2-мавзу jаmоа shаrtnоmаlаri vа jаmоа kelishuvlаri. Mehnаt shаrtnоmаsining tushunchаsi. Ishgа qаbul qilishni rаsmiylаshtirish. Reja
Download 44.61 Kb.
|
2-мавзу
2-МАВЗУ JАMОА SHАRTNОMАLАRI VА JАMОА KELISHUVLАRI. MEHNАT SHАRTNОMАSINING TUSHUNCHАSI. ISHGА QАBUL QILISHNI RАSMIYLАSHTIRISH. REJA 1. Жамоа шартномаси ва жамоа келишувлари тушунчаси, уларнинг меҳнат ҳуқуқий муносабатларни тартибга солинишидаги ўрни. 2. Меҳнат шартномасининг шакли, мазмуни ва амал қилиш муддатлари 3. Ишга қабул қилишнинг умумий тартиби. Ишга қабул қилишда дастлабки синовни қўллаш 4. Ишга қабул қилишни расмийлаштириш. Меҳнат дафтарчаси ва унинг юридик аҳамияти Янги иқтисодий муносабатлар қарор топаётган ва тез суръатлар билан ривожланиб бораётган ҳозирги пайтда корхоналардаги ходимлар ва иш берувчилар манфаатларини мувофиқлашнинг, зарур ишлаб чиқариш шароитлари яратилишини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий воситаларидан бири жамоа шартномаси ва жамоа келишувидир. Жамоа шартномаси ва жамоа келишуви ходимларнинг ҳам, иш берувчиларнинг ҳам фаолликларини оширишга ёрдам беради. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 29-моддасида таъкидланганидек, жамоа шартномаси ва жамоа келишуви корхоналарда, муайян касб ходимлари, тармоқ, ҳудуд ходимларининг меҳнатга оид ижтимоий-иқтисодий, касбга оид муносабатларни тартибга солувчи, меҳнат шартлари ва ижтимоий кафолатлар белгилашга қаратилган меъёрий ҳужжат ҳисобланади. Жамоа шартномалари ва келишувлари ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнатга оид муносабатларини шартнома асосида тартибга солишга, уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштиришга ёрдам бериш мақсадида тузилади. Жамоа шартномаси – корхона, унинг филиали, ваколатхонаси ходимлари билан иш берувчи ўртасида тузиладиган ва социал-меҳнат муносабатларини тартибга солишга хизмат қилувчи ҳуқуқий актдир. Ўзбекистонда меҳнат бозорининг вужудга келиши ва меҳнат соҳасида янги ижтимоий алоқаларни пайдо бўлиши муносабати билан жамоа шартномаси моҳияти ва мазмуни ўзгариб бормоқда. Ҳозирги пайтда жамоа шартномалари ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги социал-шерикчилик муносабатларининг, бевосита меҳнат муносабатларининг тартибга солишнинг асосий шаклларидан бирига айланмоқда. Бугунги кундаги жамоа шартномаси конкрет корхона ва ташкилотларда Меҳнат Кодекси вазифасини бажарувчи локал норматив ҳужжат тусини олиб бораётир. Унинг воситасида айрим олинган бир корхона-ташкилотда унинг мулкчилик шаклидан қатъи назар меҳнат шароитларининг автоном тизимига эришиш таъминланмоқда. Бозор муносабатлари шароитида жамоа шартномаларининг ҳуқуқий моҳияти бир хил бўлмасдан, икки томонлама тамойилга асосланади. Биринчидан, корхона мулкдори, тадбиркорнинг корхонани бошқаришдаги автономлиги, иккинчидан эса меҳнат, социал-иқтисодий ва касбий масалаларнинг ҳал этилишида касаба уюшмалари фаол иштирок этиши тамойиллари амал қилади. Жамоа шартномаси ўз мақсадлари тарқаладиган шахслар доираси, норматив-юридик кучига кўра одатдаги фуқаролик-ҳуқуқий шартномалардан тубдан фарқ қилади. Социал-шерикчилик муносабатларини корхона, ташкилот даражасида тартибга солувчи локал норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида жамоа шартномаси икки томон: ёлланма ходимлар ва иш берувчилар манфаатини ўзида ифодалайди. Шу сабабли бундай ҳамкорлик шакли бипартизм номини олди. Социал шерикчиликнинг бошқа шакллари минтақа, тармоқ даражасида – минтақавий жамоа келишувлари, умумдавлат миқёсида – бош жамоа келишувлари кўринишида амалга оширилиши мумкин. Бундан социал ҳамкорлик кўпчилик ҳолларда нафақат икки томон (ходим ва иш берувчи) манфаатларини балки унда учинчи томон сифатида қатнашувчи давлат манфаатларини ифодалайди. Жамоа шартномаси меҳнат ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири сифатида қонунлар, қонун ҳужжатлари, тармоқ локал норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини кенг камраб олади. Булар қаторига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси (29-56-моддалар), Download 44.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling