2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”
Бизнес фаолиятида молиянинг моҳияти ва аҳамияти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
biznes asoslari
7.1. Бизнес фаолиятида молиянинг моҳияти ва аҳамияти.
Бозор иқтисодиёти шароитида товар-пул муносабатлари-амал қилиши молиявий заруриятни ифодалайди. Муомала доирасида товар харид қилинади, сотилади ва бу жараен яна такрорланади. Савдо ва Бизнес фаолиятиларнинг хўжалик фаолияти товар етказиб берувчилар, банк, бюджет, харидорлар, савдо ходимлари ва бошқалар билан бўладиган турли-туман пул муносабатларидан таркиб топади. Пул маблағларининг режали равишда вужудга келтирилиши, тупланиши ва сарфланишини ифодаловчи иқтисодий муносабатлар молияни англатади. Молия марказлашган ва марказлаштирилмаган фондларни ташкил этиш ва фойдаланиш билан боғлиқпул муносабатларини уз ичига олади. Марказлаштирилган фондларга давлат бюджети, банклари, омонат кассалари, суғурта органлари ресурслари киради. Марказлаштирилмаган фондларга давлат мулкидан бошқа мулк шаклидаги банклар, омонат кассалари, суғурта фирмалари, Бизнес фаолиятиларнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланиш фондлари, мехнатга ҳақ тўлаш фондлари, амортизация, суғурта, таваккалчилик фондлари киради. Одатда молия икки вазифани: тақсимот ва назорат вазифаларини бажаради. Бизнес фаолиятилар ўз маблағлари етишмаган холда зарур маблағни банкдан қарз олиши мумкин. Молия бозори - бу пул бозоридир. Бу бозорни ҳамма агентлари- пул агентларидир. Молия бозорларида бошқа бозорлардагидек сотувчи ва харидорлар мавжуд. Молия бозорида айирбошланадиган товарлар молиявий талаблар бўйича ифодаланган. Молиявий мажбурият-бу келгусида пулни тўлашни бўйнига олиш, бугунги молиявий бозорда олинаётган пулни келгусида тўлаш. Молиявий воситачи ролини банк ўйнайди. Молиявий бозор иштирокчилари икки гуруҳга бўлинади: 1. Харакатдаги сектор. 2. Молиявий воситачилар. Бизнес фаолияти доимо ўз фойдасидан: * давлатга солиқ; 77 * банк кредити фоизини; * акционерларга дивиденд тўлаши зарур. Молиявий соҳада ютуқ келтирувчи омилларга: вақт омили; таваккалчилик омили; инфляция омиллари киради. Вақт омили муваффақият имкониятларини оширади ва ёмон натижалар эхтимолининг пасайтиради. Нарх (келгусидаги қиймат) қуйидаги формула орақли ифодаланади. Келгусидаги бугунги пул X (1+i) қиймат+маблағлари сони. Молиявий мухитни катта ноаниқлиги товарлар ва хизматларга бўлган нарх даражасини доимий ўсишига-инфляцияга олиб келади. Инфляция фоиз ставкасига, моливий бозорларга, инвесторлар даромадларига. Корпорациялари лойихаларига, фирмани капитал куйилмаларига, яъни барча молявий мухитга таъсир кўрсатади. Таваккалчилик омили инфляция омили. Вақт омили билан биргаликда олиб борилади. Таваккалчиликсиз тадбиркорлик фаолияти бўлиши мумкин эмас. Таваккалчиликни бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин: биринчидан, пулни харид коболияти тушиб кетиши билан боғлиқ бўлган таваккалчилик, бошқача айтганда бу инфляцияли таваккалчиликдир; иккинчидан, молиявий таваккалчилик, фирмани молиявий ҳолати ва хулк- атворига боғлиқ бўлади; учинчидан, операцион таваккалчилик, сизни товарлар ва хизматлар бозоридаги ностадиллигини аниқлайдиган мавқедир. Бу уринда учта турдаги инвесторларни ажратиш мумкин: таваккалчиликни ёктирмайдиган; унга нейтрал карайдиган; таваккалчиликни яхши деб ҳисоблайдиган. Таваккалчилик омили қуйидагича ҳисобланади: K + Ic + Ib, бу ерда K -инвесторлар талаб қиладиган даромад нормаси; Ic -таваккалчиликдан озод бўлган даромад нормаси; Ib -таваккалчиликга мукофот. Бозор муносабатлари ривожланиб, унинг элементлари тобора кўпроқ тадбик этилаётган, иқтисодиёт ислох этилиб, акциядорлик жамиятларининг сони усиб бораётган, банк иши хар томонлама ривожланиб, такомиллашиб келаётган, халқаро алоқалар кенгайиб, мамлакат жахон иқтисодиёт тизимига кириб бораётган шароитларда молиявий активлар тобора кўпроқ русум бўлиб боради. 78 Молиявий бозорнинг энг мухим томонларидан бири шуки, бу бозор юқори самара берадиган иқтисодиётни фаоллик билан шакллантириб боради. Молиявий бозор сармояларнинг сафарбар этилишини рагбатлантириб, буш турган пул маблағларини иқтисодиётдаги турли соҳалар ўртасида қайта таксимланишни таъминлаб беради. Молиявий бозор рентабел Бизнес фаолиятиларга маблағ бериб туриш орқали самарали иқтисодиёт шаклланиб боришига йўл очади. Ҳозирги замон молия бозорини кўп сонли молия муассасалари ёки воситачилар ташкил қилади. Бу-сотувчилар ва харидорлар яъни, сотиладиган ва харид қилинадиган товар, пул ва бошқа молия активлари мавжуд бўлган бозор. Улар вақтинчалик фойдаланиш учун (мажбуриятли қарзлар шаклида) ёки бутунлай (акцияга) берилиши мумкин. Шу билан бирга, молия бозорлари пул маблағлари жамгармаларининг эгаларидан қарз олувчиларга борадиган кўплаб турли- туман йўллар билан таъминланиб туради. Иқтисодий адабиётда улар иккита асосий гуруҳга ажратилади. Биринчи гуруҳга пул маблағлари бевосита жамгармаларининг эгаларидан қарз олувчиларга борадиган маблағ билан бевосита молиялаш йўллари киради. Улар уз навбатида икки турга бўлинади: капитал молиялаш-унга мувофиқ тадбиркор маблағни мулкнинг бир қисмига алмаштириш ҳисобига олади (оддий акция) ва қарз олиш йўли билан молиялаш-унга мувофиқ фирма маблағни олдиндан келишилган фоиз бўйича кейин тўлаш ва фирмага эгалик қилиш ҳуқуқини олмаслик ҳақидаги шарти билан олади (облигация). Бу барча қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар бозорининг ривожланиши ва фаолият кўрсатишини белгилайди. Бевосита маблағ билан таъминлашга омонатчиларнинг маблағларини молия муассасаларига: тижорат банклари, суғўрта ва траст компаниялари, пенсия фондлари ва хоказоларга куйишга доир барча операциялар киради. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling