2. маъруза. Металургия асослари
Download 0.79 Mb.
|
Маъруза 2 (1) (1)
5-расм. Домна псчининг умумий кўринишн (а) ва унинг зоналарн бўйича тсмпературанинг тақсимланиш графиги (б): I — колошник; 2— юклаш аппарати; J —трубалар; 4— шахта; 5 — распар;
6-заплечик; 7-ўтхона, 8- фурма; 9- чўян чиқиш нови; 10-шлак чиқиш нови; 11- темир устун кучланишли электр майдонидан ўтказилади. Бунда электр зарядланган каттиқ заррачалар электр майдони таъсирида электродларнинг бирига отилади. Шундай қилиб тозаланган газдан ёқилғи сифатида фойдаланилади. Газ тозалаш аппаратида тозаланган домна газлари махсус трубалар орқали купинча ҳаво қиздиргичларга юборилади. Печнинг колошник қисми тагидаги пастга томон кенгайиб борадиган кесик конусли энг катта қисми 4 га шахта дейилади. Бундай конструкция шихта эриган сари уни пастга тушишига кўмак беради. Бу қисм, ўз навбатида, пастидаги цилиндрик шаклли кисм 7 билан туташган булиб, унга ўтхона деб аталади Утхона туби эса лешчад дейилади. У графит блоклар ёки юқори сифатли шамот ғиштларидан терилади. Печь металл ҳалкали таглик плитага, плита эса бетон пойдеворига ўрнатилган темир устунлар 11 да туради. Ўтхонада ёқилғи ёнади хамда суюқ чўян ва шлак ёқилади. Ўтхонанинг энг пастки қисмидан колошникнинг энг юқори қисмигача бўлган ҳажми печнинг фойдали хажми дейилади Ўтхонанинг юқорироқ қисмида айлана бўйлаб жойлашган бир неча тешиклар бўлиб, уларга махсус ускуналар (фурмалар) 8 ўрнатилади. Фурмалар печь деворларидан 130—200 мм ичкарига чиқарилган бўлиб, кокс яхши ёниши учун улар орқали печга 0,25 МПа (2,5 мм) босимда 800-9000С ли қиздирилган ҳаво ҳайдаб турилади. Фурмалар сони печнинг ҳажмига қараб 16—24 та ва ундан ортиқ бўлади. Фурмалар мис ёки алюминий қотишмаларидан тайёрланиб, иш жарёнида эриб кетмаслиги учун унинг ҳавол деворлари орқали совуқ сув айлантириб турилади. Фурмаларнинг пастроғида шлак ундан пастроқда эса чўян чиқариш тешиклари бўлиб, уларга новлар 9, 10 урнатилади. Ўтхонада ёғилаётган зичлиги 6,9 г/см3 ли суюк чўянни ҳар 2—4 соатда, зичлиги 2,5 г/см3 бўлган суюқ шлакни эса ҳар 1 — 1,5 соатда ўз новлари оркали ковшларга чиқариб турилади. Бунинг учун электр бурғалаш машинаси ёрдамида 50—60 мм тешик очилади, уларни беркитишда эса ўтга чидамли тиқинлардан фойдаланилади. Металлургия комбинатларида бир вақтда бир нсча домналар ишлайди. Ўртача ҳисобда 1 т чўян олиш учун печга 2035 кг темир руда, 146 кг марганец руда, 971 кг кокс, 598 кг оҳактош юкланиб, 3575 кг хаво хайдалади. Бунда 755 кг шлак 5217 кг домна гази ва 348 кг колошник чанги ажралади. Домналарнинг бир меъёрда, барча ишлар юқори даражада механи- зациялаштирилган ва автоматлаштирилган режимда ишлашида электрон хисоблаш машиналарининг роли катта. 2.4.Пўлат олиш технологияси асослари. Кислород конверторида пўлат ишлаб чиқариш. Электр печларида пўлат олиш. Пўлатни қуйиш. Қуйма тузилиши. Юқорида келтирилган фикрлардан маълумки, пўлат асосий конструкцион материал бўлиб, у чўянга нисбатан пухта, пластиқ қоникарли оқувчанликка, пайвандланувчанликка ва кесиб ишланувчанликка эга Лекин солиштирма оғирлигининг каттароклиги, коррозияга тезроқ белрилишига қарамай машинасозликда улардан чўянлардек турли шаклли қуймалар, прокат махсулотлар олишда кенг фойдаланилади. Айниқса, уларнинг юқори сифатли, легирланган махсус хоссали навларига талаб борган сари ортмокда. Металлургия корхоналарида ҳозирда пўлатларни асосан конверторларда суюк чўян сатҳига кислород хайдаш йўли билан, мартен ва электр печларда ишлаб чиқарилмокда. Бу усулларда шихта таркибидаги С, Si, Мп, Р элементлари оксидланади, оксидлар эса бирикиб шлак ҳосил қилади. Натижада уларнинг миқдори кескин камаяди. Бунда борувчи кимёвий реакциялар тезлиги шихта таркибига, температурага боғлик бўлади. Конвертордаги суюк чўян сатҳига кислород ҳайдаш йўли билан пўлат ишлаб чиқариш. Маълумки, Бессемер ва Томас конверторларида пўлат ишлаб чиқариш усулларининг катор камчиликлари туфайли турли мамлакатларда такомиллашган усуллар яратиш борасида изланишлар олиб борилди. Собик СССР да эса дастлабки тажрибалар 1933—1934 йилларда А.И. Мозговой томонидан олиб борилган бўлсада, унинг натижалари металлургия заводларида 1952—1953 йилларда қўлланила бошланди. Хозирга келиб ишлаб чиқарилаётган углеродли ва кам легирланган пўлатларнинг 60—70% дан ортиқроғи шу усул билан олинмокда. Бу усулнинг оддийлиги, ёқилғи талаб этмаслиги, иш унумининг юқорилиги, уларнинг сифатига путур етказувчи газлар (N2, Н2) нинг озлиги, капитал маблаглар сарфининг камлиги, чиқинди металларни кўпроқ қайта ишлашга имкон бериши бу усулнинг саноатда борган сари кенг қўлланишига сабаб булмоқда. Лекин бу усул айрим камчиликлардан ҳам холи эмас. Жумладан, суюк чўянни кўпроқ талаб этиши (I т пўлат олиш учун 820—830 кг чўян), металл куйиндининг кўплиги (6—9%) ва анча миқдорда чангларнинг ажралиши ва бошқалар. Конверторнинг тузилиши. Конвертор ноксимон куринишдаги таги берк курилма, унинг деворлари доломит ёки магнезит смолали, хро- мамагнезит риштдан терилган булиб, денорларининг калинлиги \аж- мига кура 700—1000 мм оралитда булади. Сиргидан эса пўлат лист билан копланади. Конверторда ажралувчи газлар билан чикувчи металл заррачаларини тутувчи к^рилмаси булади. 12-расм, а дан курина- дики конвертор цапфалар ёрдамида станина таянчларига урнатилади. Конверторга шихта материалларни юклаш, олинган пўлатни, шунингдек , шлакни ундан чикдриш учун уни горизонтал уци атрофида зарур бурчакка бурилади. Бунинг учун конверторга кислород киритувчи мис найча (фурма) ундан чицарилиши лозим. Конвертор \ажми 100—350 т ва ундан ортиқ хам булади. Масалан, сигими 300 т ли конверторнинг иш бушлиги буйи 9 м, диаметри 7 м га якин булса, огэининг диаметри 3,5 м булади. Бу конвертордаги суюк металл калинлиги эса 1,7 м гача булади. Одатда конвертор уларда 400—800 марта пўлат олингач, таъ- мирланади. 12-расм. Кислород конверторининг тузилиши (а) ва ишлаши (б): 1- конвертор; 2- футеровка; 3-кислород ҳайдаш фурмаси; 4-оғиш; 5- ўки [Введите текст] [Введите текст] [Введите текст] Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling