Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали “ТИ” кафедраси Нигматов Зафаржон Закирович


Download 197.85 Kb.
bet1/7
Sana16.06.2023
Hajmi197.85 Kb.
#1502638
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7-maruza. identifikatsiya va autentifikatsiya modeli usullari va vositalari.


Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали
“ТИ” кафедраси
Нигматов Зафаржон Закирович
ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАРДА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ
Қарши 2016

7-маъруза. Идентификация ва аутентификация модели, усуллари ва воситалари.

РЕЖА:

  • Идентификация тушунчаси.
  • Аутентификация тушунчаси.
  • Аутентификация усуллари

Идентификация



Идентификация (Identification) - фойдаланувчини унинг идентификатори (номи) бўйича аниқлаш жараёнидир.
Бу фойдаланувчи тармоқдан фойдаланишга уринганида биринчи навбатда бажариладиган функциядир.
Фойдаланувчи тизимга унинг сўрови бўйича ўзининг идентификаторини билдиради, тизим эса ўзининг маълумотлар базасида унинг борлигини текширади.
Идентификациялаш мурожаат қилиш субъектларига идентификаторларни тақдим этиш ва кўрсатилган идентификаторларни, эгалари объектга киришга рухсат этилган, олдиндан тақдим этилган идентификаторлар рўйхати билан таққослашдир.

Аутентификация



Аутентификация (Authentication) - қурилманинг хақиқий эканлигини текшириш жараёнидир.
Бу текшириш фойдаланувчи хақиқатан айнан ўзи эканлигига ишонч хосил қилишига имкон беради.
Аутентификация ўтказишда текширувчи тараф текширилувчи тарафнинг хақиқий эканлигига ишонч хосил қилиши билан бир қаторда, текширилувчи тараф хам ахборот алмашинув жараёнида фаол катнашади.
Одатда фойдаланувчи тизимга ўз хусусидаги ноёб, бошқаларга маълум бўлмаган ахборотни (масалан, парол ёки сертификат) киритиши орқали идентификацияни тасдиқлайди.
Идентификатор тўғрилигини текшириш
идентификация
Идентификатор сўрови
Идентификатор
Тўғрилигини текшириш
Аутентификация
Пароль сўрови
Пароль
Идентификация ва аутентификация жараёнлари модели

Download 197.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling