2-маъруза. Метеорологик маълумотлар режа


Аэрологик станциялар тармоғи


Download 87 Kb.
bet3/6
Sana14.05.2023
Hajmi87 Kb.
#1460491
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
СМ 2 Мавзу Метеорологик маълумотлар

Аэрологик станциялар тармоғи
Атмосферадаги жараёнлар уч ўлчамли фазода ва вақт бўйича ривожланганлиги сабабли уларни ўрганиш учун фақат метеорологик станциялардан олинган маълумотлар етарли эмас. Атмосфера параметрларни турли баландликларда ўлчаш учун аэрологик станцияларнинг тармоғи мавжуд. Ер шарининг аҳоли зич жойлашган ҳудудларида радиозондлаш пунктлари бир-биридан таҳминан 350‑500 км узоқликда жойлашган.
1930 йилда П.А.Молчанов томонидан ихтиро қилинган радиозонд асбоби ёрдамида атмосферанинг вертикал тузулиши билвосита усуллар ёрдамида эмас (ер сирти кузатишлари асосида), балки бевосита кузатишлар натижасида аниқланадиган бўлди.
Аэрологик станцияларда масофавий восита – радиозонд ёрдамида атмосферани вертикал зондлаш амалга оширилади. Енгил газ билан тўлдирилган резина қобиққа радиозонд боғланиб учирилади. Юқорига кўтарилган сари радиозонд 30‑35 км гача турли баландликлардаги ҳавонинг босими, ҳарорати ва намлиги, шамол йўналиши ва тезлик қийматларини автоматик режимда ўлчаб, радио орқали қабул марказига юборади. Атмосферани радиозондлаш бир суткада 4 марта ўтказилади. Булардан ўртача гринвич вақт бўйича соат 00 ва 12 даги кузатиш муддатлари асосий, соат 06 ва 18 дагилари эса қўшимча муддат ҳисобланади.
Атмосферани радиозондлаш натижасида олинган метеорологик маълумотлар асосида барик топография, максимал шамол, тропопауза хариталари ва атмосферанинг вертикал қирқимлари тузилади.

Метеорологик радиолокация станциялари


Ер сиртида жойлашган синоптик ва аэрологик станциялар орасидаги масофа катта бўлганлиги учун атмосферада рўй бераётган баъзи мезомасштабли метеорологик ҳодисалар кузатилмасдан қолиши мумкин. Буларга, биринчи навбатда, тўп-тўп ёмғирли булутлар, жала ёғинлар, момақалдироқ ва бошқа ҳодисалар киради. Метеорологик радиолокация станциялари тармоғи ушбу муаммони бартараф қилишга имкон беради.
Замонавий метеорологик радиолокатор ўз атрофида 150 км масофадаги фазони кузатиши мумкин. Метеорологик радиолокация станцияларининг ёрдамида булутлар зонаси, уларнинг микротузулиши, сувлилиги, 0°С изотерманинг жойлашиши, яъни булутлиликни энг муҳим физикавий характеристикалари, ҳамда ёғинларнинг жаддаллиги аниқланиши мумкин.
Метеорологик радиолокация станциялари хавфли атмосфера ҳодисаларини аниқлаш ва прогноз қилишда, тропик циклонларни аниқлаб, уларнинг тузулишини ўрганишда катта рол ўйнайди.
Доплер радиолокаторлари ёрдамида шамол тезлиги ва йўналиши ҳам ўлчаниши мумкин.
Метеорологик радиолокация станциялари тармоғи бирламчи метеорологик маълумотлар берадиган тизимда ўзига муносиб муҳим ўрнини эгаллайди.

Download 87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling