2-Мавзу: Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни xисоблаш. Режа
ЯММни барча даромадлар бўйича ўлчаш
Download 33.85 Kb.
|
2 мавзу Макро (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Миллий xисобчилик тизимидаги бошқа кўрсаткичлар ва улар ўртасидаги нисбат.
- ЯИМ - бу бирор-бир мамлакат xудудида жойлашган корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқарилган товар ва хизматларнинг умумий йиғиндисидан иборатдир
Миллий xисобчилик тизимидаги бошқа кўрсаткичлар ва улар ўртасидаги нисбат. Мамлакат миллий xисобчилик тизимида ЯММ кўрсаткичидан ташқари бир нечта бир-бири билан алоқада бўлган кўрсаткичлар мавжуд. Миллий xисобчилик тизими тўғрисидаги тушунчаларимизни кенгайтириш учун бу кўрсаткичларни ташкил топиш манбаларини билишимиз керак. Бу кўрсаткичларга биз ЯИМ, СММ, МД, ихтиёрдаги даромад ва солиқлар тўлангандан кейинги даромадларни киритишимиз мумкин. ЯИМ xам ЯММ каби моддий ишлаб чиқариш ва хизматлар натижасида ташкил топади. ЯИМ - бу бирор-бир мамлакат xудудида жойлашган корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқарилган товар ва хизматларнинг умумий йиғиндисидан иборатдир. ЯИМнинг ЯММдан фарқи ушбу мамлакат юридик ва жисмоний шахсларининг хориждан оладиган фойда ва даромадлари ўртасидаги фарқлардан иборатдир. Яьни, Шу мамлакат юридик ва Хорижий инвесторлар ва ЯММ = ЯИМ + жисмоний шахсларнинг - ишчиларни шу мамлакатда хориждан оладиган фой- олган фойда ва даромад- да ва даромадлари. лари. ЯММ ни xисоблашда айрим камчиликларга йўл қўйилади. Чунки, унда xисобот йилида ишлаб чиқарилган ялпи маxсулотлар миқдоридан шу маxсулотларни ишлаб чиқаришда истеъмол қилинган асосий ишлаб чиқариш воситалари қиймати xисобга олинмайди. Ёки бошқача қилиб айтганда амартизация қиймати xисобга олинмайди. Шунинг учун хам миллий xисобчилик тизимида СММ кўрсаткичи xисобланади. СММ нинг ЯММ дан фарқи юқорида айтганимиздек амортизация ажратмалари миқдорига тенгдир. Ялпи миллий маxсулот 4862 Истеъмол қилинган капиталга ажратма - 505 Соф миллий маxсулот 4357. Кейинги кўрсаткич МД - бу миллий ишлаб чиқаришдан олинган даромад ёки ижтимоий ишлаб чиқаришдаги барча даромад турларининг йиғиндисидир. Ресурсларни етказиб берувчиларнинг, яъни ер, ишчи кучи, капитал шунингдек бошқарув фанларини етказиб берувчиларнинг xисобот йилида оладиган даромадлари миқдори қанчани ташкил қилишини аниқлайлик. СММ таркибидан фақат бизнесга эгри солиқларгина жорий йилдаги иқтисодий ресурслар таркиби киритилмайди. Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, давлат ўзи оладиган бизнесга эгри солиқлар ўрнига ишлаб чиқаришга xеч нарса қўймайди, яъни давлатни иқтисодий ресурслар таъминотчиси сифатида баxоламаймиз. Демак, жорий йилда яратилган ЯММ таркибидан иш xақи, рента тўловлари, фоиз ва олинган фойдаларнинг умумий миқдорини аниқлашда биз СММ таркибидан бизнесга эгри солиқлар миқдорини олиб ташлашимиз лозим. Шундай қилиб олинган кўрсаткич миллий даромад (МД) xисобланади. Ресурслар таъминловчилар нуқтайи назаридан у жорий ишлаб чиқаришда қатнашиш натижасида олган даромадларини ўлчашни билдиради. Компаниялар нуқтаи назаридан эса МД ишлаб чиқариш омиллари ёки ресурсларни баxосини ўлчашни билдиради. МД жорий ишлаб чиқаришга кетган иқтисодий ресурсларнинг бозор баxосини билдиради. СММ - 4357 Бизнесга эгри солиқлар - 393 --------------- 3964 МД СММ дан бизнесга эгри солиқларни олиб ташлагандан кейин қолган қисмидан иборат экан. Download 33.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling