2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”


Бизнес фаолятида бошқарув анъанаси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet44/84
Sana20.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1631333
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   84
Bog'liq
biznes asoslari

6.3. Бизнес фаолятида бошқарув анъанаси. 
Бизнес 
фаолиятини 
тўғри 
ташкил 
этиш 
ва 
бошқариш 
тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шартлардан биридир.Тўғри 
ташкил этилган бошқарув жараёни мавжуд имкониятлардан самарали
фойдаланиш орқали даромадларнинг кўпайтиришни, харажатларининг 
окилона сарфланишини ҳамда фойданинг ошишини таъминланиши 
шубхасиз. 
Ташкил этиш усулларига кура менежментнинг : 
-ишлаб чиқариш (товар махсулотларини ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатиш); 
-илмий-техникавий (ишлаб чиқаришни такомиллаштириш юзасидан 
илмий-техникавий изланишларни олиб бориш ва уларнинг натижаларини
жорий этиш); 
-молиявий сармоялар қимматбаҳо қоғозлар, валюта бозорида иштирок 
этиш); 
-тижорат (товарлар бозорида айирбошлаш билан шуғулланувчи); 
-кадр билан ишлаш (кадрларни баҳолаш, жой жойига куйиш, 
рағбатлантириш, мехнат бозорида иштироки) каби турлари бор. 
Фирманинг бошлангич вазифаси менежмент 
стратегияси-ни, 
келажак учун бош йуналишларини , мақсадни ва унга эриши йўлларини 
танлашдир. 
Ҳақикий 
рақобат, 
кучли 
касаба 
уюшмалари, 
истеъмолчиларнинг жамоатчилик ташкилотлари давлатнинг монополияга 
карши сиёсатидан хукмронлиги шароитида бундай стратегияни амалга 
ошириш осон бўлмайди. Юқори фойда даражасига товар сотиш ҳажмини 
ошириш, айланма воситалар айлантиришнинг тезлаштириш, ҳамкорлик 
шароитларига риоя этиш, янги бозорлар ва янги технологияларни эгаллаш 
орқали эришилди. Жамоа бўлиб тадбиркорлик фаолиятини олиб 
борувчилар учун нафақат фойданинг кўпайиши ва фойда даражасининг 
юксалиши, балки ялпи даромаднинг ошиши хам катта аҳамиятга эгадир. 
Чунки мехнатга ҳақ тўлаш ва бошқа фондлар унга боғлиқ бўлади. 


72 
Ишлаб чиқариш ва савдо менеджменти мақсадига минимал харажат 
сарфлаб шартнома асосида келишилган муддатга товарлар ишлаб чиқариш 
ёки товарлар моҳиятини етқазиб бериш, ҳамда хизмат кўрсатишдан 
кўпроқ фойда орттириш киради. Менеджер учун кийинчилик тугдирувчи 
масалаларнинг энг асосийлари қуйидагилар киради: 
 компьютер ёрдамида ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиб бориш 
учун кул келадиган курсаткичларнинг энг зарурлигини танлаш
 фирма бошқарувининг энг самарали тартибини юзага келтириш; 
 махсулот сифатини бошқариш; 
 кадрларни бошқариш; 
 ишлаб чиқариш воситаларини янгилаб туриш ва хом-ашё билан ишлаб 
чиқаришни бетухтов таъминлашни ташкил этиш,ҳамда захираларни 
бошқариш. 
Тижорат менежменти - фирманинг тижорат фаолиятини бошқариш 
тизими бўлиб, харидорлар талабини таҳлил этиш ва урганишни, ишлаб 
чиқариш, сотиш ва етқазиб бериш, ҳамда сервис хизматини кўрсатиш 
режаларини талабга қараб мослаштиришни уз ичига олади.Маркетолог - 
менежерларнинг мақсади харидорларга аввал ишлаб чиқарилган 
товарларни қандай бўлсада сотиш эмас балки уларнинг талабига қараб 
товарни ишлаб чиқариш ва таклиф этишга эришиш бўлсагина, улар 
рақобаткобил була олади. 
Товарнинг қандай ҳаётий босқичда эканлигини ҳисобга олиш зарур, 
чунки янги товарнинг бозорга кириб келишида унинг рентабели ёки 
рентабелсиз товарга айланиши даврини аниқлаш мумкин. Товарнинг 
андозасини яратишдан тортиб уни ишлаб чиқариш, сотиш ва сотувдан 
кейин хизмат кўрсатишгача бўлган мураккаб бошқарув ишлари 
маркетологлар иши бўлиб, қуйидагиларни уз ичига олади: 
 бозорни урганиш, харидорлар талабини, даромадларини, баҳолар 
даражасини келажак учун аниқлаш; 
 лойихаловчиларга баҳолар лимитини ва техник вазифаларини бўлиб 
товар андозасини яратиш бўйича буюртма бериш; 
 реклама, 
турини 
кургазмалар 
ташкил 
этиш 
буюртмачиларга 
маълумотлар жунатиш орқали бозор учун янги махсулотни 
шакллантириш; 
 шартномалар тизими, ишлаб чиқаришни бошлаш ва моҳиятни янада 
такомиллаштириш чораларини куриш; 
 товар сотилишини ташкил этиш; 
 истеъмолчиларга қўшимча хизмат кўрсатиш , таъмирлаш, эхтиёт 
кисмлар етқазиб бериш ҳамда уларни фойдаси бўйича маслахат бериш 
ва бошқалар. 
Молиявий менежмент фирманинг молиявий масалаларига рахбарлик 
қилишдан иборат. Ушбу масалаларга даромадларни шаклланиш, 


73 
солиқларни вақтида тўлаш, ссудалар ҳамда газ, сув, электр энергияси, 
коммунал ва алоқа хизматлари учун ҳақ тўлаш, сарфланадиган сармоялар 
резерв маблағларини юзага келтириш, дивидендлар туланишини 
бошқариш кабилар киради. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling