2-маъруза. Метеорологик маълумотлар режа
Синоптик станциялар тармоғи
Download 87 Kb.
|
СМ 2 Мавзу Метеорологик маълумотлар
Синоптик станциялар тармоғиБутун Ер шари гидрометеорологик станциялар тармоғи билан қопланган (бир неча минг станциялар). Аҳоли зич яшайдиган жойларда станциялар орасидаги масофа 100‑150 км ни ташкил этади, бошқа жойларда (саҳро, тоғли ҳудудлар, ботқоқлик, ўрмонлар ва ҳ.к.) ва Дунё океанида масофа анча катта. Бу станцияларда ер сирти яқинида атмосфера ҳолати суткасига 8 марта (ўрта гринвич вақти бўйича соат 00, 03, 06, ..., 21 ларда) кузатилади. Атмосферанинг 15 га яқин характеристикалари визуал ва асбоблар ёрдамида аниқланади, жумладан ҳавонинг босими, ҳарорати ва намлиги, шамолнинг йўналиши ва тезлиги, булутларнинг тури, миқдори ва қуйи чегарасининг баландлиги, горизонтал йўналишдаги кўринувчанлик масофаси, ёғинларнинг тури ва миқдори ва шу билан бирга атмосферанинг ўзига хос ҳодисалари (туман, чақмоқ, чангли бўрон, яхмалак ва ҳ.к.) кузатилади. Гидрометеорологик станциялардан олинган метеорологик маълумотлар асосида ер яқини об‑ҳаво хариталари тузилади. Кузатишларнинг асосий синоптик муддатларида (ўртача гринвич вақти бўйича соат 00, 06, 12, 18) қитъалар ўлчамига тенг бўлган катта ҳудудлар бўйича об‑ҳаво хариталари тузилади. Қўшимча кузатиш муддатларида эса (соат 03, 09, 15, 21) кичик ҳудудлар бўйича «халқа» об‑ҳаво хариталари тузилади. Ер сиртининг 3/5 қисмини Дунё океани эгаллайди. Дунё океани атмосферани сув буғи билан таъминлаб турувчи асосий манбадир. Дунё океани ёзда ўзида иссиқликни тўплаб, қишда уни атмосферага беради ва шу сабабли атмосферада ривожланаётган об-ҳаво жараёнларига ниҳоятда катта таъсир кўрсатади. Атмосферанинг умумий циркуляцияси, иссиқлик ва намлик алмашинуви жараёнларида Дунё океанининг аҳамияти беқиёс. Шунинг учун ҳам Дунё океанининг акваториясидан метеорологик маълумотларга эга бўлиш ниҳоятда катта аҳамият касб этади. Дунё океанидан мунтазам равишда метеорологик маълумотларни етказиб берадиган манбалар – бу оролларда ташкил қилинган гидрометеорологик станциялар ва «об-ҳаво» кемаларидир. Ороллардаги гидрометеорологик станцияларда кузатишлар тизими ва тартиби қуруқликларда жойлашган гидрометеорологик станциялар каби олиб борилади. «Об-ҳаво» кемалари – махсус метеорологик кузатиш асбоблари билан жиҳозланган денгиз кемаларидир. Бу кемаларда кузатишлар тўлиқ дастур бўйича бажарилиб, тезкорлик биланда прогностик марказларга жўнатилади. Табиийки, бу метеорологик маълумотлар етарли эмас. Метеорологик маълумотлар ҳажмини янада орттириш мақсадида барча йўловчи, юк ташувчи ва балик овловчи кемаларда автоматик режимда ишлайдиган гидрометеорлогик станциялар ўрнатилади. Ҳозирги вақтда Дунё океанида бундай кемаларнинг сони 7000 дан ортиқ. Бундан ташқари, стационар ва эркин сузувчи платформаларда ҳам автоматик режимда ишлайдиган кузатиш комплекслари ўрнатилиб, метеорологик кузатишлар олиб борилади. Кузатиш натижалари кодланган ҳолда радио орқали прогностик марказларга юборилади. Дунё океани акваториясини метеорологик маълумотлар билан ёритиш мақсадида кўрилаётган чоралар муаммони ҳал қилмайди. Бу мақсадда кенг кўламда Ер сунъий йўлдошларини қўллаш лозим. Download 87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling