2-маъруза. Метеорологик маълумотлар режа


Космик метеорологик тизим


Download 87 Kb.
bet4/6
Sana14.05.2023
Hajmi87 Kb.
#1460491
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
СМ 2 Мавзу Метеорологик маълумотлар

Космик метеорологик тизим


Ер сунъий йўлдошларининг (ЕСЙ) яратилиши ва учирилиши фан учун, шу жумладан, метеорология фани учун ҳам янги кенг кўламдаги имкониятлар очди. Йўлдошлардан олинган дастлабки маълумотлар нафақат илмий мақсадларда, балки об-ҳаво ҳизматида ҳам қўлланилиши мумкин.
Ер шарига яқин жойлашган космик фазода учаётган космик аппаратларни учга бўлиш мумкин: навбатчи режимда ишлайдиган автоматик ЕСЙ (“Метеор”, “Молния”, “Радуга” ва ҳ.к.), бошқариладиган космик кемалар (“Союз”) ва яшаш мумкин бўлган ва автоматик режимларда ишлайдиган орбитал космик станциялар (“Салют”).
Метеорология фани, об-ҳаво хизматининг оператив фаолияти учун тўғри келадиган ва энг қулай маълумот – бу махсус метеорологик автоматик ЕСЙ тизимидан олинган метеорологик маълумотдир.
Метеорологик космик тизим (МКТ) иккита тармоқдан иборат: космик ва Ерда жойлашган тизимлар. Космик тармоққа орбитада жойлашган махсус ЕСЙ лар киради, Ерда жойлашган тармоқ эса Ердаги маълумотларни қабул қиладиган, уни қайта ишлайдиган ва тарқатадиган комплексларни ўз ичига олади.
Метеорологик ЕСЙ лар махсус илмий қуриламлар билан жиҳозланган. Бу қурилмалар электромагнит спектрнинг турли участкаларида (оптик кўринувчан, инфрақизил ва радиодиапазон) атмосферани фаол ёки пассив зондлаш принципларида ишлайди. “Метеор” ЕСЙ дан телевизион ва инфрақизил диапазонларда булутлилик майдонлари, қор ва муз қопламларининг зоналари, ёғинлар зоналари жойланишининг расмлари қабул қилинади. Йўлдошда ўрнатилган актинометрик асбоблар Ер ва атмосфера нурлаган ва қайтарган оқимлар хақида маълумотга эга бўлишга имкон беради.
Келажакда ЕСЙ да спектрал асбоблар ёрдамида ҳаво ҳарорати, намлиги ва бир қатор бошқа метеорологик катталикларнинг вертикал кесимларни (профилларни) қайта тиклаш имконияти вужудга келиши мумкин. Шу ҳолдагина метеорологик маълумотлар билан таъминлаш муаммоси ҳал бўлади ва синоптик ва аэрологик станциялар тармоғининг ҳожати қолмайди. Бир нечта айлана қутбий орбиталарда учадиган ЕСЙ лар қисқа муддат давомида деярли бутун Ер шаридан метеорологик маълумотларни таъминлаб беради, яъни прогностик марказлар глобал метеорологик маълумотга эга бўлади.
ЕСЙ лар иккита режимда ишлаши мумкин: эслаб туриш ва бевосита узатиш режимларида.
Биринчи режимда ишлаётган ЕСЙ бир нечта айланишларда (витокда) метеорологик маълумотни ҳотирасида ушлаб, Ердаги қабул пункти устидан учиб ўтганида метеорологик маълумотни узатади. Бу маълумот – глобал масштабга эга бўлган маълумотдир.
Бевосита узатиш режимида ишлаётган ЕСЙ ўлчашлар бажарилган заҳоти уни Ердаги қабул пунктига узатади. Катта ҳудудлар қамраб олинган бўлса ҳам, бу метеорологик маълумот локал (маҳаллий) характерга эга бўлади.
Ердаги қабул пунктларига келган космик метеорологик маълумот қайта ишланиб, тегишли ташкилотларга жўнатилади.
ЕСЙ дан олинган метеорологик маълумот циклон, антициклон, тропик тайфун ва тез ҳаво оқимлари таҳлилида катта ёрдам беради. Бундан ташқари синоптик станциялар сийрак жойлашган ҳудудларда атмосфера ҳолатини таҳлил қилишда йўлдош маълумотлари бебаҳо ҳисобланади.

Download 87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling