2-Мавзу: Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни xисоблаш. Режа
Download 33.85 Kb.
|
2 мавзу Макро (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қисқача хулосалар.
- Таянч иборалар.
- Назорат ва мулоxаза саволлари.
2.5. Номинал ва реал ЯММ.
Иқтисодиётда мавжуд бўлган инфляция ва дефляция кўрсаткичлари ЯММ ни xисоблашни қийинлаштиради. Чунки, ЯММ пул, вақтинчалик ва миқдор кўрсаткичларидан иборатдир. ЯММ ни xисоблашда бошланғич маълумот бўлиб компанияларнинг умумий сотиш xажми кўрсаткичи xисобланади. Аммо бу кўрсаткичлар бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилаётган маxсулотлар миқдор ва баxо даражаларининг ўзгаришини ифодалайди. Бу шуни билдирадики ЯММ миқдорига ишлаб чиқарилаётган маxсулотларнинг физик xажми ва баxо даражаcи таъсир кўрсатади. ЯММ ни xисоблашда биз компаниялар молиявий xужжатлардан статистик маълумотларни оламиз ва ЯММ ни xисоблаймиз. Бу ҳақиқатда номинал ЯММ кўрсаткичидан иборат бўлади. Чунки, биз бирор-бир йилда яратилган номинал ЯММ нинг ўсиши бир томондан ишлаб чиқариш xажмининг ўзгаришини, иккинчи томондан баxонинг ўзгаришини билдиради деб айта олмаймиз. Масалан, биз ЯММ нинг 4% га ўсиши инфлияциянинг нольлик даражасида ишлаб чиқариш xажмини 4% оширган ёки ишлаб чиқариш xажми ўзгармаган xолда 4% инфляцияни оширган деб тўғридан-тўғри айта олмаймиз. Муаммо шундан иборатки пул (вақт, миқдор) кўрсаткичларини шундай тузатишимиз керакки, у ишлаб чиқарилаётган маxсулотлар физик xажмининг ўзгаришини аниқ ифодаласин. Бу муаммо ечими иқтисодчилар томонидан топилган. Яъни, баxоларнинг ўсиб боришида ЯММ физик xажми кўрсаткичи камайтирилади ва аксинча баxолар камайиб боришда кўпайтирилади. Бу тўғирлашлар ЯММ ни xар хил йилларда солиштириш имконини беради. Яъни жорий баxоларда ( баxоларнинг ўзгаришини xисобга олмаган xолда) xисобланган ЯММ номинал ЯММ ни билдиради. Демак, бунга тескари равишда инфляция даражасини (яъни, баxоларнинг ўсиши) ёки дефляция (яъни, баxоларнинг камайиши) даражаларини xисобга олган xолда xисобланган ЯММ реал ЯММ дан иборатдир. Реал ЯММ = (Номинал ЯММ / Баxо индекси х 100%. Қисқача хулосалар. 1. ЯММ мамлакат аxолисининг умумий даромадлари ва товар ва хизматларни ишлаб чиқариш жараёнларида сарф қилинадиган умумий харажатлар йиғиндисидан иборат экан. 2. Номинал ЯММ товар ва хизматларнинг жорий баxоларда xисоблашни, реал ЯММ эса доимий баxоларда xисобланганлигини кўрсатар экан. Шундай қилиб реал ЯММ товар ва хизматлар ишлаб чиқариш xажмининг ўсиши билан ошар экан, номинал ЯММ эса товар ва хизматлар баxо даражасининг ўсиши натижасида xам ошиши мумкин экан. 3. ЯММ тўрт гуруx харажатлар йиғиндиси орқали xисобланар экан: истеъмол, инвестиция, давлат хариди ва соф экспорт. 4. Миллий xисобчилик тизимининг бошқа кўрсаткичларини xам xисоблаш мамлакат Макроиқтисодиётини тўғри таxлил қилган xолда ривожлантириш босқичларини белгилашда асосий омиллар бўлиб xисобланар экан. Таянч иборалар. Ялпи, соф, ички инвестиция, ЯММ ни даромадлар ва харажатлар бўйича xисоблаш, хусусий ва давлат трасферт тўловлари, қўшимча қиймат солиғи, рента, ялпи миллий маxсулот, шахсий даромад, икки ёқлама xисоб, қўшимча қиймат, соф миллий маxсулот, миллий даромад, истеъмол харажатлари, номинал ЯММ, реал ЯММ, амартизация, провард маxсулот, қиймат индекси, соф экспорт, тақсимланадиган даромад, давлат хариди, фоиз, ёлланма ишчиларни рағбатлантириш, ЯММ инфляцияси ва дефляцияси. Назорат ва мулоxаза саволлари. 1. ЯММ ни xисоблашнинг асосий шартлари нималардан иборат. Нима учун икки ёқлама xисобга олишдан қочиш зарур? 2. ЯММ харажатлар ва даромадлар бўйича xисоблашнинг зарурияти нимада? Уларнинг фарқлари нимада? 3. Миллий xисобчилик тизимидаги бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларга қайсилари киради ва улар қандай xисобланади? 4. ЯММ инфлятори ва дефляторини тушинтириб беринг. 5. Мамлакат макроиқтисодиётини таxлил қила оласизми? Download 33.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling