2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”


 Қимматли қоғозлар, уларни тушунчаси ва аҳамияти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet49/84
Sana20.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1631333
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   84
Bog'liq
biznes asoslari

 
7.3. Қимматли қоғозлар, уларни тушунчаси ва аҳамияти. 
Акция-ҳиссадорлик 
жамияти 
маблағига 
қўшилган 
улушни 
ифодаловчи, унинг эгасига соф фойданинг бир қисмини олиш ва ушбу 
жамиятни бошқаришда қатнашиш ҳуқуқларини берувчи қимматли 
қоғоздир. 
Акция қимматли қоғозлар бозорида олди-сотди қилинади. Акция 
қиймати акцияда қайд этилган пул миқдоридир. У сотиладиган нарх акция 
курси деб аталади. 


80 
Акция ўзининг махсус ва ўзига хос сифатларига эга бўлиб, у бошқа 
турдаги қимматли қоғозлар орасида алохида ўрин тутади. Ана шундай 
хусусиятларидан бири амал қилиш муддати белгиланмаган қимматли 
қоғоз эканлигидир. У акцияни чиқарган хиссадорлик жамияти фаолияти 
тугатилгунга қадар амал қилаверади. Сотиб олинган акция ўз 
хиссадорларга жамият ихтиёридаги умумий мулкдан ўзига тегишли 
улушга ҳуқуқи борлиги тўғрисида гувохлик беради. 
Ҳар қандай акцияни, у фуқаро ёки юридик шахс томонидан сотиб 
олинганми ёки бепул эга булинганми, мулкдор қонунчиликка мос равишда 
чекланмаган холда сотиши мумкин. 
Акция эгаси, агар хиссадорлик жамиятининг фаолияти тугатилса, шу 
жамиятнинг мулкини тақсимлашда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. 
Бошқа қимматли қоғозлар (хазина мажбуриятлари, облигациялар, 
векселлар, депозит сертификатлари) амалда кредит Қуроли бўлиб, кредит 
муносабатларини ўзида акс эттирса, акция мулкчилик муносабатларини 
бошқарувчи 
восита 
ҳисобланади. 
Акция 
эгаси 
компания 
хиссадорларининг умумий йигилишида у ёки бу қарор учун овоз берар 
экан, мазкур жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга 
ҳисобланади. 
Мамлакатимиз худудида чиқарилаётган акциялар қуйидаги турларга 
бўлинади: 

Номи ёзилган ва "курсатувчига". Номи ёзилган акцияда эгасининг 
исми шарифи албатта ёзилган бўлиши шарт, агар акциянинг эгаси юридик 
шахс бўлса, у холда акцияга Бизнес фаолиятининг номи ёзилади. Номи 
ёзилган акциялар одатда нисбатан баландрок кийматли қилиб чиқарилади. 
Бу уларнинг фонд бозоридаги муомаласи хусусияти билан белгиланади. 
"Курсатувчига", яъни уни курсатган кишига мансублигини билдиради ва 
эгасининг номи курсатилмайди. 


Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling