Архивларда ҳужжатлар сақловини таъминлаш тартиби


Ҳужжатларни сақлаш тартиби


Download 1.77 Mb.
bet2/5
Sana19.06.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1612751
1   2   3   4   5
Bog'liq
Файзуллаев А Архивларда ҳужжатлар сақловини таъминлаш тартиби

Ҳужжатларни сақлаш тартиби

  • Сақловхоналарда ҳужжатлар турлари хусусиятини инобатга олган ҳолда ҳарорат-намлик тартиби белгиланган меъёрда оқилона ушлаб турилиши лозим.
  • Қоғоз асосдаги ҳужжатларни сақлаш учун ҳавонинг ҳарорати +17÷190С, нисбий намлиги 50-55%, оқ-қора пленкали асосдаги ҳужжатлар учун ҳавонинг ҳарорати +5÷100С, нисбий намлиги 40-50%, рангли пленка асосдаги ҳужжатлар учун ҳавонинг ҳарорати -2÷50С, нисбий намлиги 40-50%, оқ-қора фото ҳужжатлар учун ҳавонинг ҳарорати +10÷150С, нисбий намлиги 40-50%, рангли фото ҳужжатлар учун ҳавонинг ҳарорати -2÷50С, нисбий намлиги 40-50%, магнит тасмалардаги ва дискли ахборот ташувчилардаги ҳужжатлар учун ҳавонинг ҳарорати +8÷180С, нисбий намлиги 45-65% бўлиши лозим.
  • Ҳавонинг ҳарорати (+/- 5С) ва намлигини (+/- 10%) кескин ўзгариб туришига йўл қўйилмайди.
  • Назорат-ўлчаш асбоблари хонани асосий ўтиш жойларида, жавонларда, иситиш ва совутиш тизимлари, шу жумладан қуёш нуридан узоқроқда жойлаштирилади.

Сақловхоналарни ёритишда табиий ва сунъий ёритиш усулидан фойдаланилади

  • Сақловхоналарда ёйилган нур билан, деразаларда нурни ёйиш воситалари, ҳимояловчи фильтрлар, жалюзалар қўллаш, дераза ойналарини бўяш шартлари бажарилган ҳолда табиий ёритишдан фойдаланиш .
  • Табиий ва сунъий ёритувчи нурнинг зарарли таъсиридан ҳужжатларни ҳимоя этиш учун уларни муқоваларда, жилдларда, қутиларда, очиқ ёки ёпиқ турдаги жавонларда, ўрам қоғозларда сақлаш усулидан фойдаланилади.
  • Электрон ахборот ташувчилар (дискеталар, CD-дисклар, магнитооптик дисклар, флэш-хотира ва б.)даги ҳужжатлар ерга уланиш контури бўлган ёпиқ металл жавонларда, электромагнетик ва электростатик майдонларнинг таъсиридан, шу жумладан, қуёш нурларининг тўғридан-тўғри тушишидан ҳимояланган ҳолда сақланиши лозим.

Сунъий ёритиш учун текис сиртли ёпиқ плафонларда чўғланиш лампалари қўлланади. Ультрафиолет нурли спектри қирқилган ЛБ, ЛХБ, ЛТБ туридаги люминесцент лампалардан фойдаланишга рухсат этилади.

  • Сунъий ёритиш учун текис сиртли ёпиқ плафонларда чўғланиш лампалари қўлланади. Ультрафиолет нурли спектри қирқилган ЛБ, ЛХБ, ЛТБ туридаги люминесцент лампалардан фойдаланишга рухсат этилади.
  • Кўринадиган спектрли диапазондаги ёритилганлик даражаси: иш столида – 100 лк (люкс), жавонларнинг вертикал юзасида полдан 1 м баландликда – 20-50 лк (люкс)дан кўп бўлмаслиги лозим.
  • Сақловхоналар моғор, ҳашаротлар, кемирувчилар, чанг пайдо бўлишини олдини оладиган шароитларда, тоза ҳолда ушлаб турилиши лозим.
  • Иқлими бошқарилмайдиган сақловхоналарда санитар-биологик жиҳатдан хавфли ҳисобланувчи шамолланмайдиган зоналар келиб чиқишига йўл қўймайдиган ҳолда ҳавонинг эркин айланиши таъминланган бўлиши лозим.
  • Сақловхоналарни ёритишда табиий ва сунъий ёритиш усулидан фойдаланилади

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling