2-мавзу. Бозор иқтисодиётини шакллантириш шароитида савдо (4 соат)


Шундай қилиб, айрибошлаш жараёнини қуйидагича ифодалаш мумкин


Download 422.07 Kb.
bet5/8
Sana17.11.2023
Hajmi422.07 Kb.
#1782556
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 Мавзу Бозор иқтисодиётини шакллантириш шароитида савдо 4 соат (7)

Шундай қилиб, айрибошлаш жараёнини қуйидагича ифодалаш мумкин.

  • Т - Т – Т
  • П – Т – П
  • П –Т – П1 ёки П – Т – П + п
  • Такрор ишлаб чиқариш жараёни эса қуйидагича ифодаланади:

    Ишчи кучи

    П – Т ---------- ИЧ – Т'– П'

    Меҳнат воситалари

    Бу ерда: ИЧ – ишлаб чиқариш

    «'» - яратилган қўшимча қиймат

2.2.2. Бозор муносабатлари шароитида савдонинг аҳамияти, функциялари, вазифалари, ривожланиш босқичлари

Савдонинг келиб чиқиши ижтимоий меҳнат тақсимоти натижасида товар ишлаб чиқаришни ва товар муомаласи, айрибошлашни вужудга келиши билан боғлиқ.

Тарихан савдони фойда олиш мақсадида моддий бойликларни қайта сотиш учун сотиб олиш деб тушунилган. Савдо жараёнини қуйидагича ифодалаш мумкин:

П – Т - П 1 … Т – П1…

Савдони товар айрибошлашни шакли (формаси) нуқтаи назардан қаралса, савдонинг вазифаси макон ва замон жиҳатидан бир – биридан ажралиб тўрган ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги алоқани боғлашдан иборат бўлган.

Савдони шаклланиши инсоният тараққиёти тарихидаги роли

  • Савдони шаклланиши инсоният тараққиёти тарихи билан чамбарчас боғлиқ. Ибтидоий жамиятда алоҳида қабилалар эҳтиёжидан келиб чиқиб маҳсулотлари билан айрибошлашган.
  • Бир вақтлар туз пул ролини ўйнаган. қайси қабилани тўзи бўлса, ўшалар билан барча қолганлар маҳсулотини айрибошлашга қизиққан.
  • Савдони ривожланишида тилни билиш катта аҳамият тутганлиги сабабли қадимда бир – бирини тилини билмаганлар учун, сўзлашмай маҳсулот алмаштириш вужудга келган. Бошқа юрт ёки элдан келганлар маҳсулотини денгиз бўйига қўйиб ўзоқда кутган, ерликлар кейин келиб маҳсулот ёнига олтин қўйиб кетиб, қараб туришган, агар маъқул бўлса, маҳсулотни қолдириб, олтинни олиб кетган ёки яна юқоридаги жараёнида биз ташқи савдони бирламчи бўлиб, вужудга келишини кўрамиз.
  • Бунга ўрта асрлардаги арабларнинг карвон савдоси типик мисол бўлиши мумкин (Буюк ипак йўли, биржалар). Биржаларни олсак, тарихдан пул, товар, фонд биржалари вужудга келган.

Download 422.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling