2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”
Бизнес-режани асосий бўлимларининг мазмуни
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
biznes asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Мол ўтказиладиган бозор
Бизнес-режани асосий бўлимларининг мазмуни.
Бизнес-режада мўлжалланаётган лойиханинг табиатига қараб унинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирадиган бўлимлар бўлиши мумкин, лекин бизнес-режа бу иш хужжатининг мазмуни, умуман олганда, бир қолипда бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: 1.Резюме. Бизнес-режанинг биринчи ва қисқа бўлган бу бўлимида кейинги бўлимларининг умумий хулосалари келтирилади. Резюмени тўғри тузишнинг мухимлиги шундаки, бўлғуси инвесторлар,- булар эса, одатда бизнесменлар, яъни доимо банд бўладиган кишилардир,-таклиф этилаётган лойиханинг қисқа баёнидаги дастлабки сўзлардан унинг самарадорлигига ва ният қилинган шу лойихани амалга ошириш мумкинлигига ишонч ҳосил қиладиган бўлиши керак. Резюмеда қуйидагилар нихоятда қисқа қилиб баён этилади: а) лойиҳанинг моҳияти, унинг мақсадлари ва самарадорлиги; в) лойиҳани аниқ бозор шароитларида амалга ошириш мумкинлиги; с) лойиҳани ким ва қандай қилиб амалга ошриши; d) лойиҳанинг маблағ билан таъминланишининг манбаи; е) лойиҳани инвестициялашдан курилиши мумкин бўлган фойда; Сотув ҳажми, ишлаб чиқариш ва молни ўтказишга бўладиган харажатлар ҳажми. Фойда меъёри, сарф харажатларнинг қанча муддатда ўрни тўлиши ва инвестицияланган маблағларнинг қачон қайтиб келиши. 2. Товар (Махсулот ёки хизмат турлари): А) Ишлаб чиқариладиган мўлжалдаги махсулот ёки кўрсатиладиган хизматлар қандай талабларни қондиради; В) Буларнинг бозорда мавжуд бўлган шу хилдаги махсулот ёки хизматлардан қандай афзалликлари бор; С) Ишлаб чиқариладиган мўлжалдаги махсулот ёки кўрсатиладиган хизматлар қандай муаллифлик ҳуқуқлари билан ҳимояланган. 3. Мол ўтказиладиган бозор: А) Махсулот ёки хизматларнинг асосий истеъмолчилари кимлар; В) Ҳозирнинг ўзида ва келгусида қандай хажмларда мол ўтказиш мумкин; С) Асосий рақиблар ким, улардаги сотув хажмлари, маркетинг стратегияси, реализациядан олинаётган даромадлар; Д) Рақибларнинг махсулоти қанақа: асосий характеристикалари, сифатининг даражаси; Е) Рақиблар қандай баҳода махсулот сотади ёки хизмат кўрсатишади, уларнинг баҳо сиёсати. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling