2 Ишмуродов С. Т. “Бизнес асослари”


Бизнес-режани асосий бўлимларининг мазмуни


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet38/84
Sana20.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1631333
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   84
Bog'liq
biznes asoslari

Бизнес-режани асосий бўлимларининг мазмуни. 
Бизнес-режада мўлжалланаётган лойиханинг табиатига қараб унинг
ўзига хос хусусиятларини акс эттирадиган бўлимлар бўлиши мумкин, 
лекин бизнес-режа бу иш хужжатининг мазмуни, умуман олганда, бир 
қолипда бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: 
1.Резюме. Бизнес-режанинг биринчи ва қисқа бўлган бу бўлимида
кейинги бўлимларининг умумий хулосалари келтирилади. Резюмени тўғри
тузишнинг мухимлиги шундаки, бўлғуси инвесторлар,- булар эса, одатда
бизнесменлар, яъни доимо банд бўладиган кишилардир,-таклиф 
этилаётган лойиханинг қисқа баёнидаги дастлабки сўзлардан унинг 
самарадорлигига ва ният қилинган шу лойихани амалга ошириш 
мумкинлигига ишонч ҳосил қиладиган бўлиши керак. 
Резюмеда қуйидагилар нихоятда қисқа қилиб баён этилади: 
а) лойиҳанинг моҳияти, унинг мақсадлари ва самарадорлиги
в) лойиҳани аниқ бозор шароитларида амалга ошириш мумкинлиги; 
с) лойиҳани ким ва қандай қилиб амалга ошриши; 
d) лойиҳанинг маблағ билан таъминланишининг манбаи; 
е) лойиҳани инвестициялашдан курилиши мумкин бўлган фойда; 
Сотув ҳажми, ишлаб чиқариш ва молни ўтказишга бўладиган
харажатлар ҳажми. Фойда меъёри, сарф харажатларнинг қанча муддатда
ўрни тўлиши ва инвестицияланган маблағларнинг қачон қайтиб келиши. 
2. Товар (Махсулот ёки хизмат турлари): 
А) Ишлаб чиқариладиган мўлжалдаги махсулот ёки кўрсатиладиган
хизматлар қандай талабларни қондиради; 
В) Буларнинг бозорда мавжуд бўлган шу хилдаги махсулот ёки
хизматлардан қандай афзалликлари бор; 
С) Ишлаб чиқариладиган мўлжалдаги махсулот ёки кўрсатиладиган
хизматлар қандай муаллифлик ҳуқуқлари билан ҳимояланган. 
3. Мол ўтказиладиган бозор: 
А) Махсулот ёки хизматларнинг асосий истеъмолчилари кимлар; 
В) Ҳозирнинг ўзида ва келгусида қандай хажмларда мол ўтказиш мумкин; 
С) Асосий рақиблар ким, улардаги сотув хажмлари, маркетинг
стратегияси, реализациядан олинаётган даромадлар;
Д) Рақибларнинг махсулоти қанақа: асосий характеристикалари
сифатининг даражаси; 
Е) Рақиблар қандай баҳода махсулот сотади ёки хизмат кўрсатишади, 
уларнинг баҳо сиёсати. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling