2-мавзу. Бухгалтерия баланси, унинг тузилиши ва мазмуни


Хўжалик муомалалари таъсирида балансда содир бўладиган ўзгаришлар


Download 313.5 Kb.
bet2/4
Sana14.12.2022
Hajmi313.5 Kb.
#1001666
1   2   3   4
Bog'liq
2 mavzu

Хўжалик муомалалари таъсирида балансда содир бўладиган ўзгаришлар

  • Биринчи ўзгариш. Баланснинг актив қисмида содир бўлиб, хўжалик операцияси натижасида бир модда кўпаяди ва бошқа бир модда шу суммага камаяйиши деб тушунилади. Баланснинг умумий суммаси ўзгармайди.
  • Иккинчи ўзгариш. Баланснинг пассив қисмидаги моддаларда содир бўлиб, хўжалик операцияси натижасида бир модданинг кўпайиши ва бошқа бир модданинг шу суммага камайиши тушунилади. Баланснинг умумий суммаси ўзгармайди.
  • Учинчи ўзгариш. Баланснинг актив ва пассив қисмларида содир бўлиб, хўжалик операцияси натижасида баланснинг актив қисмидаги бир модданинг кўпайиши ва баланснинг пассив қисмидаги бошқа бир модданинг шу суммага кўпайиши билан баланснинг умумий суммаси ҳам шу суммага кўпаяди.
  • Тўртинчи ўзгариш. Баланснинг актив ва пассив қисмларида содир бўлиб, хўжалик операцияси натижасида баланснинг актив қисмидаги бир модда ва пассив қисмида бошқа бир модда шу суммага камаяди, баланснинг умумий суммаси ҳам шу суммага камаяди.

Счётлар тизими ва иккиёқлама ёзув

  • Бухгалтерия ҳисоби счётлари–активларнинг таркиби, жойлаштирилиши ва шакллантириш манбалари ҳамда операциялар бўйича жорий акс эттириш, гуруҳлаш, назорат қилиш усулидир.
  • Ташқи кўриниши бўйича счётлар икки устундан иборат бўлган жадвал шаклида бўлади. Счётнинг номи жадвалнинг юқори қисмида ёзилади. Ушбу жадвалнинг чап қисми “Дебет” (Д-т), ўнг қисми “Кредит” (К-Т) деб аталади. “Дебет” ва “Кредит” сўзлари бухгалтерия ҳисобига унинг ривожланиш даври бошланишида киритилган бўлиб, бу сўзлар ХII асрларда сотувчи ва банкир ўртасидаги ҳисоб-китоб ҳамда кредит муносабатларини акс эттирган.
  • “Debet” сўзи лотинча бўлиб “у қарздор”, “Credit” сўзи эса “ишонди” деган маънони билдиради.
  • Дебет “Счёт номи ёки рақами” Кредит
  • 4-чизма. Счётнинг ташқи кўриниши.
  • Хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда счётлар таркиби
  • 1.
  • Счётларнинг тузилишига кўра
  • Доимий счётлар
  • Актив (А)
  • Пассив (П)
  • Вақтинчалик счётлар
  • Транзит счётлар (Т)
  • Балансдан ташқари счётлар (Бт)
  • 2.
  • Кўрсаткичларни акс эттирилишига кўра
  • Синтетик счётлар
  • Аналитик счётлар
  • 3.
  • Балансда акс эттирилишига кўра
  • Балансли счётлар
  • Балансдан ташқари счётлар (Бт)
  • 4.
  • Тайинланиш– мўлжалига кўра
  • Асосий счётлар
  • Актив счёт (А)
  • Пассив счёт (П)
  • Тартибга солувчи счётлар
  • Контр-актив (КА)
  • Контр-пассив (КП)
  • Тўлдирувчи счётлар
  • Тақсимловчи счётлар
  • Йиғиб тақсимловчи
  • Ҳисобот даврлари бўйича тақсимловчи
  • Калькуляция счётлари
  • Таққословчи счётлар

Download 313.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling