLNI SAQLASH VA OLIB YURISH HUQUQIGA EGA” сўзлари қизил рангда, ўзбек (лотин алифбосида) ва рус тилларида ёзилган. Пастки қисми чап бурчагида гувоҳномани имзоловчи мансабдор шахснинг лавозими қора рангда, давлат (лотин алифбосида) ва рус тилларида ёзилган, шунингдек, йўриқноманинг 2-иловасида белгиланган намунадаги муҳр босилади. Ўнг томон пастки қисми ўнг бурчагида мовий рангдаги яширин (кўринмас) тасвир мавжуд бўлиб, қиялик бурчагини ўзгартириш натижасида нусха кўчиришдан ҳимоя қилиш учун хизмат қиладиган “UZ” аббревиатураси кўринади.
5. Бланкнинг ҳар бир томонида “Хумо” қуши кўринишидаги кўринмас тасвир туширилган. Икки томондаги бешталик рақам ультрафиолет ёруғликда тўқ сариқ рангда нурланиб, турадиган флоуресцент қизилранг билан ёзилган.
6. Гувоҳнома бланкасини қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш учун бланка тўлдириб бўлинганидан сўнг, унинг фотографик варақанинг чап томони бурчагига кумуш рангдаги, Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири туширилган диаметри 18 мм бўлган “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI” матни такрорланиб турадиган ёпиштирладиган голографик қоғоз босилади.
Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling