2. маъруза. Металургия асослари


Download 0.79 Mb.
bet1/4
Sana07.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1175150
  1   2   3   4
Bog'liq
Маъруза 2 (1) (1)



2. МАЪРУЗА. МЕТАЛУРГИЯ АСОСЛАРИ.
2.1. Қора металл ишлаб чиқариш. Қора металлургияни асосий махсулотлари.
2.2. Металл ва қотишмаларни олиш учун керак материаллар; руда, флюс,ёқилғи, ўтга бардош материаллар. Чўян ишлаб чиқариш.
2.3. Домна печи қурилиши ва ишлаш тамойили. Домна жараёни махсулотлари.
2.4.Пўлат олиш технологияси асослари. Кислород конверторида пўлат ишлаб чиқариш. Электр печларида пўлат олиш. Пўлатни қуйиш. Қуйма тузилиши.
2.5. Рангли металларни ишлаб чиқариш; алюминий, магний, титан.

2.1. Қора металл ишлаб чиқариш. Қора металлургияни асосий махсулотлари.


Қора металлургия саноати тармоғининг жадал ривожланиши унинг ҳар бир таркибий бўлинмасида ва умуман, тармоқда барқарор такрор ишлаб чиқаришга эришилган тақдирдагина таъминланади.
Қора металлургия саноати корхоналарини ривожлантириш муаммолари қуйидагилар ҳисобланади:
- асосий ишлаб чиқариш фондларининг аксарияти эскирганлиги;
- темир йўл орқали юк ташиш жараёнларининг етарли даражада ташкил қилинмаганлиги;
- ишлаб чиқариш даврларини кенгайтириш;
- маҳсулотни ишлаб чиқариш давлат буюртмаларига юқори даражада
боғлиқлиги;
- юқори малакали бошқарув кадрларининг етишмаслиги;
- ишлаб чиқариш жалб қилинаётган кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг юқорилиги;
- маҳсулотларнинг етарли даражада рақобатбардош эмаслиги.
Металлургия тармоғининг барқарор ривожланишини таъминлаш,
биринчи галда, металл ишлаб чиқаришини беқарорлаштирувчи табиий ва иқтисодий омилларнинг салбий таъсирига барҳам берилиши билан боғлиқ. Олиб борилган тадқиқотлар натижаси қора металлургия тармоғининг ривожланишига таъсир кўрсатувчи қуйидаги омилларни ажратиш имконини берди:
1. Инвестиция ажратиш ва кредитлаш бўйича махсус дастурларда
назарда тутилган давлат дастурларининг мавжудлиги, қайта ишловчи
саноатнинг металл маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни сотиш билан интеграциялашувининг рағбатлантирилиши.
2. Металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясини
такомиллаштириш учун илм-фан ҳисобидан инновациялар.
3. Қайта ишловчи тармоқнинг ривожланиш даражаси.
4. Транспорт хизматлари секторининг ривожланиш даражаси.
Автомобиль йўлларининг таъсири, металлолом ва металл маҳсулотларини транспортировка қилувчи темир йўл ташувлари тарифларини пасайтириш.
5. Қора металлургия товар ишлаб чиқарувчиларининг жамоавий
манфаатларини назарда тутувчи соҳа бирлашмалари ва турли жамоат ташкилотлари уюшмалари.
6. Қора металлургия саноати корхоналари бизнеси самарадорлиги
кўрсаткичларини оширувчи металл маҳсулотларини ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, таваккалчиликларнинг суғурта қилинишини таъминловчи хизматлар.
7. Экспорт инфратузилмаси, логистика марказларини ривожлантириш ва мақсадли бозорлар учун тўсиқларнинг мавжуд эмаслиги.
8. Аҳолининг ҳудуддан кетишини камайтириш, тадбиркорлик фаоллиги ва замонавий технологиялар бўйича билимларини ошириш.
9. Фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини ўз вақтида шакллантириш тармоқни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби ва ҳажмини белгилаш.
10. Металл ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш билан шуғулланадиган
ҳудудларда электр энергиясининг мақбул тарифларини ўз ичига олувчи энергетика инфратузилмасининг мавжудлиги.
Металлургияда технология жараёнларининг мослашиши жиҳатидан қуйидагилар фарқланади: тўлиқ ишлаб чиқариш даври, у металлургия ишлаб чиқариш технология жараёнининг ҳамма босқичларини ўз ичига олади ва тўлиқсиз ишлаб чиқариш даври, унда технология жараёнининг ҳамма босқичлари ҳам амалга оширилмайди, балки ишлаб чиқариш жараёни металлга ишлов бериш бўйича бир ёки бир неча босқичлар билан чекланган (1-расм).

1-расм. Ўзбекистон Республикаси металлургия саноати умумий ҳажмида қора ва рангли металлургия маҳсулотлари улуши таҳлили (фоиз ҳисобида)


1-расм маълумотларига кўра, мустақиллик йиллари мобайнида қора


металлургиянинг саноат маҳсулотлари умумий ҳажмидаги улуши 1,3 фоиздан 2,8 фоизга ошганини кўришимиз мумкин. Ушбу маълумотлардан шундай хулосага келишимиз мумкинки, қора металлургия саноати маҳсулотларининг ишлаб чиқариш даражасини таркибий жиҳатдан янгилаш вазифаларини ишлаб чиқиш лозим. Бизнинг фикримизча, мазкур вазифаларни ишлаб чиқиш
қуйидагиларни таъминлайди:
- маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи камаяди;
- маҳаллий бозорларни арзон ва сифатли қора металл маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси ортади;
- четдан арзон маҳсулот импорт қилиниши ва ўз вақтида жаҳон бозорига арзон маҳсулотлар экспорт қилиниши натижасида аҳолининг реал даромадлари ҳамда хорижий валюта тушуми кўпаяди;
- жаҳон бозорида республика қора металлургия саноати ишлаб чиқариш соҳасининг ўзига хос жиҳатлари намоён бўлади ва бу корхоналарнинг маркетинг сиёсатига ижобий таъсир кўрсатади.
Жaҳoн қoрa мeтaллургия сaнoaтидa ҳoзирги вaқтдa xoмaшё рeсурслaрини eткaзиб бeрувчи, тaйёр мeтaлл мaҳсулoтлaрини ишлaб чиқaрувчи вa улaрни истeъмoл қилувчи мaмлaкaтлaр гуруҳлaри шaкллaнгaн. Жумлaдaн, тeмир рудaсини жaҳoн бoзoригa чиқaришдa Брaзилия, Aвстрaлия, Ҳиндистoн, Либeрия дaвлaтлaри, пўлaт ишлaб чиқaришдa Япoния, Рoссия, Aмерика Қўшма Штатлари, Укрaинa, Гeрмaния дaвлaтлaри aжрaлиб турaди. Тaйёр мeтaлл мaҳсулoтлaрини истeъмoл қилишдa эсa aсoсaн, иқтисoдий ривoжлaнгaн мaмлaкaтлaр eтaкчилик қилмoқдa. Жaҳoндa ишлaб чиқaрилaётгaн пўлaтнинг 80 фoизи ривoжлaнгaн дaвлaтлaр ҳиссaсигa тўғри кeлaди. Улaрнинг ҳиссaси юқoри сифaтли қoрa мeтaлл мaҳсулoтлaрини тaйёрлaшдa, aйниқсa, юқoри [3]. Жаҳон темир уюшмаси (World Steel Assosiation WСА) маълумотларига кўра, дунёда 64 та мамлакатда қора металл маҳсулотлари (пўлат) ишлаб чиқариш 2019 йил январь ойида 2018 йил январига нисбатан 1,0 % га ортган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажми 146,7 млн. тоннани ташкил этган [4] (2-расм).

2-расм. Дунё мамлакатлари металл маҳсулотларини (пўлат) ишлаб
чиқариш ҳажмлари (млн. тонн).

2018 йилда Осиё мамлакатлари 1, 271 млн. тонна пўлат ишлаб чиқарган бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилга нисбатан 5,6 % ортганини кўришимиз мумкин. 2018 йилда Хитой 928,3 млн. тонна пўлат ишлаб чиқарган бўлиб, 2017 йилга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 % га ортган. Хитой давлатининг дунё бўйича умумий пўлат ишлаб чиқаришдаги улуши 2017 йилда 50,3 % дан 2018 йилда 51,3 % гача кўтарилган. Ҳиндистоннинг 2018 йил пўлат ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилга нисбатан 4,9 % га ортиб, 106,5 млн. тоннани ташкил


этган, яъни Ҳиндистон дунёдаги иккинчи энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи мамлакат сифатида Япониянинг ўрнини эгаллади.
Республикамизда қора металлургия саноати корхоналарининг жаҳон
бозорига чиқиши ва маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш учун самарали бошқарув тизимига эга бўлиши керак. Бошқарув учун керакли маълумотлар бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобга тегишли бўлмаган бошқа манбалардан олинади. Ахборотни олишнинг энг мақбул тизими бошқарув ҳисоби ҳисобланади. Бошқарув ҳисоби бир қатор элементлардан иборат: бюджетлаштириш, маъсулият марказлари, бошқарув (ички) ҳисоботи, бошқарув (ички) таҳлили, бошқарув назорати, бошқарув ҳисобини автоматлаштириш тизими ва шу кабилар.
Металлургия саноатида технологик жараёнларни автоматлаштрилган бошқариш асосида ташкил қилиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш доимий давом этадиган жараён бўлиб, бир нечта асосий босқичларни ўз ичига олади:
- технологик жараёнлар ҳолати ва ишлаш жараёнига объектив баҳо
беришга имкон берадиган асбоб-ускуналарни жорий этиш;
- назорат қилувчи томонидан масофадан бошқариш орқали ходимлар
юқори ҳароратли ва газ юқори босимда ишлатиладиган шароитлардан озод этилади;
- назорат ва масофадан назорат қилиш ускуналарини марказлаштириш умумий ишлаб чиқариш ҳудудида махсус хонада амалга оширилади.
Бу ишлаб чиқариш ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва бошқариш самарадорлигини оширишга ёрдам беради;
- автоматлаштирилган бошқарув тизимларини жорий этиш ходимлар
хавфсизлиги ва технологик асбоб-ускуналарнинг хавфсизлигини таъминлайди. Бундай тизимлар белгиланган дастурга мувофиқ операцияларни аниқ кетма-кетликда бажарадилар. Масалан, ҳаво иситгичларини бир маромда иккинчисига ўтказиш, ҳароратни назорат қилиш ва шу кабилар;
- технологик жараёнларнинг айрим кўрсаткичларини автоматлаштириш (ҳарорат, газ босими ва ҳоказо) алоҳида аҳамият касб этади;
- ишлаб чиқариш жараёни кўрсаткичлари ва технологик қурилмалар
мажмуи ишлаши ўртасидаги ўзаро муносабатларни ҳисобга олган ҳолда мониторинг ва ички назорат тизимларини ишлаб чиқиш. Ушбу тизимларнинг жорий этилиши ишлаб чиқариш жараёнларининг технологик кўрсаткичларини сезиларли даражада оширишга имкон беради;
- бошқариш тизимлари билан биргаликда назорат усуллари ва ҳисоблаш машиналари ёрдамида оптимал бошқарув тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Ушбу тизимларнинг асосий мақсади ишлаб чиқаришга жорий этилган мавжуд тизимларни бошқарувнинг техник ва иқтисодий кўрсаткичларини ва мезонларини қўллашни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқадиган ягона, бир-бирига боғлиқ тизимга бирлаштиришдир. Бу босқич ҳали ҳам давом этмоқда;
- интеграциялашган автоматлаштирилган бошқарув тизимларини яратиш, яъни автоматлаштирилган бошқарув тизимларини яратиб, технологик жараённи автоматлаштирилган ишлаб чиқаришни бошқариш тизимлари, ишлаб чиқаришни бошқариш стратегияси ва тактикаси билан мувофиқлаштириш.
Демақ қора металлургия саноати корхоналари муваффақиятли фаолият кўрсатиши учун режалаштириш, ҳисобга олиш, назорат ва таҳлил қилишни ўз ичига олувчи мукаммал механизм керак. Бошқа саноат тармоқларидан фарқли ўлароқ, қора металлургия саноати ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёни билан боғлиқ ишлаб чиқариш-хўжалик мажмуаларини ўзида намоён этувчи мураккаб тузилма ҳисобланади.

2.2. Металл ва қотишмаларни олиш учун керак материаллар; руда, флюс,ёқилғи, ўтга бардош материаллар. Чўян ишлаб чиқариш.


Маълумки, замонавий металлургия комбинатлари йирик ва мураккаб иншоот комплекси бўлиб, конлардан вагонларда келтирилган руда, ёқилги ва флюсларни махсус майдонларга туширувчи механизмлар, уларни бойитувчи курилмалар, кокс ишлаб чикарувчи батареялар, домналарни киздирилган хаво билан узлуксиз таъминловчи хаво киздиргичлар, домнадан чиқарилган чўян ва шлакларни керакли жойга ташувчи ковшли вагонеткалар, чўянлардан пўлатлар олувчи печлар, улар­дан эса прокат махсулотлар ишлаб чикарувчи ва бошқа қатор участкалардан иборат бўлади. Домналарда чўянлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган материалларга темир рудалар, ёкқилғилар, флюслар киради ва улар шихта дейилади.
Темир рудалар хили, таркиби ва хоссалари Темир рудаларда темир оксидлари билан бирга маълум микдорда бегона қўшимчалар (қум, гилтупроқ, силикат ва бошқа бирикмалар) учрайди. Геологларнинг маълумотларига кўра, ер юзида 200 га якин темир рудалари бўлиб, уларнинг 40% дан зиёдроғи собиқ СССР худудидадир. Ўзбекистонда купгина конлар хам борлиги аникланган.
1-жадвалда чўян ишлаб чикаришда фойдаланиладиган асосий те­мир рудалар ва улар ҳақида маълумотлар келтирилган.
Шуни хам айтиш жоизки, баъзи темир рудаларда темирдан ташқари оз бўлсада Сг, Ni, W, V, Си, Ti, Мо ва бошқа металлар хам учрайди. Бу рудаларга комплекс рудалар дейилади. Бу рудалардан чўян олишда фойдаланилганда чўян хоссалари анча яхшиланади Шу боисдан бу рудаларни та б и и й легирланган рудалар, улардан олинган чўянларни эса тайиий легирланган чўянлар дейилади. Бундай рудаларнинг йирик конлари Украинада (Никольск), Грузияда (Чиатура), Орскда ва бошқа жойларда бор.
Марганецли рудалар. Бу рудаларда учровчи маъданларда МnО2, МnО, МnСО, ва бошқа оксидлари учрайди. Бу рудаларда 20— 55% гача Мn бўлади. Бу рудалардан ферромарганец ва марганеци кўпроқ чўянлар ишлаб чикаришда шихта таркибига зарур % қўшилади.

Руданинг
номи

Маъдан-
нинг
номи

Кимёний
бирикмаси

Темирнинг
микдори.%

Бегона
х$шимча-
лар

Ранги

Зичлиги.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling