2-мавзу: Ижтимоий-иқтисодий факултетида тарих мутахассислиги бўйича ўқув жараёнининг ташкилий усуллари ва ўқув жараёнида талабаларнинг мустақил ишлаши


Download 33.19 Kb.
bet3/6
Sana26.06.2023
Hajmi33.19 Kb.
#1655130
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-Maruza

Таянч сўзлар
Аниқ фан, далил, хронологик сана, тарихий шахс, воқеа-ҳодиса, жараён, тарихий-географик ҳудуд, тарихий атама, иборалар, хулоса, умумлашма, ўқиш, уқиш, долзарблик, мазмун, вазифа, тарихий зарурият, тарихий тасодиф, тарихий қонуният, тарихий тасаввур, фараз.

Тарихчи-Инсоният ўтмишига алоқадор бўлган ҳужжатлар, буюмлар, жой ва ҳодисаларини тадқиқ этиш билан шуғуллананади. Геродот дастлабки тарихчи саналади.У мустақил равишда маълумот тўплаб, аниқлигини текширди ва улардан тартиблаштирилиган яхши ҳикоялар тузди.Машҳур Рим давлат арбоби ва нотиқ Ситсерон Геродотни “тарих отаси” деб атади. Бизнинг замонамизда ҳам тарихчининг вазифаси маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва шу асосда ўтмиш воқяларини ёритишдан иборат. Айнан тарихчилар туфайли бизга кўп йиллар олдин нималар бўлганлигинибилиб оламиз.


Фаолияти- Тарихчи тадқиқотлар учун маълумот тўплашда иштирок этади. Бундай маълумотларни нафақат архивлардан, балки музейлар, археологик қазишмалар жараёнида, этнографик экспедитсияларда ҳамда хорижий сафарларда олиш мумкин. Тадқиқот жараёнида манбаларни муаллифи, ёзилган вақти ва мазмунини таҳлил қилади. Синчков мутахассис мавжуд манбалар билан алоқадорлигини аниқлайди ва тегишли хулосалар чиқаради. Тарихчи фаолияти жуда кенг бўлиб, бу иш жойига боғлиқ.
Меҳнат мажбуриятлари-Тарихчининг асосий вазифаси ўтмишни ўрганиш. Шунинг учун у кутубхона, архив, музей, археологик қазишма жойларини доимий ташриф буюрувчиси ҳисобланади.Лекин тарихчи ишининг катта қисми тарихий манбаларни ўрганиш бўлиб, кўп вақт оладиган жараён ҳисобланади.Унинг ишини натижаси эса-мақола ёки китоб ёзиш ҳисобланади.
Тарихчилар учун дастлабки иш жойи мактаб бўлиб, агар магистратура босқичини тамомласа, олий ўқув юртларида ҳам ишлаши мумкин. Лекин бунда анча юқори билим ва кўникмалар талаб қилинади. Институт ва университетлар тарихчилар учун катта имконият бўлиб, педагогик фаолият билан бирга илмий тадқиқот олиб бориш учун шароит вужудга келади. Бундан ташқари тарихчилар музей ва мемориал мажмуаларда ҳам керак бўлади. Бу иш янада қизиқарлироқ бўлиб, тарихий ёдгорликларни яқиндан билиш имкониятини беради.
Музейлар, университет ва илмий тадқиқот институтларида илмий ходим- бу ходимлар маъруза ўқиш билан бирга, асосий вақтини тадқиқотга, илмий иш ёзишга, миллий ва халқаро конференсиялрада иштирок этишга сарфлайди. Бундан ташқари улар доим соҳа мутахассислари ва етакчи олимлар даврасида бўлиб, турли лойиҳаларда иштирок этади.
Тарихчиларнинг илмий фаолият билан шуғулланмайдиган қисми-мактаб, литсей, коллеж ва олий ўқув юртларида ўқитувчи ва педагог сифатида фаолият олиб боради.
Тарихчи-мутахассис касбининг ўзига хослиги-Тарихчилар таълим бериш, илмий фаолият билан шуғулланишдан ташқари давлат ташкилотларида, маданият муассасаларида ишлашлари мумкин. Тарихчига меҳнат бозорида бўлган талаб кўп жиҳатдан мутахассиснинг ютуқларига боғлиқ.Тарихчилар-бу жуда қизиқарли одамлар бўлиб , улар суҳбатдошларини ўзига жалб қилади. Фикр ва қарашларини бемалол баён қила оладилар.
Тарихчининг характери-тарихчи узоқ вақт ёзма манбалар устида ишлашига тўғри келади, бу ўринда жараёнга сабр ва машаққат чекишга тайёр бўлиши лозим.Саналар, номлар, воқяларни эслаб қолиш учун тарихчи яхши хотирага эга бўлиши ва ўз билимларини тартибли баён қилиш қобилиятига эга бўлиши керак. Бундай мутахассисларга эътиборлилик, эрудитсия, кенг дунёқараш, ўз фикрларини аниқ ва тушунарли баён қилиш каби хислатлар керак бўлади.
Умуман олганда тарихчи касби қизиқарли ва сирли бўлиб, ўтмишнинг сирли ва мавҳум варақларини очишга қаратилган ажойиб тадқиқотлар олиб боадиган шахс саналади.
Тарихчи маълум бир тарихий жараёнлар ва далиллар ҳақида билимларга эга бўлиб, игсоният ўтмишини ўрганиш билан шуғулланадиган мутахассис ҳисобланади. Бунда мутахассиснинг асосий вазифаси турли даврларла мамлакатлар ва халклар ҳаёти ва турмуш тарзи тўғрисида тасаввурларни яратишдан иборат бўлади. Тарихчи мутахассиси архив материалларини тадқиқ этиш ва шу асосда воқялар ўртасида боғлиқликни аниқлайди ва тегишли хулосалар чиқаришга ёрдам беради. Бунда дастлаб тарихчи архив ҳужжатини ўқиб чиқади. Сўнг матн муаллифи, ҳужжат турини, ёзилиш санасини аниқлайди. Олинган маълумотлар таҳлил қилиниб, бошқа манбалар билан қиёсланади. Тарихчи ўз фаолияти давомида гералдика, нумизматика, сфрагистика, палеография каби ёрдамчи тарих фанларидан кенг фойдаланади.
Тарихчи касби архив ва кутубхоналар, музей ва кўргазма залларида сақланаётган ҳужжатлар билан ишлашдек мураккаб, лекин қизиқарли меҳнат билан боғлиқ. Бундан ташқари коллексионерлар ва оғзаки тарих учун одамлар билан мулоқот қилишга тўғри келади.
Тарихчи қуйидаги ташкилотларда ишлаши мумкин:

  • Музей ва тарихий қўриқхоналарда;

  • Нашриётларда;

  • Ўқув муассасаларида;

  • Кутубхоналарда, архивларда, ҳужжатлаштириш бўлимларида;

  • Илмий-тадқиқот муассасаларида;

  • Маданият муассасаларида.

Профессионал тарихчи билиши лозим бўлган талаблар:

  • Инсоният ҳаётида бўлаётган воқяларни тадқиқ қилиши;

  • Алоҳида олинган далилларни тарихий жараёнларга таъсирини ўрганиш;

  • Келажакдаги воқяларни прогноз қила олиш;

  • Илмий-публитсистик йўналишдаги махсус адабиёт ва матбуотда ўтказилган тадқиқот натижаларини ёрита олиш;

  • Илмий тажрибалар ўтказа олиш;

  • Археологик қазишма ишларида иштирок этиш;

  • Мавжуд илмий методларни қўллай олиш ва янгиларини яратиш.

Тарихчи учун зарур шахсий хислатлар:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling