2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”


Бизнес режани тайёрлаш ва ундан фойдаланиш


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet37/84
Sana20.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1631333
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   84
Bog'liq
biznes asoslari

Бизнес режани тайёрлаш ва ундан фойдаланиш. 
Бизнес-режани менеджер, тадбиркор, фирма, фирмалар гуруҳи, 
консалтинг ташкилоти тайёрлаши мумкин. Менеджерда янги махсулот
тайёрлашни узлаштириб олиш, янги хил хизмат кўрсатиш фикри пайдо 
бўлган бўлса ёки у уз концепциясини мустақил равишда амалга оширишга 
ахд қилган бўлса у уз бизнес-режасини яратади. 
Йирик фирма ривожланишининг стратегиясини ишлаб чиқиш учун
кенгайтирилган 
бизнес-режа 
тузилади. 
Бизнес-режани 
тайёрлаш
босқичидаёк кўпинча шерик чиқиб колади.
Бизнес-режани 
яратишда унда иштирок этадиган концепция
муаллифларидан ташқари кредит бозорининг хусусиятларини, каерда буш
сармоялар борлигини, мазкур бизнеснинг таваккал талаб хатарли
томонларини биладиган молия ходимлари хам фаоллик билан
қатнашадилар. 
Бизнес-режани 
ишлаб 
чиқадиган 
мутахассислар 
гуруҳининг асосини иқтисодчилар, статистлар, системачилар ташкил
этади. 


62 
Бизнес-режадан янги акционерлар, кредиторлар, маблағ берувчи
хомийлар ва бошқаларни кидириб топишда хаммадан кўп фойдаланилади. 
Мавжуд фирмалар акцияларини сотиб олиб ёки янги ташкилий-ишлаб
чиқариш структурасини яратиб, ишни кенгайтиришни мулжаллаётган
йирик Бизнес фаолиятилар ва фирмаларга бизнес-режа ёрдам беради. 
Бизнес-режанинг қисқача баён этилган мазмунидан кейин одатда фирма
тўғрисидаги маълумотлар келтирилади, буларда компанияни бошқариш
учун керакли ва инвесторларни кизиктирадиган тафсилотлар лунда қилиб
баён этилади. Ана шундай материалнинг қуйидаги асосий булимларини
ажратиш мумкин: 
1.Фирманинг ташкил топиши: 
-фирма ташкил топган ва кенгайтирилган вақт (фирманинг качон, каерда
ва ким томонидан рўйхатга олингани, каерда жойлашгани); 
-фирманинг ташкилий-ҳуқуқий шакли; 
-фирма 
сармоясининг 
структураси 
(чиқаришга 
рухсат 
этилган
акцияларнинг сони, чиқарилган ва мумолада бўлган акцияларнинг сони,
уларнинг номинал қиймати ва биржа баҳоси); 
-фирманинг ҳисоб рақами очилган асосий банк; 
-фирма рахбарияти – раиси, бош директори; 
-фирманинг бухгалтери; 
-фирманинг юристи; 
-асосий менеджерлари, уларнинг малакаси, маълумоти, иш стажи; 
2. Фирманинг ташкилий структураси яъни тузилиши, бунда асосий
ташкилий чиқариш ва бошқарув булинмалари курсатилади. 
3.Фирма имиджи, яъни харидорларнинг фирма тўғрисидаги фикри. Бу
булимда қуйидаги саволларга жавоб берилган бўлиши зарур: 
- Мазкур фирма қандай махсулоти билан ном чиқарган; 
- Бу фирма узига ухшаш бошқа фирмалардан нимаси билан фарқ қилади; 
- Фирма товарини кимлар сотиб олади ёки унинг хизматидан кимлар
фойдаланади; 
- Фирманинг товар белгиси каерларда маълум
- Доимий мижозлари кимлар ва канча ; 
- Фирма товари ёки хизматларининг илгарилама ҳаракати қанақа; 
4. Фирма фаолияти шароитларининг таҳлили бизнес-режа биринчи
булимининг мухим қисмидир. Фирма фаолиятининг шароитлари икки
катта кисмга бўлинади: ташки ва ички шароитлар. 
Ташки шароитларга фирма айтарли таъсир курсата олмайди, лекин 
уларни назарда тўтиши керак бўлади. Бу шароитлар истеъмолчилар
хохиш-истаклари ва дидларининг, бозор талабларининг узгариб 
туришини, ишчи кучи бор йўқлигини, моддий ресурслар манбаларини, 
буюм (махсулот, хизмат)нинг ҳаёт цикли, ишлаб чиқариш цикли, солиқка
тортиш таҳлили, баҳолар устидан назорат ва бошқаларни уз ичига олади. 


63 
Хулоса 
қисмида 
қанча 
хажмда 
маблағ 
ажратилиши 
мулжалланаётганини қисқача баён қилиб, ажратиладиган маблағлар 
сармоянинг усиб боришига ёрдам берадиган бўлиши учун фирмалар 
нималар қилмоқчи эканлигини айтиб ўтиши зарур. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling