2-мавзу. Этнопсихология фаниниг шаклланиш тарихи


Беруний ўзига хос илмий метод яратади


Download 94.78 Kb.
bet2/4
Sana17.11.2023
Hajmi94.78 Kb.
#1782505
1   2   3   4
Bog'liq
2- мавзу этно

Беруний ўзига хос илмий метод яратади. Бунинг учун, деб кўрсатади у, қадимги халқлар ривоятларини ҳамда ўтмиш авлодлар тўғрисидаги маълумотларни билиши лозим. Шунинг учун “Муқаддас китоб” ларга амал қилувчи халқлар, муайян ақидаларга риоя этувчи динлар, мазҳабларга эътиқод қўйганлар изидан боришга тўғри келишлигини кўрсатади. Бунда уларнинг турли қарашлари асос қилиб олинади ва исбот қилиш мақсадида келтирилган сўз, фикрларни ва фактларни бир-бири билан солиштириб кўриш лозим. Шу йўл билан олинган маълумотларни, уларга қўшилиб кетган афсоналардан тозалаш керак бўлади, дейди.
Беруний ўзининг машҳур “Ҳиндистон” асарида ҳиндларнинг дини ва тафаккур қилиш хусусиятлари, диний ва дунёвий ҳаёти билан боғлиқ бўлган урф-одатлари, уларнинг худоларга ишонишлари, материя ва шакл, жоннинг кўчиб юриши, дўзаҳ ва жаннат ҳақидаги тасаввурлари баён қилинган.

Халқларнинг психологик хусусиятларни иқлим ва бошқа табиий омиллар билан боғлаб тушунтириш кейинги даврларда яшаб ижод қилган ХVII-ХIХ аср мутафаккирлари-Монтескье, Ж.Ж,Руссо, Дидро, Гумбольдт, шунингдек, ҳозирги даврдаги айрим тадқиқотчилар фаолиятида ҳам учрайди. Социологиядаги “географик детерминизм” оқимининг асосчиларидан бири-француз маърифатпарвари Ш.Монтескье (1689-1755 й) ҳам халқлар ўртасидаги руҳий тафовутларни асосан, кишилар танасига доимий таъсир этадиган турли-туман табиий-иқлим натижаси, деб тушунтиради. Унинг фикрича, иқлим ва замин халқларнинг ахлоқ нормаларигагина таъсир этиб қолмасдан, шунинг билан бирга давлат сиёсатига, маданий тараққиёт даражасига “психологик қиёфа” сига ҳам кучли таъсир кўрсатар экан. Иқлимнинг ролини ҳаддан ташқари ошириб юбориш натижасида Монтескье совуқ иқлимда яшайдиган халқлар чидамли, бақувват, иссиқ иқлимда яшайдиган халқлар эса жисмоний жиҳатдан заиф ва ониз бўлишида, деган хулосага келади


Иқлим шароити таъсирида инсон танасида бўладиган физиологик жараёнларни ижтимоий-сиёсий ҳодисалар ва аҳлоқ нормалари вужудга келиши учун моддий асос қилиб олиниши, биологик ва социал қонуниятларни бир-бири билан чалкаштириб юбориш ҳисобланади. Бу эса охир оқибатда ижтимоий-тарихий ходисаларни тушуриб беришда нотўғри хулосалар қилишга олиб келади. Иқлимий омилларнинг ролини ошириб юбориш этник хусусиятларни ўзгармайдиган ва доимий бўлган ходиса, деган хулоса қилишга олиб келади. Ваҳоланки, куррамиз иқлимида кейинги юз йилда деярли кескин ўзгаришлар содир бўлмаган бўлса ҳам, инсонлар ҳаётида катта ижтимоий-тарихий ўзгаришлар бўлиб ўтди, бу ўзгаришлар ўз навбатида халқларнинг психологик қиёфасида ҳам катта ўзгаришлар бўлишига олиб келди.
Шунинг билан биргаликда этнопсихологик хусусиятларнинг шаклланишида табий-географик муҳитнинг ролини ҳам бутунлай инкор этиб бўлмайди. Географик жойлашиш ўрни ва иқлим шароити халқнинг яшаши учун зарур бўлган шарт-шароит сифатида унинг иқтисодий ривожланишида, психологиясининг шаклланишида маълум роль ўйнайди. У ёки бу мамлакатдаги ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, ҳўжалик юритиш хусусиятлари ва ҳаёт тарзи кўп жиҳатдан табий-иқлим шароитлари билан белгиланади. Лекин ижтимоий тизим ва тарихий ўзгаришлар мамлакатнинг географик жойлашишига, табий шароитларига боғлиқ холда вужудга келмайди.
ХХ асрда Европада янги бир ғоя-
Download 94.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling