2-мавзу Ер қазиш ва йўл қурилиш машиналари узатмалари ва бошқариш тизимлари
Download 1.23 Mb.
|
2-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лойиҳаланадиган ва тайерланадиган деталга маълум талаблар қўйилади
- Мустаҳкамлик.
2-мавзу Ер қазиш ва йўл қурилиш машиналари узатмалари ва бошқариш тизимлари. Таянч сўзлар: деталл, вал, бирикма, пайванд, узатма Режа: Машина деталлари ҳақида маълумотлар. Машина деталлари бўлган талаблар Бирикмалар турлари. Узатмалар турлари ва қўлланиши. Ҳар қандай машина умумий корпусга, рамага ёки станинага бирлаштирилган, турли вазифаларни бажаришга мўлжалланган бир нечта механизмлардан иборат бўлади. Барча механизмлар эса биргаликда ишлайдиган деталлардан тузилган, тугалланган йиғиш бирликлари кўринишидаги узеллардан ташкил топади. Деталь – машинанинг бир жинсли материалдан, бириктиришлардан фойдаланилмасдан тайёрланган кисмидир. Улар оддий (парчин мих, шпилька, шпонка ва х.), мураккаб (тирсакли вал, редуктор корпуси, экскаватор ковшининг корпуси), умумий ишларга мўлжалланган (болтлар, гайкалар, ғилдираклар, валлар, пружиналар ва ҳ.), махсус (кранларнинг илмоқлари, насос поршенларининг корпуси ва ҳ.) турларга бўлинади. Лойиҳаланадиган ва тайерланадиган деталга маълум талаблар қўйилади: деталь айни шароитда ишлаш лаеқатига эга, яъни маълум вақт давомида мустаҳкамлигини сақлайдиган, ортиқча тузатиш талаб қилмайдиган бўлиши; тўғри ишлаши; машинадан фойдаланадиган одам учун хавфсиз; тайерланиши қўлай ва тежамли бўлиши, яъни мустаҳкамлигини сақлагани ҳолда ўлчамлари кичик, имкони борича енгил бўлиши ва арзон тушиши лозим. Мустаҳкамлик, бикрлик, иссиқбардошлик, титрашга ва ейилишга чидамлилик деталнинг ишлаш лаёқатини белгилайдиган асосий мезонлардир. Мустаҳкамлик. Деталнинг унга четдан таъсир этадиган кучларга қаршилик кўрсата олиш хусусияти бўлиб, у таъсир этадиган кучларнинг характери, деталнинг шакли ҳамда у тайерланган материалга боғлиқ. Деталларнинг ҳисоблаб топилган ҳақиқий кучланишлари уларнинг жоиз кучланишларига таққослаб кўрилади. Бикрлик деталнинг унга ташқи куч таъсир этганида эгилувчанлиги билан характерланади. Деталнинг зарур бикирлигини таъминлаш учун унинг материали ва ўлчамларини деформацияланиш катталиги жоиз қийматидан ортиб кетмайдиган қилиб танлаш керак, акс ҳолда машинанинг ишига путур етади. Масалан, валнинг бикирлиги етарли бўлмаса, яъни иш вақтида у эгилса, тишли илашманинг ишига путур етади – у ишламаслиги мумкин. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling