3) чиқиш келишигидаги сўзлар билан қўлланадиган кўмакчилар:
Сўнг, аввал, кейин, бурун, илгари кўмакчилари пайт маъносини, бошқа, ташқари, ўзга, бўлак кўмакчилари мустаснолик маъносини, бери, буён кўмакчилари пайт маъносини, нари кўмакчиси иш-ҳаракатнинг чегараси маъносини, бошлаб, тортиб кўмакчилари бошланиш вақт, нуқта маъноларини ифодалайди: Уч йилдан кейин пайдо бўлди. Сендан бошқа ҳеч кими йўқ. Шу кундан бошлаб ишга киришамиз.
4) қаратқич келишигидаги сўзлар билан қўлланадиган кўмакчилар: олд, ўрта, ён, орқа, кет, ич, уст, тепа, ост, таг, ора, бош, ўрин, қош, ёқа, рўпара. Бу кўмакчлардан олдин келишик қўшимчаси баъзан қўлланмаслиги мумкин: Уй олдида тўхтади. Боғ ичига кириб кетди. Девор орасида қолиб кетди. Кўча ўртасида кетяпти. Кўприк бошида кутиб турди.
Диққат! -ла, -чун шакллари ўзи боғланиб келган сўздан чизиқча билан ажратиб ёзилади: қўлларим-ла, Ватан-чун.
Учун, билан, каби, сингари кўмакчилари қаратқич келишигидаги сўзлар билан ҳам қўлланиши мумкин: шунинг учун, бунунг каби, шунинг сингари.
Кўмакчилар ва қўшимчалар синонимияси
Кўмакчилар вазифаси жиҳатидан айрим қўшимчаларга ўхшайди. Баъзи ҳолларда кўмакчилар тушум, жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишиклари қўшимчалари ўрнида алмашиб келиши мумкин: Радио орқали эшитдик - Радиодан эшитдик. Укам учун олдим - Укамга олдим. Қалам билан ёзди – Қаламда ёзди. Боргани ҳақида гапириб берди - Борганини гапириб берди. Каби, сингари, янглиғ кўмакчилари –дай(-дек) қўшимчалари билан синоним бўлиши мумкин: Шамол каби елди – Шамолдай елди. Бироқ ҳамма вақт ҳам кўмакчи ўрнида келишик қўшимчаси ишлатилавер¬майди: Дўстига ёрдамлашди гапида жўналиш келишиги қўшимчаси ўрнида кўмакчини қўллаб бўлмайди.
Гап бўлакларини ёки қўшма гапнинг қисмларини боғлайдиган ёрдамчи сўзлар боғловчи дейилади. Боғловчилар гап бўлаклари ва айрим содда гапларни ўзаро қандай муносабатда эканликларини кўрсатади. Фарзанд олган тарбиясига қараб ота-онасига роҳат ёки жазо келтиради. («Оз-оз ўрганиб доно бўлур») Кумуш ичкарига кириб кўздан ғойиб бўлди, лекин Отабек яна бир неча дақиқа ерга михлангандек қотиб турди. (А.Қод.)
Do'stlaringiz bilan baham: |