2-мавзу Ер қазиш ва йўл қурилиш машиналари узатмалари ва бошқариш тизимлари


-расм. Тишли узатмаларнинг шартли белгилари


Download 1.23 Mb.
bet6/6
Sana15.03.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1268719
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-мавзу

4-расм. Тишли узатмаларнинг шартли белгилари.
а-ташқи цилиндирик узатма ( тиш тури хисобга олинмаган); б-худди шунинг ўзи,тўғри ва қийшиқ тишли; в-худди шунинг ўзи шеврон тишли; г-ички илашиш; д-тиш тури хисобга олинмаган конуссимон узатма е- худди шуни ўзи, тўғри ва эгри тишлар билан.
Занжирли узатмалар етакловчи ва етакланувчи юлдузчалардан ва уларни қамраб олган занжир ташкил топади. Бу узатма ораларидаги масофа метргача бўлган ўзаро параллел валларга ҳаракат узатиш учун хизмат қилади. Тузилиши жиҳатидан роликли, втулкали ва тишли занжирлар бўлади. Роликли занжир втулка ички томондан прессланган пластиналар иборат втулка валиклар эркин айланади, валикларга эса ташқи томондан пластиналар прессланган. Валикларга нисбатан ролик эркин айланади ва шу ролик орқали занжир юлдузча тишларига илашади. Втулкали занжир роликли занжирдан ролиги йўқлиги билан фарқ қилади. Втулкали ва роликли занжирлар тезлик 20 мс гача бўлганда ишлатилади. Тишли занжир ўзаро шарнир ёрдамида бириктирилган икки турдаги пластиналар тўпламидан иборат. Бу пластиналарнинг бирида иккита тишсимон чиқиқ бўлади ва иккинчиси тиш бўлмайди ва йўналтирувчи вазифасини ўтайди. Занжир мана шу тишсимон чиқиқлари билан юлдузчага илашади. Тишли занжирлар равон ишлайди ва тездик юқори (20 мс дан ортиқ) бўлганида қўлланилади. Кўп қаторли занжирлар катта қувватларни узатиш имконини беради.

5-расм. Занжирли узатма.
а-узатма схемаси; б-роликли занжир; в-тишли занжир.
1-занжир; 2. 3-тишли юлдузчалар.
Йўл машиналарини бошкариш системаси механик, гидравлик ва пневматик бўлади.
Йўл машиналарини бошқариш системасини хусусиятлари куйидагилар:
бир вактда бир нечта кийматлар бошкариш зарурлиги (курсни, кўндаланг ва узунлиги бўйича қияликни, харакатлантирувчи двигателни ёнилгини кам сарфлаган ҳолда оптимал юкламани таъминлаш, технологик материалларни ҳарорати ва таъминоти ;
бир-биридан боғлиқ бўлмаган контурни бошқарилиши; бошқарилиш объектига ташқаридан таъсир кўрсатиб, иш жараёнини бир текис олиб борилишига ҳалакит берувчи кўрсаткичларни;
ерни нотекислиги;
ишланаётган мухитни ва технологик материалларни таркалишини хар турлилиги;
атроф мухит харорати ва шамол тезлиги; бошкариш системасида борт ЭХМни ишлатилиши; кийматларни вакт улчамини кенг микёсда бошкарилиши (дакикани ундан бир кисмидан то соатлар давомида) каби таъсир килувчиларни урнини коплаш.


Назорат саволлари:

  1. Машина деталлари нима.

  2. Бирикмаларни турлари ва вазифаси.

  3. Пайвандлаш усуллари.

  4. Узатмалар турлари ва кўлланилиш соҳалари

  5. Тишли занжирли узатмалар.

  6. Фрикцион узатмалар.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling