2-мавзу. Ишлаб чиқариш омиллари ва ишлаб чиқариш жараёни (2 соат)


Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш, унинг турлари ва самарадорлиги


Download 63.21 Kb.
bet8/13
Sana05.05.2023
Hajmi63.21 Kb.
#1428212
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
2маъруза

Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш, унинг турлари ва самарадорлиги.
Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш деб, ишлаб чиқариш жараёнининг турли босқичларида миллий иқтисодиётнинг турли тармоқли корхоналари ўртасидаги, шунингдек тармоқлар ва корхоналар ичидаги ижтимоий меҳнат тақсимоти шаклларига айтилади. У корхоналарда муайян турдаги махсулотлар ишлаб чиқаришни бир ерга тўплашни кўзда тутади.
Ихтисослаштиришнинг куйидаги асосий шакллари мавжуд: тармоқ ва корхона бўйича ихтисослаштириш; корхона ичида ихтисослашиш; тармоқ бўйича ихтисослашиш, бунда корхона ёки бўлимлар шу тармоқнинг ўзига тааллукли бўлган тузилиши, технологияси ва материаллари жихатидан бир-бирига ўхшаш бўлган махсулотларни ишлаб чиқаради.
Корхона бўйича ихтисослашишда корхона ўз махсулотининг маълум чегараланган турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлади. Корхона ичида ихтисослашишда корхонанинг цехлари, бўлимлари, иш жойлари аниқ турдаги махсулотни ишлаб чиқаришга ёки маълум технологик жараёнларни бажаришга ихтисослашган бўлади.
Саноатда ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш 4 шаклда ривожланади:
" буюм жихатидан ихтисослашда корхоналар тузилиши ва бажарадиган иши бир хил бўлган чекланган тайёр махсулот ишлаб чиқаради. Масалан: тракторлар, автомобиллар, дастгохлар ва х.к.;
" детал жихатидан ихтисослашишда корхоналар тайёр махсулотнинг айрим қисмларини ва деталларни ишлаб чиқаради. Масалан: редукторлар, подшипниклар, тишли ғилдирак ва х.к.;
" технологик жихатдан ихтисослашишда корхоналар технологик жараённинг алоҳида босқичларини бажаради. Масалан: автоматлаштирилган детал куйиш, штамплаш ва х.к.;
" ёрдамчи ихтисослашган корхоналар. Булар жумласига пўлат куйиш, темирчилик, асбоб-ускуна ишловчи корхоналар киради.
Буюм жихатидан ихтисослашиш булар ичида энг кўп таркалган шаклидир.
Ишлаб чиқариш ҳамкорлиги, унинг турлари ва иқтисодий самарадорлиги.
Ҳамкорлик деб, маълум бир мураккаб маҳсулотни биргалашиб тайёрлайдиган махсус ихтисослашган корхоналар ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқаларининг ўрнатилишига айтилади. Одатда, ҳамкорлик бўйича ярим фабрикатлар, деталлар ва комплект буюм етказиб берилади. Корхонанинг ихтисослаштириш даражаси қанчалик тор бўлса, унинг бошқа корхоналар билан ишлаб чиқариш алоқалари шунчалик кенг бўлади.
Ишлаб чиқариш ҳамкорлигини ривожлантириш маҳсулот ишлаб чиқарувчи бош корхоналар ва уларга керакли нарсаларни етказиб берувчи корхоналар томонидан тузилган ҳамма хўжалик шартномаларини тўла - тўкис жиддий равишда бажаришга боғлиқдир.
Ишлаб чиқариш ҳамкорлигининг қуйидаги турлари мавжуд:
• буюм ҳамкорлиги, бунда бир корхона бошқа корхонага, тайёр маҳсулотни, масалан: самолёт йиғиш учун аккумулятор, радиатор, овознигор (приёмник) етказиб беради;
• детал бўйича ҳамкорлик, бунда бош корхонага бошқа корхоналар алоҳида деталларни, йиғиш бирикмалирини етказиб берадилар;
• технологик ҳамкорликда битта корхона бошқа корхоналар учун алоҳида технологик жараённи бажаради ёки тановар (қуйма, упаковка, штамповка) ларни етказиб беради.
• тармоқлараро ҳамкорлик. Бунда ҳар хил саноат тармоғига тегишли иккита корхона ҳамкорлик қилади. Масалан: самолётсозлик корхонаси овознигор корхонаси билан ҳамкорлик қилади.
• тармоқ ичидаги ҳамкорлик. Бунда бир саноат тармоғига тегишли иккита корхона ўртасида ҳамкорлик ўтказилади. Масалан: самолётсозлик корхонаси самолётга мотор ишлаб берувчи корхона билан ҳамкорликда бўлади.
• районлараро ҳамкорлик. Бунда ҳар хил иқтисодий районларда жойлашган корхоналар ўзаро ҳамкорликда бўладилар.
• район ичидаги ҳамкорлик. Бунда битта районда жойлашган иккита корхона орасида ҳамкорлик ўрнатилади.
Ишлаб чиқаришнинг ҳамкорлик қилиш даражаси сотиб олинган деталлар, ярим фабрикатлар ва бутловчи буюмларнинг корхона маҳсулоти тўла таннархига нисбати шу корхона билан ҳамкорлик қилаётган корхоналар сони билан тавсифланади. Бу иккала кўрсаткич ўзаро бир-бири билан боғлиқ, чунки корхона қанча кўп корхоналар билан ҳамкорлик қилса, унинг ишлаб чиқараётган маҳсулот таннархида тайёр ҳолда сотиб олинаётган деталлар ва ярим фабрикатлар нисбати шунчалик кўпаяди. Бу эса маҳсулот таннархининг пасайишига ва сифатининг ошишига олиб келади.

Download 63.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling