2-мавзу Ер қазиш ва йўл қурилиш машиналари узатмалари ва бошқариш тизимлари


-расм. Қурилиш машиналарининг таркибий схемаси


Download 1.23 Mb.
bet3/6
Sana15.03.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1268719
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу

1-расм. Қурилиш машиналарининг таркибий схемаси
1-куч қурилмаси; 2-трансмиссия; 3-ишчи жиҳозлари;
4-юриш жиҳозлари; 5-бошқариш қисмлари.


Бирикмалар.
Ҳар қандай машина узеллардан, узеллар эса, ўз навбатида, деталлардан тузилган. Деталлардан узеллар, узеллардан эса машина бирикмалар воситасида йиғилади.
Бирикмалар ажралмайдиган ва ажраладиган бўлади. Агар узелларни ёки машинани айрим қисмларга ажратиш учун бирикма элементларини синдириш шарт бўлса, бундай бирикма ажралмайдиган, акс ҳолда ажраладиган бирикма дейилади. Ажралмайдиган бирикмаларга парчин михли ва пайванд бирикмалар киради, ажраладиган бирикмаларга понали, шпонкали, шлицли ва болтли бирикмалар киради.
Деталларни резьба воситасида бириктириш ажраладиган бирикмаларнинг энг кўп тарқаллгани ва муҳим туридир. Болт, винт, шпилька ёрдамида ажраладиган бирикма ҳосил қилиш резьбали бирикмаларнинг хусусий холи бўлиб, машиналарнинг улар воситасида йиғилган узеллари керак бўлган вақтда айрим деталларга ажратилиши ва зарур вақтда яна йиғилиши мумкин. Резьбали бирикмалар катта нагрузка таъсирида етарли даражада ишончли ишлайди; уларни йиғиш ва ажратиш қийинчилик туғдирмайди; нисбатан арзон туради; ҳамма ўлчамлари стандартлаштирилган.



2-расм. Маҳкамлаш деталлари.
1-болт; 2-гайка; 3-калит; 4-шпилъка; 5-винт;
6-гайка; 7- шплинт; 8- кулфли шайба; 9- пружинали шайба.

Қурилиш машиналарида энг кўп тарқалган резьбалар қуйидагилар ҳисобланади.


Метрик резьбалар катта ва майда қадамли бўлиб, улар динамик кучлар таъсирида ишловчи деталларда ва винтларда қўлланилади. Катта қадамли резьбалар М ҳарфи билан белгиланиб, унинг енига резьбанинг ташқи диаметрини кўрсатувчи сон (мм ҳисобида) езиб қўйилади (масалан, М18). Бу турдаги резьбалар асосан маҳкамлаш деталлари учун қўлланилади.
Дюймли резьбаларда қадам ўрнига резьба узунлигининг бир дюймидаги (бир дюйм 25,4 мм га тенг) толалар сони кўрсатилади. Улар ҳам маҳкамлаш деталларида қўлланилади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling