2-мавзу. Бухгалтерия баланси, унинг тузилиши ва мазмуни


Актив счёт (А) - бу активларни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда иқтисодий ресурсларнинг колдиғи ва кўпайиши счётнинг дебетида, камайиш эса кредит бўйича акс эттирилади


Download 313.5 Kb.
bet3/4
Sana14.12.2022
Hajmi313.5 Kb.
#1001666
1   2   3   4
Bog'liq
2 mavzu

Актив счёт (А) - бу активларни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда иқтисодий ресурсларнинг колдиғи ва кўпайиши счётнинг дебетида, камайиш эса кредит бўйича акс эттирилади.

  • Актив счёт (А) - бу активларни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда иқтисодий ресурсларнинг колдиғи ва кўпайиши счётнинг дебетида, камайиш эса кредит бўйича акс эттирилади.
  • Пассив счёт (П) - бу мажбурият ва сармояни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда мажбурият ва сармоянинг қолдиғи ва кўпайиш счётининг кредити бўйича, камайиш эса дебет бўйича акс эттирилади.
  • Контр-актив счёт (КА) - бу у билан боғлик бўлган актив счётнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда активнинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир.
  • Контр-пассив счёт (КП) - бу у билан боғлик бўлган пассив счётнинг сальдосидан чегараладиган молиявий ҳисоботда мажбурият ёки сармоянинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир.
  • Транзит счётлар (Т) - бу ҳисобот даврида фойдаланиладиган, лекин ёпиладиган Молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботда акс эттириладиган ҳисобот даври охирига қолдиққа эга бўлмайдиган даромадлар ва харажатларнинг вақтинчалик счётларидир.
  • Балансли счётлар деб, балансда қатнашадиган счётларга айтилиб, улар бўйича икки ёқлама ёзув амалга оширилади.
  • Балансдан ташқари счётлар (БТ) - бу корхонага қарашли бўлмаган, лекин вақтинчалик тасарруфида бўлган, активларни бори ва ҳаракати, шартли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳақидаги ахборотни умумлаштиришга мўлжалланган счётлар. Бу счётлар бошқа счётлар билан ўзаро боғланмайди ва корхонанинг ҳисоботида акс эттирилмайди.

Иккиёқлама ёзув шундай ёзувки, унинг натижасида ҳар бир хўжалик операциясининг суммаси счётларда икки маротаба: бир счёт дебетида ва айни вақтда ўзаро боғлиқ бўлган бошқа счётнинг кредитида қайд қилинади. Чунки хўжалик операциялари юзага келтирадиган ўзгаришлар иккиёқлама хусусиятга эга ва ҳисобнинг икки алоҳида счётига таъсир этади.

  • Иккиёклама ёзув воситасида счётлар ўртасидаги пайдо бўлган ўзаро алоқа счётлар корреспонденцияси дейилади. Бу корреспонденция қатнашувчи счётлар корреспонденцияланувчи счётлар деб аталади.
  • Счётлар корреспонденциясини акс эттирувчи қисқача ёзув бухгалтерия проводка(ўтказма)си дейилади. Бухгалтерия проводкалари оддий ва мураккаб бўлади.
  • Оддий бухгалтерия проводка(ўтказма)си деб, маълум бир хўжалик операциясининг фақат бир счётнинг дебети ва бошқа бир счётнинг кредитида акс эттирилишига айтилади.
  • Мураккаб бухгалтерия проводка(ўтказма)си маълум бир операциянинг суммаси бир счётнинг дебети, бошқа бир қанча счётларнинг кредитида ёки аксинча, бир счётнинг кредити ва бир нечта счётларнинг дебетида акс эттирилиши.

Download 313.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling