2-Мавзу. Иқтисодий базис тушунчалар режа


Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги


Download 1.2 Mb.
bet4/7
Sana03.02.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1152233
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-мавзу Иқтисодий базис тушунчалар

2. Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги.

  • Агар жамиятдаги иқтисодий ресурслар миқдори чекланмаган бўлганида, ҳар бир инсон ўзи истаган ҳамма нарсага эга бўлиши мумкин бўларди. Аммо, инсониятнинг моддий эҳтиёжлари хаёл ва орзулар уммони сингари чексиз бўлган бир шароитда, бу эҳтиёжларни қондириш воситалари бўлган иқтисодий ресурслар миқдори жамиятда чеклангандир. Бу шуни англатадики, жамиятдаги мавжуд барча иқтисодий ресурсларнинг ишлаб чиқариш имкониятлари жамият аъзоларининг эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмас.
  • Деҳқончилик ва чорвачилик учун зарур ер майдонлари, саноат учун ер ости қазилма бойликлари, капитал ва хомашё ресурслари, юқори малакали ишчи кучи ва билимли мутахассис-кадрлар, катта капиталга эга тадбиркорлар ва банклар, ҳамма-ҳаммаси ўта чеклангандир.
  • Бундай ҳолат жамият аъзоларининг ўз эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга бўлган имкониятларини доимо ва муқаррар равишда чегаралаб туради. Мана шунинг учун ҳам абсолют моддий фаровонлик ва тўкин-сочинликка эга жамият қуриш ҳақидаги уринишлар амалга ошмайдиган ҳақиқат саналади.

3. Иқтисодиёт ва самарадорлик: тўла бандлик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми.

  • Жамият аъзоларининг моддий эҳтиёжлари чексиз ва ресурсларимиз чекланган экан, ҳеч қачон чексиз эҳтиёжларимизни тўлиқ қондириш мумкин эмас. Шундай экан, иқтисодчилар жамият ихтиёрида мавжуд чекланган (тақчил) ресурслардан оптимал фойдаланган ҳолда чексиз эҳтиёжларини максимал даражада қондириш устида бош қотиришларига тўғри келади. Бунинг учун мавжуд ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш йўлларини излаб топиш зарур бўлади.
  • Иқтисодчилар “самарадорлик” тушунчасига қандай таъриф берадилар. Самарадорлик тушунчаси техник ёки технологик соҳаларда ҳам қўлланилиб, бирор бир ҳаракат ёки бажарилган ишнинг натижасини баҳолашда фойдаланилади. “Иқтисодий самарадорлик” тушунчаси “харажатлар (сарафлар) – маҳсулот” нисбатини ифодалайди. Аниқроқ қилиб айтганда, ишлаб чиқаришга сарфланган ресурслар (харажатлар) бирлигига нисбатан олинган маҳсулот, фойда кўрсаткичлари иқтисодий самарадорлик даражасини белгилаб беради.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling