Архивларда ҳужжатлар сақловини таъминлаш тартиби


Жавонларни ўрнатиш қуйидаги меъёрларга мувофиқ амалга оширилади


Download 1.77 Mb.
bet3/5
Sana19.06.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1612751
1   2   3   4   5
Bog'liq
Файзуллаев А Архивларда ҳужжатлар сақловини таъминлаш тартиби

Жавонларни ўрнатиш қуйидаги меъёрларга мувофиқ амалга оширилади:

  • жавонларнинг қаторлари орасидаги масофа (асосий ўтиш йўли кенглиги) – 120 см;
  • жавонлар орасидаги масофа (ўтиш йўли) – 75 см;
  • ташқи девор билан жавоннинг ён томони орасидаги масофа – 45 см;
  • токчалар орасидаги масофа – 40 см;
  • пол билан жавоннинг пастки токчаси орасидаги масофа – камида 15 см, кўп қаватли бинонинг энг пастки (цокол) қаватида эса – камида 30 см;
  • жавоннинг юқори токчаси билан шифтгача бўлган бўш масофа – 30 см.
  • Алоҳида шаклдаги ҳужжатлар (газеталар, хариталар, режалар, чизмалар ва б.) учун мўлжалланган жавонларнинг, шу жумладан, уларнинг ўлчамлари шу ҳужжатларнинг ўлчамларидан келиб чиқиб аниқланади.

Ҳужжатлар жавонларда бирламчи ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда жойлаштирилади:

  • қоғоз асосдаги доимий сақланадиган ҳужжатлар қутиларда, тубусларда, жилдларда жойланади, уларни ўралган ҳолда сақлашга ҳам йўл қўйилади;
  • узоқ муддат сақланадиган ҳужжатлар қалинлиги 20 см(гача) бўлган боғлам кўринишида жойланади;
  • ўзоқ муддат сақланадиган ва шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар доимий сақланадиган ҳужжатлардан алоҳида жойланади;
  • вақтинча сақланадиган ҳужжатларни токчаларда тик (вертикал) ҳолда боғланмаган ҳолда жойланишига йўл қўйилади;
  • суғурта ва фойдаланиш фонди микрофильмлари андоза ва ҳимоя ракордларига эга, фотоқатлами ташқарига қаратилиб, рулон шаклида ўзакга ўраладиган ва металл қутиларда сақланадиган бўлиши лозим.
  • Электрон ҳужжатлар ташкилотнинг фақат архив заҳираларини сақлаш учун ишлатиладиган, катта диск мақомига эга алоҳида компьютерида сақланиши лозим.

Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

  • а) ҳужжатларни полда, дераза токчаларида, номаълум ўрамларда жойлаштириш;
  • б) электрон ташувчиларни электромагнит нурлари ва майдонлари манбалари яқинлигида қолдириш ёки сақлаш.

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling