2-мавзу: электр юритма асослари. Радиоэлектрон занжирларнинг асосий элементлари
Download 83.35 Kb.
|
8-mavzu elektr yuritma asoslari-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Газсимон диелектрикли
- 4. Органик қаттиқ диелектрикли
- Индуктив ғалтаклар.
- 2.5.Хабар сигналлари ва радиосигналлар.
Конденсаторлар. Конденсаторлар резисторлар каби электр қурилмаларда кўп қўлланиладиган элемент ҳисобланади. Конденсаторларнинг электрик тавсифномаси, конструксияси ва қўлланилиш соҳаларининг пластиналари орасида жойлаштирилган диэлектрикнинг турига боғлиқ. Доимий сиғимли конденсаторларда қўлланиладиган диелектрикга боғлиқ ҳолда уларни беш гуруҳга бўлинади. 1. Газсимон диелектрикли (керамикали, газ тўлдирилган, вакуумли). 2. Суюқ диелектрикли. 3. Ноорганик қаттиқ диелектрикли (керамикали, шиша керамикали, шиша эмалли, шиша плёнкали, юпқа қатламли,).4. Органик қаттиқ диелектрикли (қоғозли, метал қоғозли, фторопластли). 5. Оксид диелектрикли (електролитик, оксид-яримўтказгичли, оксидметалли). Бундай конденсаторлар алюминий, титанлардан ниобий тантал қотишмасларидан фойдаланилган ҳолда ясалади.Индуктив ғалтаклар. Дросселдан ташқари индуктив ғалтаклар электрон қурилманинг резистор ва конденсатор каби асосий элементи бўлиб ҳисобланмайди. Улар заводда ҳар қандай электр қурилма учун талаб қилинган параметрлари билан махсус ишлаб чиқарилади. Индуктив ғалтакларнинг асосий камчилиги ўлчамларининг катталиги, тавсифнома ва кўрсатгичларининг ёмон такрорланувчанлиги, тайёрлашда катта меҳнат талаб қилиши унинг фойдаланиш соҳасини чеклайди.Шунга қарамай баъзи бир электрон қурилмаларни яратишни индуктив ғалтакларсиз амалга ошириб бўлмайди. Индуктив ғалтаклар одатда цилиндрик ёки спирал шаклда бир қатламли ва кўп қатламли қилиб ўралади. Ўрамлар орасидаги сиғимни камайтириш мақсадида бир-бирига нисбатан бурчак остида ўралади. 2.5.Хабар сигналлари ва радиосигналлар. Радиоелектроника вазифаси информатсяларни электромагнит тўлқинлар ёрдамида узатишдан иборат. Бу вазифани берувчи, шунингдек электромагнит тўлқинлар тарқаладиган мухит биргаликда алоқа канали ташкил этади. аталади.Радиоелектроника усуллар билан хабарларни узатиш учун улар энг аввало электро сигналларига айлантирилади. Улар хабар сигналлари деб деб аталади. Радио эшиттиришда бу иш микрорадион ёрдамида амалга оширилади. Радиотехник жараёнлар радиоелектрон тизимлар ёрдамида амалга оширилади. Энг кўп тарқалган радиоелектрон тизимларга хабар (сигнал, ахборот) тарқатувчи ва қабул қилувчи қурилмаларни киритиш мумкин. Радиоэлектрон тизимлар ёрдамида воқелик, ходиса ахборот ва бошқалар хақидаги маълумот-яъни информатция электромагнит тебранишлар ёрдамида бир жойдан иккинчи жойга олиб ўтилади.Download 83.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling