Архивларда ҳужжатлар сақловини таъминлаш тартиби


Download 1.77 Mb.
bet1/5
Sana19.06.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1612751
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Файзуллаев А Архивларда ҳужжатлар сақловини таъминлаш тартиби

АРХИВЛАРДА ҲУЖЖАТЛАР САҚЛОВИНИ ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ

  • ҲУЖЖАТЛАР САҚЛОВИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА МАЖМУИЙ ЧОРАЛАР
  • Ҳужжатларнинг сақловини таъминлаш – бу ҳужжатларни сақлаш бўйича қулай шароитларни яратиш, ҳужжатларни оқилона, самарали жойлаштириш, уларнинг ҳаракати ва жисмоний ҳолатини назорат қилиб бориш, топографлаш, суғурта фондини яратиш борасида ҳужжатдан нусха олиш, ҳужжатнинг жисмоний бутлигини тиклаш (таъмирлаш ва муқовалаш) амалларидан иборат бўлган мажмуий чораларидан иборатдир.

бино ва сақловхоналар

  • Ҳужжатларни сақловини таъминлаш учун архивда моддий-техника базасини яратиш чора-тадбирлари ўтказилиши лозим
  • бино ва сақловхоналар
  • ҳужжатларни сақлаш воситалари
  • ҳужжатларни қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш воситалари
  • ҳарорат-намлик даражасини ҳосил қилиш ва назорат этиш воситалари
  • ҳужжатлардан нусха олиш ва тиклаш воситалари
  • ҳарорат-намлик, ёруғлик
  • санитария-гигиеник, кўриқлаш режими

Архивларнинг бино ва хоналарига қўйиладиган талаблар

  • Сақловхоналар учун алоҳида хоналар ажратилган улар ишлаб чиқариш, омборхона ва маиший хоналардан узоқда жойлашган бўлиши ҳамда улар билан туташган шамоллатиш каналларига эга бўлмаслиги лозим.
  • Сақловхоналар ёнғинга қарши махсус билдиргичлар билан жиҳозланган, сув хавзалари ва қувурларидан узоқда жойлашган ҳамда хоналарда газ, сув қувурлари ўтмаган ва албатта заҳира чиқиш йўлига эга бўлиши шарт.
  • Сақлов учун ажратилган хоналардаги электр ўтказгичлари хавфсиз (ёпиқ) ҳолда бўлиши лозим. Кўчириб олиб юриладиган электр асбоблари (чанг ютгичлар, чироқ ва б.) учун штепсел розеткалари ўта зич, ёпиқ ҳолда жойлаштирилган бўлиши лозим. Бундай электр асбобларнинг симлари резина қопламали бўлиши лозим.

Сақловхоналар ундан ташқарида жойлашган умумий ўчириш рубильниклари билан жиҳозланган бўлиши талаб этилади. Ёнғин хавфсизлиги чораларини кўриш мақсадида барча электр асбоблари ерга уланган бўлиши лозим.

  • Сақловхоналар ундан ташқарида жойлашган умумий ўчириш рубильниклари билан жиҳозланган бўлиши талаб этилади. Ёнғин хавфсизлиги чораларини кўриш мақсадида барча электр асбоблари ерга уланган бўлиши лозим.
  • Сақловхоналар ва ҳужжатлар билан иш олиб бориладиган бошқа хоналар ёнғин ва қўриқлаш билдиргичлари билан жиҳозланиши керак. Ёнғинни ўчириш тизимлари ва воситаларида ҳужжатлар учун зарар, хавфсиз моддалар қўлланилиши шарт.
  • Архив хоналарида оловдан, иситиш асбобларидан фойдаланиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва енгил ўт олувчи моддаларни сақлаш ман этилади. Хоналарни таъмирлаш, жиҳозлаш ва бошқа ишлар ҳужжатларни сақлашдаги хавфсизлик чораларига риоя этган ҳолда олиб борилади.
  • Архивларнинг бино ва хоналарига қўйиладиган талаблар

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling