2-мавзу: электр юритма асослари. Радиоэлектрон занжирларнинг асосий элементлари
Download 83.35 Kb.
|
8-mavzu elektr yuritma asoslari-fayllar.org
Дастлабки хабар электр табиатига эга бўлмаслиги мумкин. Масалан, оқим овози, оптик тасвир, жисмнинг ҳолати ёки вазияти ҳақидаги хабар. Бу хабарлар авволо электр сигналига айлантлантирилади. Масалан, микрофон, телекамера ва хакозо қурилмалар ёрдамида электр сигналига айлантирилган хабар кучайтирилади ва модуляторга берилади. Модуляторда хабар сигнали юқори частота тебранишларига айлантирилади. Юқори частота тебранишлари антенна ёрдамида эфирга тарқатилади. Бу электромагнит сигналлар қабул қилувчи антенна ёрдамида қабул қилинади ва бу кучсиз юқори частота (юч) сигнали кучайтирилиб, детекторга узатилади.Детекторда хабар сигнали юқори частота тебранишларидан ажратиб олинади. Шундан сунг хабар сигнали кайд қилувчи асбобга берилади. Хабарларни узатишда ва қабул қилишда иштирок этадиган бундай қурилмалар тўплами биргаликда алоқа тизими ёки радиоэлектрон тизим деб аталади. Ҳар қандай радиоэлектрон қурилма қанчалик содда ёки мураккаб бўлмасин, маълум бир аниқ элементлардан ташкил топган. Бундай элементлар жумласига қаршиликлар, конденсаторлар, индуктив ғалтаклар, диодлар, транзисторлар ва хакозолар киради. Бундай элементлардан маълум бир асосда йиғилган тизим радиоелектрон занжир деб аталади.Таъминлаш трансформаторлари ва автотрансформаторлар. Таъминлаш трансформаторлари электр тармоғи кучланишини (одатда ~ 110, 127 ёки 220 В) таъминланаётган қурилмага керак бўлган кучланишга айлантириш учун қўлланилади. Одатда, бундай трансформаторлар комбинатцияланган тарзда, яъни бир нечта кучланишларни олишга мўлжаллаб ишлаб чиқарилади. Таъминлаш трансформаторларининг ўзаклари Ш - симон , Г- симон, У-симон шаклда изоляцияланган электротехник пўлат пластиналардан ташкил топган бўлиб, чўлғамлари каркасга устма-уст қилиб ўралади.Электр тармоқ кучланишига уланадиган чўлғамлари бирламчи, қолган чўлғамлари эса иккиламчи деб аталади. Чўлғамлар орасига электростатик экран жойлаштирилади (бу экран кўпинча 0,15...0,25 мм диаметрли бир учи изоляцияланган сим қатлами кўринишида бўлади ва бу сим учларидан бири трансформатор ўрнатилаётганда ерга уланади).Download 83.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling