2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet40/84
Sana20.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1631333
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   84
Bog'liq
biznes asoslari

8. Молиявий режа: 
А) Бизнес фаолиятини барпо этиш учун умумий инвестиция ҳажми қанча
бўлиши зарур; 
В) Маблағ билан таъминлаш манбалари қанақа (заёмлар чиқариш, 
акциялар сотиш, банк кредитини олиш, бизнес фаолияти очадиган
шахсларнинг уз маблағлари); 
С) Маблағ билан таъминлаш структуралари валюталарнинг манбалари ва
турлари бўйича қандай бўлиши керак; 
Д) Ўзоқ муддатли инвестициялар ва айланма сармояларга бўлган
эхтиёжни қондириш учун молиявий маблағлар қандай шартлар билан
жалб этилади. 
9. Лойиҳанинг рентабеллиги: 
А) Бизнес фаолиятини барпо этишга қилинадиган инвестицион
харажатларнинг турлари ва умуман махсулот бирлиги ҳисобга олинади, 
яъни канча ва қанақа (асосий ва айланма сармояга, инфраструктурага
бериладиган инвестициялар ва хоказо);
В) Режалаштирилаётган бизнес фаолиятини ишга тушириш ва махсулот 
ёки хизматларни ўтказиш ишларини ташкил этиш кнчага тушади
С) Махсулот ёки хизматларни реализация қилишдан тушадиган умумий
даромадлар канча бўлиши мумкин; 
Д) Режалаштирилаётган бизнес фаолияти қандай солиқларни тўлаши
керак; 
Е) Заём маблаларини қай муддатларда ва қанақа хажмларда қайтариш
режалаштирилмокда; 
Ф) Ушбу бизнес фаолиятининг умумий фойдаси умуман канча бўлиши
мумкин, унинг меъёри. 
Бизнес-режанинг булимларида бериладиган ахборот булгуси
инвесторни кизиктириш учун зарур бўлади-ю, лекин, айникса сўз анча
йирик инвестициялар устида бораётган бўлса, инвестициялаш тўғрисида
қарор қабул қилиш учун зарур бўлмайди, мутлако. 
Бундай қарорга келиш учун инвестициядан олдин анча асосланган
тадқиқотлар ўтказиш зарур бўлади.
ҚИСҚА ХУЛОСА. 
Бизнес фаолияти стартегик ва оператив таҳлил қилиш тавсифланади. 
Стратегик таҳлил бизнес фаолиятини кучли ва кучсиз томонларини
имконият ва хавф-хатарларини аниқлашга йўналтирилган. Оператив 
таҳлилда эса Бизнес фаолияти хўжалик фаолиятини натижалари таҳлили 
берилади. Унда Бизнес фаолияти фаолиятининг натижаларини таҳлили, 


66 
ишлаб чиқариш харажатларини таҳлили, махсулот таҳлили тўлиқ ёритиб 
берилади. 
Режалаштириш-бу бизнес фаолияти мақсадлари, унинг маркетинг 
соҳасидаги потенциал имкониятлари орасидаги стратегик мувофиқликни 
куллашни таккословчи бошқарув жараёнидир. 
Бизнес фаолиятини режалаштириш афзалликаларга эга бўлиб, у 
мутаххасисларни доимо келажак учун фикрлашга рагбатлантиради, 
ржаларни ишлаб чиқариш ва бажариш жараёнида Бизнес фаолияти 
томонидан килинаётган ишларни аниқ мувоклаштириш орқали амалга 
оширилади. 
режалаштириш 
ташкилотлари 
тусатдан 
бўладиган 
ўзгаришларга тайёр қилади ва у ташкилот уз вазифаларини аниқ 
белгилашга мажбур қилади. 
Стратегик режалаштириш асосида аввало мақсад ва вазифалар билан 
бир қаторда стратегия муштарак хал этилади. Кейинги босқичда жорий ва 
стратегик дастурларни тузиш орқали бюджетини режелештириш ва уни 
руёбга чиқариш тадбирлари амалга оширилади. 
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР. 
Фойда, Муомила харажатлари, Ялпи даромад, Рентабеллик, Баланс 
фойда, Ишлаб чиқаришни ривожлантириш фонди, Соф фойда, Ишлаб 
чиқариш 
харажатлари,Оператив 
таҳлил, 
Стартегик 
таҳлил, 
Режалаштириш, Фирмани имиджи, Режалаштириш элементлари, Бизнес 
режа, Режалаштириш турлари, Бизнес режа бўлимлари, Режалаштириш 
жараёни босқичлари, Резюме.
НАЗОРАТ ВА МУЛОҲАЗА САВОЛЛАРИ. 
1. Бизнес фаолиятиларда қандай таҳлил қилинади? 
2. Оператив таҳлил хўжалик фаолияти қандай натижалари таҳлил 
қилинади? 
3. Бизнесни якуний курсаткичи бўлиб кайси ҳисобланади? 
4. Даромадлар манбалари нималардан иборат? 
5. Баланс фойда қандай курсаткич ва у нималарни олади? 
6. Соф фойда қандай йуналишларга сарфланади? 
7. Бизнес фаолиятиларди фойда ва зарарнинг ҳисоби қандай? 
8. Ялпи даромадга қандай омиллар таъсир қилади? 
9. Рақобат ютуги таҳлили қандай олиб борилади?. 
10. Бизнес фаолиятини режалаштиришда нимани тушунасиз? 
11. Режалаштиришнинг қандай элементларини биласиз? 
12. Режалаштириш жараёни қандай босқични уз ичига олади? 
13. Режалаштиришнинг қандай йўлларини биласиз? 
14. Бизнес-режани моҳияти ва мазмуни нимадан иборат? 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling