Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали “ТИ” кафедраси Нигматов Зафаржон Закирович


Download 139.02 Kb.
bet1/6
Sana16.06.2023
Hajmi139.02 Kb.
#1501758
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8-maruza. parolli ximoya va ularning zamonavij turlari. raqamli sertifikatlar.


Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали
“ТИ” кафедраси
Нигматов Зафаржон Закирович
ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАРДА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ
Қарши 2016

8-маъруза. Паролли химоя ва уларнинг замонавий турлари. Рақамли сертификатлар.

РЕЖА:

  • Паролли химоя ва уларнинг замонавий турлари.
  • Парол танлашга қўйиладиган талаблар.
  • Рақамли сертификатлар.

Парол тушунчаси

Пароллар, одатда, тизимга кириш учун калит сифатида ишлатилади, лекин улар бошқа мақсадлар учун ҳам ишлатилади:

  • дискга блоклаш, маълумотларни шифрлашдаги буйруқларда;
  • мос харакатлар фақатгина дастур таъминотининг қонуний эгалари ва фойдаланувчилари томонидан амалга оширилишга қатъий ишонч талаб этиладиган барча холатларда.
  • Ишлатиладиган паролларни қуйидаги гурухларга ажратиш мумкин:

  • фойдаланувчи томонидан ўрнатиладиган пароллар;
  • тизим ишлаб чиқарадиган пароллар;
  • тизим ишлаб чиқарадиган мурожаат қилишнинг тасодифий кодлари;
  • яримта сўз;
  • таянч иборалар;
  • “савол- жавоб” туридаги интерактив кетма-кетликлар;
  • “қатъий пароллар”.

Парол тушунчаси

Фойдаланувчи идентификаторлари ва уларнинг пароллари ҳар бир фойдаланувчи учун ягона бўлиши керак.

Пароллар 8 та символдан кам бўлмаслиги ва машҳур номлар ёки иборалардан тузилмаслиги лозим. Ўйлаб топиладиган паролларнинг пайдо бўлишини доимий равишда махсус дастурлар ёрдамида текшириб туриш зарур. Бундай дастурларда ўйлаб топиладиган пароллар генерацияси бўйича қоидалар тўплами бўлиши лозим.

Пароллар махфий ҳолда сақланиши, яъни бошқа одамларга айтилмаслиги, дастур матнида ва ҳар - хил қоғозларда ёзилмаслиги, ҳамда ҳар 90 кунда алмаштирилиши лозим. Кўпчилик тизимлар маълум вақт ўтгач паролни мажбурий алмаштириши ва аввал фойдаланилаётган паролни йўққа чиқариши мумкин.


Download 139.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling