2-Мавзу: Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни xисоблаш. Режа


ЯММ ни харажатлар ва даромадлар бўйича xисоблаш


Download 33.85 Kb.
bet2/5
Sana13.12.2022
Hajmi33.85 Kb.
#999596
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 мавзу Макро (2)

2.3. ЯММ ни харажатлар ва даромадлар бўйича xисоблаш.
ЯММ ни ишлаб чиқариш харажатлари бўйича xисоблашда асосан провард маxсулот ва хизматларни яратишга кетган барча харажатлар xисобга олинади.
Биринчидан, уй хўжалигининг истеъмол харажатлари (С) ўз ичига:
а) узоқ муддатли фойдаланиладиган истеъмол буюмлар;
б) кундалик фойдаланиладиган истеъмол буюмлар;
в) истеъмол қилинадиган хизматларга кетадиган харажатлардан иборатдир.
Иккинчидан, ялпи ички хусусий инвестиция харажатлари (I):
а) асбоб-ускуналар, машиналар сотиб олиш;
б) корхоналар, омборлар, турар-жой биноларини қуришга сарфланган харажатлар;
в) товар захиралари ўртасидаги фарқлар ёки захираларнинг ўзгаришларидан иборат.
Учинчидан, товар ва хизматларнинг давлат хариди (G). Бу гуруxдаги харажатларга давлатнинг барча харажатлари, яъни маxаллий ва марказий бошқарув xокимияти идоралари томонидан корхоналарнинг пировард маxсулотлар ва ресурслар хариди (қурол-яроғ сотиб олиш, автомобил йўллари ва почта муассасалари қурилиши, давлат корхоналарида тўланадиган иш xақи) киритилади. Лекин бу ерда шуни xам таъкидлаб кетиш лозимки бу харажатларга давлат трансферт тўловлари киритилмайди.
Тўртинчидан, соф экспорт (Хп) ёки мамлакатнинг импорт ва экспорт операциялари ўртасидаги фарқ.
Шундай қилиб ЯММ ни харажатлар орқали xисоблаш асосан юқорида кўрсатиб ўтилган 4 гуруx харажатлари орқали олиб борилар экан. ЯММ харажатлар бўйича қуйидаги формула билан аниқланади.
ЯММ = С + Ig + G + Хп.
ЯММ ни ишлаб чиқарувчиларнинг барча даромадлари йиғиндиси кўринишида xисоблашда асосан қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
Биринчидан, истеъмол қилинган капитал xажми (ССА) ёки амортизация, яъни жорий йилдаги ЯММни ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган инвестиция товарларини сотиб олишга мeлжалланган ажратмалардан иборат.
Иккинчидан, бизнесга эгри солиқлар (Т) бу маxсулот баxосини оширувчи ишлаб чиқариш харажатлари xисобланади. Жумладан, сотишдан олинадиган солиқ, акцизлар, мулкка солиқлар, лицензия тўловлари ва божхона божлари.
Учинчидан, ёлланма ишчиларнинг иш xақлари ( W ) - хусусий ва давлат компанияларининг иш xақи тўлашга сарфлаган умумий харажатлари (иш xақи ва қуйидаги қўшимчалар; ижтимоий суғурта, пенсия, бандлик ва бошқа ижтимоий фондларга ажратмалар xамда бадаллар).
Тўртинчидан, ижара xақи ( Қ1 ) - бу иқтисодиётни мулк ресурслари билан таъминловчи уй хўжаликларининг даромадларидир. Масалан, ижарага берилган турар жойлар, бинолар, асбоб-ускуналар, ер ва бошқалардан олинадиган даромадлар.
Бешинчидан, фоиз ставкалари ёки фоизли даромадлар (Қ) - пул капиталини етказиб берувчиларга хусусий бизнес даромадидан пул тўловлар.
Олтинчидан, мулкдан келадиган даромад ёки фойда (Р) - мулк эгаларининг даромадлари ва корпорацияларнинг олган фойдалари. Ўз навбатида корпорацияларнинг фойдалири қуйидагиларга бўлинади;
а) корпорацияларнинг олган фойдасига солиқ ёки фойда солиғи;
б) xиссадорлар ўртасида тақсимланадиган дивидентлар;
в) тақсимланмаган фойда.
Ялпи миллий маxсулотни аниқлашга икки хил ёндошув.





ЯММни товар ва хизматлар сотиб олишга мўлжалланган барча харажатлар бўйича ўлчаш

Шартли белгилар

Миқдор

1.

Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари

С




2.

Бизнесга инвестиция харажатлари ёки ялпи хусусий ички инвестициялар



I




3.

Товар ва хизматлар бўйича давалт хариди

G




4.

Соф экспорт

Хп







Жами: ЯММ = С + I + G + Хп

Y








Download 33.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling