2-мавзу: Ижтимоий-иқтисодий факултетида тарих мутахассислиги бўйича ўқув жараёнининг ташкилий усуллари ва ўқув жараёнида талабаларнинг мустақил ишлаши


Бир вақтнинг ўзида бир нечта ахборот манбалари билан ишлай олиш


Download 33.19 Kb.
bet4/6
Sana26.06.2023
Hajmi33.19 Kb.
#1655130
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-Maruza

Бир вақтнинг ўзида бир нечта ахборот манбалари билан ишлай олиш:

Тарихчининг тадқиқот фаолияти асосида археологик қазишмалар, антропологик текширувлар ва бошқа олимларнинг амалий изланишлари натижасида олинган кўплаб маълумотлар ва ҳужжатларни ўрганиш ётади. У эса мавжуд ахборотларни илмий қайта ишлай олиши ва асосийларини ажратиши лозим бўлади.

  • Аналитик фикрлаш ва мантиқий хулосалар чиқара олиш:Тарихчи фаолияти ўрганилаётган манбани тўлиқ таҳлил қилиш билан боғлиқ бўлиб,бунда олинган маълумотлар асосида тўғри хулоса чиқара олиш учун у мантиқий усуллардан фойдаланишни билиши лозим.

  • ЭЪтиборлилик: Тарихчилар муҳим ҳужжатлар билан ишлайди.Бирор бир муҳим жиҳатни кўздан қочирмаслик учун ўта эътиборли бўлиш талаб этилади.

  • Креативлик: Тарихий назарияни яратиш-бу қандайдир даражада ижод жараёни дейиш мумкин. Агар креативлик бўлмаса, бу соҳада яхши илмий иш амалий жиҳатдан имконсиздир.

Ёзма манбаларни ўрганиш узоқ вақтни талаб қилади.Шунинг учун тарихчига қуйидаги сабр ва чидамлилик каби бебаҳо фазилатлар керак бўлади. Матнли манбалар қоидага кўра саналар, номлар ва воқяларга бой бўлади. Бу ўринда мутахассисга яхши хотира ва билимларни тизимга сола олиш қобилияти зарур. Бундан ташқари у кенг дунёқарашга эга бўлиши, турли фактларни қарама-қарши қўя олиши, ўз фикрларини равон ва тушунарли баён қила олиши лозим.
Тарих факултетида таълим олиш фундаментал маълумот беради. Олий таълим битирувчиси учун катта имкониятлар эшиги очилади. Кўпчилик тарихчи дипломи- мактабда ишлаш учун рухсат беради, ёки яхши бир ҳолатда олий таълимда ишлаш мумкин деган хато қарашга эга. Амалиётда эса биз аксини кўришимиз мумкин. Тарихчи жрналистика ва санъат соҳасида ажойиб карера қилиши мумкин. Сир эмаски, бугунги кунда кўплаб публитсистлар, аналитиклар, радио ва телевидение бошловчилари ўз вақтида тарих факултетини тамомлаганлар. Бу соҳа эга яна ким бўлиб ишлари мумкин? Улардан ажойиб жамоат арбоблари, сиёсатчи ва дипломат етишиб чиқиши мумкин. Бундан ташқари олим бўлиш имконияти ҳам мавжуд бўлиб: экспедитсия ташкилотчиси, илмий иш ёзиш, конгресс ва конференсияларда иштирок этиш мумкин.
Тарихчи муаррихлар ва тарихчи олимлар туфайлигина бугунги кунда тарих фани фан сифатида шаклланди ва ўтмишимиз ҳақида қимматли манба ва маълумотлар бизгача етиб келди.
Агар тарихчи муваффақиятли карера қилишни хоҳласа профессионал билим ва малакаларни чуқур эгаллаши лозим. Бу ўринда асосий вазифалар-реаксиянинг тезлиги, кучли хотира ва жараённинг энг майда кўринган жиҳатларига ҳам кучли эътибордан иборат бўлиб, бу хислатлар сизни бошқалар илғашларига ва лавозим поғоналаридан кўтарилишингизга имконият яратади.
Тарихчи касбини танлаш маълум бир масъулият ва машаққатли меҳнатни ҳам талаб қилади. Чунки ёшлардаги орзу маълум бир саъй-ҳаракатлар билан мустаҳкамланган тақдирдагина амалга ошиши мумкин. Аниқ мақсадларга йўналтирилган хатти-ҳаракатлар талабаликнинг илк босқичиданоқ бошланади. Бу тарихчи бўлиш ниятида олий ўқув юртига кирган талабадан нималарга эътибор қаратиш лозим деган саволга жавоб излашни талаб қилади...
Тарихчилик касбини танлаган талаба қуйидагиларга риоя қилиши керак:

  1. Нима сабабдан шу касбни эгаллашга қарор қилганлигидан келиб чиққан ҳолда тарихчиликнинг ўзига хос қийинчиликлари, талаблари, хусусиятларига маънавий, руҳий жиҳатдан тайёр бўлиши зарур.

  2. Ўқув режасига киритилган ҳар бир предмет бўйича бўладиган маъруза ва се­минарларда ҳамда амалиётда фаол қатнашмоғи лозим.

Талабалик йилларининг дастлабки давриданоқ мустақил таълим олишга киришиш муҳим аҳамиятга эга. Тажриба шуни кўрсатадики, ўрта махсус ўқув юртларидаги мустақил таълим тизими билан олий ўқув юртида йўлга қўйилган мустақил таълим тизими ўртасида маълум даражада фарқ бор. Ўрта махсус ўқув юртларида ўқувчи-талаба асосан дарсликни ўзлаштиришга йўналтирилади. Олий ўқув юртларида эса талабанинг эътибори дарсликни ўзлаштиришдан ташқари кутубхоналар – ахборот ресурс марказларида ишлаш, амалий машғулотларга тайёргарлик, махсус монографик тадқиқотлар, фундаментал асарлар, ўқув қўлланмалар, ўқув-услубий кўрсатмалар, ижтимоий-сиёсий ва тарихий адабиётлардан тегишли тарзда фойдаланиш, шунингдек, ўз устида мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилади.
Талабалaрга биринчи курсданоқ мустақил таълим шакллари, хусусан, танланган ихтисослиги, яъни тарихчи бўлиш учун нималар қилиш ва нималар қилмаслик хусусида тушунтириш, дастлабки хатти-ҳаракатлар фақат билим олишга, илмий тадқиқот ишларига жалб этишга йўналтиришини сингдириб бориш мақсадга мувофиқдир.

Тарихий тадқиқотда ҳам, бошқа фанлар қатори, хусусан у ёки бу фан нимани ўрганишини аниқламасдан, фаннинг предмети нимадан иборат эканлигини билмасдан, унинг вазифаси ва ўрганиш зарурияти тўғрисида тушунча бўлмайди.


“Тарих” тушунчаси йиллар, асрлар, тарихий даврлар давомида ўз мазмун-моҳиятини ўзгартириб, тарихий материаллар кўпайиб бориши жараёнида жамият тараққиётига муносабат ҳам ўзгариб борди. “Тарих” тушунчаси-атамаси замонамиз тилида бир хил маънода муомалада қўлланмайди. Бу атама-тушунчани бизни ўраб турган дунёнинг ривожланишнинг ҳоҳлаган жараёнига, ҳодисаларга, бўлиб ўтган воқеаларга нисбатан қўллаш мумкин. Аммо тарихчилар бундан кўпроқ икки ҳолатда фойдаланишади:

  1. Инсоният жамиятининг ривожланиш жараёнини аниқлаш.

  2. Жараённи аниқлашда ўша фаннинг ўрнига эътибор бериш.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, фалсафа, иқтисод, ҳуқуқшунослик, лингвистика, социология, демография, руҳшунослик, мантиқ, этика ва эстетика, география ва бошқа фанилардан фарқли ўлароқ, тарих жамият тараққиётини ўрганаётган ягона фан ҳисобланади. Тўғри, юқорида қайд этилган фанлар ҳам ижтимоий жараёнларнинг у ёки бу томонларини ўрганиб, жамиятни ягоналигига ўз ҳиссасини қўшади. Лекин яна қайд этиш лозимки, жамият тўғрисидаги фанлар тизимида тарих фахрли ўринни эгаллайди. Кўпчилик тарихни бошқа ижтимоий фанлар билан яқин деб, уларда ягона ўрганиш объекти: жамият – ягона назарий асос, бир-бирига яқин вазифалар ҳамда тадқиқот усуллари мавжудлигини қайд этишади. Тўғри, барча ижтимоий фанлар ўзига хос тарихий ҳисобланади. Аммо уларнинг орасида, бошқа фанларда бўлганидек, тарих махсус ўз предметига, белгиланган вазифасига эга.
Узоқ давр мобайнида тарих фани предмети сифатида, сиёсий тарихни ёритиш, аниқроғи: салтанатлар тарихи, сулолалар тарихи, подшоликлар тушунилди. Кейинчалик тарихий тадқиқотлар ва тушунчалар кенгая бориб, тарих фани предмети кенгайиб, унга ижтимоий-иқтисодий тараққиёт жараёнлари, халқ оммаси босиб ўтган йўл ва бошқалар қўшилди.
Тарих фанини бошқа жамиятшунослардан фарқ қиладиган хусусиятлари бор бўлиб, улар:

  • биринчидан, тарих фани бўлиб ўтган ижтимоий борлиқ ва жараёнларни ўрганади, яъни бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларни. Аммо бу дегани тарих фани бўлиб ўтган, ўз аҳамияти ва мазмунини йўқотган нарсалар, тушунчаларни ўрганади, дегани эмас. Маълумки, ўтмиш – бўлиб ўтган воқеа-ҳодиса маълум даражада ўз аниқлигига эга. Ўтган воқеа-ҳодиса... бўлиб ўтган бўлса-да, бутунлай йўқ бўлиб, хотирадан ҳам ўчиб кетди, дегани эмас. Бу воқеа-ҳодисалар хотираларда, ёдгорликларда ўз ҳаётини давом эттиради. Бу инсоният яратган моддий ва маънавий манбаларда ўз аксини топган;

  • иккинчидан, тарих фани ўтмишни таҳлил қилиб, бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларни баён этиб, ўз хулосалари билан замонга ва келажакка мурожаат қилади. Шунигдек, энг долзарб, муҳим ижтимоий муаммолар ечимида фаол қатнашади;

  • учинчидан, юқорида қайд этилганидек, тарих фани бошқа ижтимоий фанларга нисбатан, назарий жиҳатдан аниқ фан ҳисобланади.

  • тўртинчидан, тарих фани жамиятдаги ҳаётни ўрганади ва унда инсонни тутган ўрнига, яъни уни узлуксиз ривожланишга, сифат жиҳатдан ўрганиши, тараққиёт даврини ўташига эътибор қаратади. Тарих фанидаги энг муҳим жараён инсонни ва жамиятни ўзгаришини таҳлил қилади;

  • бешинчидан, тарих фани кўп қиррали хусусиятга эга бўлиб,

турли вазифаларни ўз ичига олади, хусусан, фуқаролар тарихида ижтимоий тараққиётнинг бир томонини эмас, балки жамиятдаги барча томони: иқтисодий тарихини, ижтимоий тузулмасини, давлат тузумини, ички ва ташқи сиёсатини, халқаро муносабатларда иштирокини, жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрнини, миллий муносабатарни, ижтимоий-маданий ҳаётдаги ўрнини ўрганади.
Демак, тарих фани предмети дегани: тарих бу инсониятнинг ўтмишини ўрганадиган фан. Яна тарих – бу жамият ривожини ягона, қонуниятли тарзда, аниқ тарихий жараёнлардаги ҳолатини билишга, сабоқ чиқаришга, ўтмишни ўрганиш орқали замонни тушунишга, истиқболни аниқлашга қаратилган фан ҳисобланади.
Тарих фанининг мазмун ва вазифаларига келганда, уни билиш, хусусиятига кўра далиллар ва умумлаштиришга йўналтирилган. Бошқа фанларда бўлганидек, тарихда ҳам далиллар муҳим ва асосий омиллардан ҳисобланади. Айнан тарихий далиллар асосида ҳақиқий, асосли тарихий билимлар-баёнлар юзага келади. Далиллар тарих фанида ҳаводек зарур, бу билиш жараёнида асосий манба бўлиб хизмат қилади. Ҳар қандай тарихий концепция баҳс-мунозараларга йўл қолдирмайдиган далилларга эга бўлмаса, буни тан олиб, эътироф этиб бўлмайди ҳамда уни назарий жиҳатдан ўрганишни имконияти йўқ. Тарих фани мавҳумликдан қочиб, аниқ далил ва таҳлилларга таяниши лозим. Зеро, инсоният тарихида ҳақиқаттан ҳам бўлган воқеаларни ўрганиш, уни илмий таҳлил қилиш тарих фанининг муҳим вазифалари қаторига киради. Тарих фани вазифасида мавжуд далиллардан аниғини, сохта бўлмаганини, мумкин қадар шубҳа уйғотмаганини, баҳс-мунозарага асос бўлмаганини ажрата билиш ва уларни мафкуравий тазйиқларсиз, холисона талқин қилиш зарур бўлади. Тарих фанида, фалсафадаги мантиқий таҳлилга таянишдан фарқли равишда, барча далиллар ўтмишдаги воқеаларни батафсил баёнига хизмат қилади. Чунки тарихга юзаки ёндашув, миш-мишлар асосида таҳлил, нотўғри, бир томонлама муносабат тўғри келмайди. Тарих фанидаги вазифалар қаторида мавжуд катта аҳамиятга молик далилларни, кам аҳамиятли далилларни, хронологик жиҳатдан яқинда ва узоқда содир бўлган воқеа-ҳодисаларни ажрата билиш, уларни мураккаб таркиби, соддароқ таркибини ажрата билиш ва уни жойида тарихий баёнга холисона кирита олиш керак. Яна қайд этиш лозимки, турли далилларга... турлича ёндашув талаб қилинади. Мавжуд тарихий далилларга, услубиётга, уларни ўрганишга тизимлаштиришга маълум бир вақт, меҳнат ва албатта, тажриба керак. Талабалар бунга секин-асталикда, йиллар давомида, тегишли ўқув фанларини ўзлаштириш асосида эришадилар.
Тарих фанидаги вазифалар қаторига талаба ўз устида муттасил иш олиб бориши, ўзида тарихий мушоҳадани ривожлантириши, ўқиган-ўрганганларини ўйлаб-таҳлил қилиб бориши, йиққан илмий материалларини таққослай олиши, умумлаштира ва хулоса қила олиши керак.
Тарихий билимдаги таркибий тузилишининг мураккаблиги шундаки, кенг миқёсдаги далиллар ва турли хил манбалар тарих фани ва уни талқин қилувчи тарихчилар олдига катта вазифани, хусусан тарихни ёритишга масъулият билан ёндашишни қўяди. Кўп сонли ва айни пайтда зиддиятли, бир-бирини нафақат тасдиқлайдиган далиллар таҳлилида, мавжуд манбаларни синчковлик билан ўрганишда тарихчи ўз салоҳиятини, кенг қамровли мушоҳада эгаси эканлигини, ўқиган ва уққанлигини намойиш қила олиши керак. Чунки ихтиёридаги тарихий материаллар асосида воқеа-ҳодисаларга, тарихий шахслар фаолиятига нисбатан ҳукмни тарихчи ўқийди. Тарихий ҳукм, тарихий талқинни адолатли ўқиш, холисона етказиш тарих фанини, қолаверса тарихий базага эга бўлган тарихчининг вазифаси ҳисобланади.
Шундай қилиб таъкидлаш жоизки, тарих фанида, тарихий тадқиқотларда, унинг мазмуни ва вазифалари тўғрисида гапирганда, асосий эътибор далиллар ҳамда уларнинг умумлашмасига қаратилади. Тарих фанида далиллар муҳим аҳамиятга эга. Далиллар маълум бир маънода асосий материал, яъни тарих фанининг “хом ашё”си ҳисобланади. Айнан далиллар асосида илмий-тарихий билимлар вужудга келиб, у илмий тадқиқот учун асос бўлади. Далиллар тарих фани учун ҳаводек зарур бўлиб, тарихга оид илмий тадқиқотлар учун асосий манба сифатида хизмат қилади. Тарих фанида тўла аниқланмаган, баҳсли-мунозарали далилларга таянган ва шу асосдаги талқинларга эга бўлган ҳар қандай тарихий концепция мутлақо ўз аҳамиятига эга эмас. Шунинг учун ҳам тарихга оид илмий тадқиқотларга киришган тарихчи-тадқиқотчи мавжуд тарихий далилларни синчковлик билан ўрганиши, мавжуд бошқа манбалар орқали солиштириши, қиёсий таҳлил қилиши ва шундан кейингина тегишли равишда масъулият билан талқин қилиши мумкин бўлади. Далиллар тарихда ўз аниқлигига эга бўлиши, ҳеч қандай баҳс-мунозараларга асос бўла олмаслиги, ҳеч қандай шубҳа уйғотмаслиги муҳим аҳамиятга эга. Айнан шу ҳолатдан келиб чиқиб таъкидлаш жоизки, тарихчи-тадқиқодчи зиммасида далилларни келтириш борасида алоҳида масъулият муҳим ахамиятга молик... Зеро далиллар, келтирилишидан келиб чиқиб, ўз талқинига (тарихий далил ва талқинларнинг ўрни тўғрисида 6-мавзуга қаранг – муаллифлар) эга бўлади. Албатта далилларни йиғиш, солиштириш, унга баҳо бериш масаласи оддийгина масала эмас. Чунки далиллар, хусусан тарихий далиллар ўзининг тутган ўрни, мавзу ёритилишида муомалага киритилишига кўра: йирик аҳамиятли, майда аҳамиятли, ўртамиёна-шунчаки, хронологик жиҳатда узоқ ёки яқин даврни ўз ичига олган, оддий, мураккаб ва бошқа турларга бўлинади. Аммо яна қайд этиш лозимки, далиллар қанчалик муҳим аҳамиятга молик бўлмасин...тарихчи-тадқиқотчи учун энг охирги-ҳал қилувчи масала бўла олмайди. Ҳар қандай тарихий далил ҳам илмий жиҳатдан тушунтирилиши, мушоҳадага чорлаши керак ва буларсиз унинг аҳамияти унча сезиларли эмас. Йиғилган далиллар ўз тарихий-илмий талқинига эга бўлмаса, бу тарихий тадқиқотларга хом ашё материали сифатида қолаверади. Бошқачароқ ифодаланганда, тарихчи-тадқиқотчилар далилларни “тилга киргизиш йўлида”, унинг мазмун-моҳиятини очиб беришда меҳнат қилишлари керак бўлади.
Тарих фани бўйича илмий ишга киришган тадқиқотчилар учун тарихдаги муаммоларни ўрганиш, воқеа-ҳодисалар ва тарихий хронологияга муносабат, тарихий атамалар, иборалар ва тушунчалар, тарихий шахслар исми-шарифи, тарихий асарлар номи ва муаллифлари, тарихий сана ва далилларни келтиришда англашилмовчиликка, хатоликка йўл қўйиш мумкин эмас. Бунинг учун “тарих нонини ейиш”га аҳд қилган тадқиқотчи ҳар томонлама тайёр­гарлик кўрган, хусусан тарихга оид билимларни эгаллаган, ўзининг мустаҳкам эслаш қобилиятига, тарихий воқеа-ҳодиса, жараёнларни, далилларни таққослаш, таҳлил қилиш ва мавжуд манбаларни ўрганиш ва талқин қилишда кенг қамровли мушоҳадага эга бўлган мутахассис бўлмоғи даркор. Тарих фанида мавжуд муаммолар ечимига “саёз” қараш, манбаларга шунчаки “кўз югуртириш”, “арзон шов-шув”ларга интилиш билан жиддий ва асосли илмий тадқиқотни амалга ошириб бўлмайди.

Download 33.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling