2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
biznes asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.Ишлаб чиқариш дастури
- 6. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш
- 7. Бизнес фаолиятининг ташкилий -режавий шакли
4. Маркетинг стратегияси.
64 А) Махсулот ёки хизматларни ички ва ташки бозорда тақсимлаш ва ўтказиш юзасидан кузда тутилаётган тизим; В) Реализация баҳоси ва баҳо қўйиш структураси; С) Рекламага доир зарур чора-тадбирлар, кузда тутилаётган реклама воситалари ва рекламага қилинадиган сарф-харажатлар структураси; Д) Молни ўтказиш, сотишга ёрдам берадиган чора-тадбирлар–паблик релейшнз, харидорларга қўшимча имтиёзлар, сотувдан кейин курсатиладиган хизматлар ва бошқалар. 5.Ишлаб чиқариш дастури: А) Қаерда махсулот ишлаб чиқарилади ёки хизмат кўрсатилади; В) Янги ишлаб чиқариш қувватлари яратиш керакли ёки ишлаб турган бизнес фаолиятидан фойдаланиш мумкинми; С) Режалаштирилаётган бизнес фаолиятида энг маъқул келадиган ишлаб чиқариш ҳажми канча; Д) Энг маъкул кувватга эришиш учун қанақа инвестициялар зарур; Е) Бизнес фаолияти хом-ашё, бутловчи қисмлар, бошқа ишлаб чиқариш омиллари билан қандай таъминланади; Ф) Технология ва асбоб-ускуналардан қандай фойдаланилади; Г) Бизнес фаолияти бошқа фаолиятлар билан биргаликда ишлайдими. 6. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш: А) Режалаштирилаётган бизнес фаолиятининг ташкилий схемаси қандай бўлади; В) Бизнес фаолияти кадрлар билан қанчалик таъминланган, ишлаб турган мутахассисларнинг рўйхати, малакаси ва иш тажрибаси; С) Хар хил тойифага эга бўлган ходимлар мехнатига кай даражада, қандай шаклда ҳақ туланади, жумладан уларга қандай махсус имтиёзлар берилади; Д) Бизнес фаолиятининг технологик схемаси қандай бўлади. 7. Бизнес фаолиятининг ташкилий -режавий шакли: А) Режалаштирилаётган бизнес фаолиятининг ҳуқуқий мавқеи, мулкининг шакли қанақа (ширкат, акционерлик жамияти, кооператив, ижара фаолияти, қўшма бизнес фаолияти ва ҳоказо) В) Булғуси инвестор бизнес фаолиятида қандай ҳуқуқларга эга бўлади (бошқаришда иштирок этиши, акциялар назорат пакетига эгалик қилиши оддий акционер бўлиши), бизнес фаолиятининг хомийси ёки энди аниқ бўлиб қолган инвестори ким (давлат идораси ёки концерн, банк, хусусий бизнес фаолиятилар ва бошқалар) С) Мавжуд хомий ёки инвесторлар қандай ҳуқуқларга эга бўлади (бошқариш, молиявий назорар) Д) Мазкур шаклдаги мулкка эга бўлган бизнес фаолияти қандай юридик ҳуқуқларга эга (бизнес фаолиятининг ҳуқуқий мавқеини тартибга солувчи қонун-қоидалардан қисқача кучиртма берилади) булгуси инвестор узига 65 таклиф этилаётган ҳуқуқлар (биргаликда эгалик қилиш, хомийлик, акционер ҳуқуқи) ни кулга киритиш учун у қандай юридик актларни бажо келтириш мақсадга мувофиқ ва бу нарса миллий ва маҳаллий қонунларга кура қандай ҳуқуқий жавобгарликни зиммага юклайди. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling