2-мавзу. Бозор иқтисодиётини шакллантириш шароитида савдо (4 соат)


Шартномалар тўзиш ва буюртмалар бериш


Download 422.07 Kb.
bet7/8
Sana17.11.2023
Hajmi422.07 Kb.
#1782556
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 Мавзу Бозор иқтисодиётини шакллантириш шароитида савдо 4 соат (7)

5. Шартномалар тўзиш ва буюртмалар бериш;

6. Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш.

Техник – технологик функциялар:

1. Товарларни ишлаб чиқаришдан истеъмолчиларга етказишни ташкил қилиш (транспорт корхоналари билан алоқа ўрнатиш, товарларни сон ва сифати бўйича қабул қилиш ва ҳ.к.)

2. Товарларни сақлаш;

3. Товарларни қадоқлаш;

4. Товарларни транспорт воситаларига юклаш, тушуриш.

Савдонинг ривожланишини биринчи босқичи

Тарихий маълумотлар шундан дарак берадики, ибтидоий жамиятида милоддан олдинги V-IV минг йилликларда қабилаларни вужудга келиши, деҳқончилик ва чорвачиликни (Буюк ижтимоий меҳнат тақсимоти тарихда милоддан олдинги IV мингйиллик даврига тўғри келади. Ушбу даврда Осиё, Ўрта Осиё, Европа, Шимолий Африка, Палестин, Миср, Эрон, Ироқ ва Кавказ ҳудудларида «Қулдорчилик» жамияти вужудга келган) вужудга келиши натижасида қабилалар ўртасида товар алмашуви (Т-Т) «бартер» жараёни вужудга келган. Ушбу даврда одамлар ҳайвонлар терисидан ип ясашни, ундан кийим-кечак тикишни ҳам ўрганган.

Савдонинг ривожланишини иккинчи босқичи

мулк муносабатларини (хон мулки, хусусий мулк, шахсий (истеъмол) мулк) чуқурлашиши, инсониятнинг юқори, ўрта ва пастги ижтимоий синфларини вужудга келиши, санъат, адабиёт, маданият ва савдо-сотиқни ривожланиши, муомала воситаси сифатида қўрғошин, кумуш, олтин, мис ва қатор рангли металларнинг ишлатилиши натижасида товар - пул – товар муносабатларини шаклланиши даврини ташкил қилади. Бу давр тараққиётнинг милоддан олдинги иккинчи минг йиллиги ва биринчи минг йилилкнинг Х-VI асрларига тўғри келади. Ушбу даврда Греция, Вавилон, Осиё ва бошқа давлатлар ўзининг металл тангаларига эга бўлган.

Улуғ мутафаккир Абу Райхон Беруний ўзининг «Минералогия» асарида ушбу масала бўйича «Белгиланган савдо шаклларига келсак, халқлар ва давлатлар тўғрисида бизгача етиб келган малумотларига қараганда, у айрим метал воситасида амалга оширилмоқда, улар одамлар учун қиматбаҳо бўлиб қолган ва одамлар қалбида уларга иштиёқ туғилган…» деб таъкидлаган.


Download 422.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling