2-маъруза ёрдамчи сўзлар таърифи ва турлари


Боғловчи вазифасини бажарувчи сўзлар


Download 39.5 Kb.
bet7/8
Sana31.01.2024
Hajmi39.5 Kb.
#1831008
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 МАВЗУ (4) (4)

Боғловчи вазифасини бажарувчи сўзлар
Бошқа сўз туркумига оид баъзи сўзлар ҳам боғловчи ўрнида қўлланади: билан, деб, деган, борди-ю, у(-ю), -да.
Масалан: Умрим ширин ўтсин деб, тилни тийдим ҳамиша. Айвонда Ҳурматбиби билан онам чой ичиб, гаплашиб ўтиришибди (О.)
Айрим сўз ёки гапга қўшимча маъно бериш учун қўлланадиган ёрдамчи сўзлар юкламалар деб аталади. Масалан: Ҳақиқий касбу камол фақат илм билан ҳосил бўлади. (М.Ҳасаний). Қуёш ҳам атайин нурларини тўкиб, мағрур кўтарилди. (О.)
Юкламалар тузилишига кўра икки хил:
а) қўшимча ҳолатдаги юкламалар: -ми, -чи, -а, -я, -оқ (-ёқ), -да, -у (-ю), -гина (-кина, -қина), -ку;
б) сўз ҳолатидаги юкламалар: ахир, фақат, худи, наҳотки, ҳам, нақ, холос. Тўйдан фақат Анор хабардор (Ҳ.О.) Эшик «ғирч этиб очилди-да, рухсат сўраб укаси Дарвишали кирди. (О.) Бир вақи Ғиёсиддин Кичкина, худи шу эрда, дарича остида ўтириб, уни эркалатмасмиди.

1. Юкламаларнинг турлари


Ҳозирги ўзбек адабий тилида гапга ёки айрим сўзларга берадиган қўшимча маъноларига кўра юкламаларни қуйидагича турларга бўлиш мумкин.
1. Сўроқ ва таажжуб юкламалари: -ми, -чи, -а, -я.
-ми юкламаси сўроқ, таажжуб, ҳайрат каби маънолари билдиради. Масалан: - Келиннинг сулувлиги Марғилонда маълум эканми? (А.Қодирий) Мен далада ишлашиш керакмишми? (О.)
-чи юкламаси сўроқ, кучайтирув, ҳаракатга ундаш, буйруқ, илтимос, таъкид маъноларини билдиради. - Сизга-чи, Анвар (А.Қодирий) - Ўғлинг қайцин-чи, бўлмаса... (А.Қод.) - Лоақал бир оғиз ўғлингизга айтиб ўтишга ваъда беринг-чи, -деди (А.Қод.) - Ўртоқжон, бир нарса десанг-чи. (Чўлпон).
-а (-я) юкламалари сўроқ, таажжуб, ҳайратланиш маъноларини билдиради. Бу гап орамизда қолсин-а! (Т.Малик) Гулнорни севишимни биларди-я (О.) - Қизим, бугун меҳмонларингни Султонхонларникига олиб чиқасан-а? – деб қолмасинми! (А.Қод.)
2. Кучайтирув ва таъкид юкламалари: -ку, -у, -ю, -да, -оқ (-ёқ), -ки (-ким), ҳам, ҳатто, ҳаттоки, ахир, наҳот (наҳотки).
-ку, -у, -ю, -да, -оқ (-ёқ), -ки (-ким) юкламалари маънони кучайтириш, тўлиқсизлик, тезлик ва давомийлик маъноларини ифодалаш учун қўлланади. Шундан кейин мен узоқ сафарга кетдим-у, Мастуранинг тақдиридан бехабар бўлдим (А.Қ.) - Ўз қизингиз-ку, тенгини топиб беринг-да! (Чўлпон) Мирзо Улуғбек мактубни ўқиб тугатмасданоқ ўрнидан туриб кетди. (О.Й.) Кўплар ёмғирдан қочиб улгирмасдаёқ, офтоб чарақлаб кетди. (С.А.)
Ҳам, ахир, ҳатто, ҳаттоки, наҳот (наҳотки) сўз юкламалари фикрни таъкидлаш, аввалги воқеани эслатиш каби маъноларни ифодалайди. Турсунбой ҳамма нарсадан кечганда ҳам биргина шу Зебидан кечмас эди. (С.А.) Ойим ўрта бўйли, оппоқ, нозик табиат ҳам ипакдай мулойим, истараси иссиқ хотин эди. (Зарифа Саидносирова) Ахир бу қалъани олгунча озмунча талофат берилдими? (П.Қ.) Сизни отаси ўрнида кўрсак-у, наҳотки сиздан бесўроқ иш туцак (А.Қ.) Узоқ чўзилган бу суҳбатда Мирёқубнинг қулоғи бир марта ғалати дингкайди, ҳатто унинг қоп-қора чиройли кўзларида аллақандай сеҳрли оловлар ёнди. (Ч.) Бир қиссаким, бунинг сўнгида Севишганлар топишгусидир. (Ҳ.О.)
3. Айирув ва чегаралов юкламалари: фақат, фақатгина, -гина (-кина, -қина). Бу юкламалар турли сўз туркумлари билан келиб, уларни чегаралаб кўрсатиш ва маъно жиҳатдан ажратиш учун қўлланади. Ўзи ҳақида ўйламай, фақат халққа илм беришга бел боғлаган олим киши худи шамга ўхшайди, шам ўзини ёндиради, халққа зиё бағишлайди. (М.Ҳасаний) Ёқимли дўстгина суҳбати олис ёълни яқин қилади. (М.Ҳасаний) Дунёда кўриб ўтатурган барча орзуимиз, ҳавасимиз фақат сенгагина қараб қолган (А.Қод.)
Фақат юкламаси ўрнида ёлғиз сўзи қўлланиши ҳам мумкин. Мирёқубнинг топиши ёлғиз мингбоши орқали бўлса, унга «епақа» номини қўйиш тўғри бўлармиди. (Чўлпон)
4. Аниқлов юкламаси: худди, нақ, айни. Бу юкламалар ўзи мансуб бўлган сўзнинг маъносини аниқлаб кўрсатиш учун қўлланади. Илм ўрганиб, илмига амал қилмаган киши нақ ер ҳайдаб, уни экмаган кишига ўхшайди. (М.Хасаний) Ҳаёси ёъқ пўсти шилиб олинган ёғоч ва худди ёғи тугаган чироққа ўхшайди. (М.Ҳасаний)
5. Гумон юкламаси: -дир барча сўз туркумларига қўшилиб кела олади ва ўзи алоқадор бўлган сўзга гумон, ноаниқлик маъносини қўшади: - Сизга нимадир ваъда бергандир-да? (Исфандиёр)
6. Инкор юкламаси на... на уюшиқ бўлаклар ва қўшма гап таркибидаги айрим гаплар олдидан келиб, уларнинг мазмунини инкор этади, бўлишсизга айлантиради. Инкор шаклли гап бўлаклари ва гаплар олдида келганда, бўлишсизлик кучайтирилади, таъкидланади. Бу буйруққа на она эътироз қилди ва на қиз (Чўлпон). На қор, на ёмғирдан дарак бор. (О.)

Download 39.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling