2-мавзу. Этнопсихология фаниниг шаклланиш тарихи
Download 94.78 Kb.
|
2- мавзу этно
2-МАВЗУ. ЭТНОПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИГ ШАКЛЛАНИШ ТАРИХИ. Режа: 1. Этнопсихологияга оид дастлабки билимларни вужудга келиши. 2. Sh.Monteske tadqiqotlarida geografik determinizm g’oyasi. 3. M.Latsarus va G.Shteyntalning xalqlar psixologiyasi xaqidagi ta’limoti. 4. G.Lebonning xalq va omma psixologiyasi to‘g’risidagi kontseptual qarashlari. 5. V.Vundtning xalq va omma psixologiyasi nazariyasini rivojlantirishga qo’shgan xissasi. 6. M.Mid tadqiqotlarida madaniyat va psixologiyaning yaxlit holda o’rganilishi. Конкрет одам руҳиятининг этник хусусиятларини ўрганишга қадим вақтлардан буён катта диққат-эътибор бериб келишган. Бу қизиқиш, айниқса, кейинги йилларда ҳудудий, турли миллий, этник низолар ва тўқнашувларнинг кучайиб кетаётганлиги боис янада ортди. Бошқа халқларга, этник гуруҳларга хос бўлган руҳий хусусиятларни, қўшни қабилаларнинг яшаш тарзини ўрганишга бўлган қизиқиш қадим вақтлардаёқ бир қанча амалий эҳтиёжлар, аввало иқтисодий, савдо-сотиқ ва ҳарбий мақсадлар натижасида вужудга келган. Антик дунё сайёҳ ва савдогарлари узоқ юртларга қилган сафарлардан қайтгач, хорижий халқларнинг яшаш шароитлари, урф-одатлари,кишилар ўртасидаги муносабатлар, уларнинг кийиниши, қандай овқатлар тановвул қилиши, бу мамлакатдаги ижтимоий- сийсий тузум, ҳайвонот олами ва бошқа нарсалар ҳақида ўз ватандошларига ажойиб ва ғаройиб нарсалардек сўзлаб беришган. Қадимги дунё мутафаккирлари Аристотель, Геродот, Гиппократ, Демокрит, Пифагор ва бошқалар барча ижтимоий ва психологик ҳодисаларни тушунтириб бериш учун ягона бўлган умумий тамойилларни, назарияларни қидириб топишга, хусусан, халқларнинг турли психологик хусусиятларига эга бўлишининг сабабларини тушунтириб беришга ҳаракат қиладилар. Этнопсихологик хусусиятларнинг вужудга келишини улар асосан, табий-географик муҳитнинг таъсири билан боғлаб тушунтирдилар. Масалан, қадимги дунёнинг буюк мутафаккири Гиппократ (эрамиздан аввалги 460-375) ўзининг “Ҳаво, сув ва қуруқлик”, деган асарида халқларнинг турли руҳий ва жисмоний хусусиятларни бевосита иқлим шароити билан боғлаган холда тушунтириб берди. Халқларнинг характер ва темперамент хусусиятларининг вужудга келишини улар истеъмол қилаётган озиқ-овқатлар билан боғлаб тушунтиришга ҳам уринишлари бўлган. Машҳур математик ва файласуф Пифагор (эрамиздан аввалги 570-500) нинг тушунтиришига қараганда, ҳайвон гўшти ва ёғини кўп истеъмол қилиниши, халқларда қаттиққўллик ва дағалликни вужудга келтиради. Аксинча, ўсимлик мевалари ва сабзавотларни мутассил истеъмол қилиниши эса тана фаолиятини суслаштириб, одамлар табиатини мулойимлаштиради. Антик дунёнинг буюк ақл эгаси Аристотель (эрамиздан аввалги 384-322 й) , ҳаддан ортиқча иссиқ ёки совуқ иқлим шароитида яшайдиган халқлар қаттиққўл, шафқатсиз бўлишади, деб ишонган. Буюк бобомиз А.Р.Беруний “Осори боқия” (Абадий қадриятлар) асарида турли халқлар: Қадимги греклар, эронийлар, суғдлар, хоразмликлар, христианлар ва динлар, яҳудийлар, мусулмонларнинг руҳий хусусиятлари ва уларнинг эраларини бошланиш сабабларини кўрсатиб берган. У бу халқларнинг маълум даврлар иш вақтларга тўғри келадиган машҳур байрамлари, хотира кунлари, ҳамда бир халқни иккинчисидан фарқлантирадиган урф-одатлари, турли халқлар қўллаётган йил ҳисоблаш усуллари, ой ва йилларнинг фарқи каби масалаларни баён қилиб берган. Турли халқларга хос хусусиятларни ўрганиш учун Download 94.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling