2. Юкламаларнинг ёзилиши
1) -ми, -оқ(-ёқ), -гина (-кина,-қина), -дир юкламалари ўзидан олдинги сўзга қўшиб ёзилади: Шу бугуноқ ота-онасигагина эмас, бутун маҳаллага етиб бормайдими?
2) -чи,-ку,-у(-ю), -да, -а(-я) юкламаларидан олдин чизиқча қўйилади: Сен-чи? Келди-ку!
Д и қ қ а т! Жуфт сўзлар таркибида боғловчи вазифасида келган -у(-ю) юкламаси кирилча ёзувда сўзга қўшилиб ёзилади: Гапу сўз кўпайди. Янги алифбода эса чизиқча билан ажратиб ёзилади: Гап-у сўз кўпайди.
3) фақат, ҳам, ҳатто, ахир каби сўз юкламалар айрим ёзилади: Тоғларда ҳатто ёз ойларида ҳам ёмғир ёғади.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН Р А Х М А Т
Do'stlaringiz bilan baham: |