2-мавзу jаmоа shаrtnоmаlаri vа jаmоа kelishuvlаri. Mehnаt shаrtnоmаsining tushunchаsi. Ishgа qаbul qilishni rаsmiylаshtirish. Reja


Меҳнат шартномаси (контракт)нинг муддати


Download 44.61 Kb.
bet7/9
Sana14.12.2022
Hajmi44.61 Kb.
#1001884
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-мавзу

Меҳнат шартномаси (контракт)нинг муддати қоидага кўра чекланмайди ва тарафлар уни бекор қилиш истагини билдирмагунларига қадар амал қилаверади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 75-моддасига мувофиқ меҳнат шартномалари:
номуайян муддатга;
беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга;
муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.
Ишга қабул қилишнинг умумий тартиби

Ишга қабул қилишнинг умумий тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексида ва унинг асосида қабул қилинган қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бўлиб, мулкчиликнинг барча шаклидаги, турли усулда хўжалик фаолияти юритувчи барча корхона ва ташкилотлар учун бир хил талабларни илгари суради. Бу тартиблар Меҳнат Кодексининг 77-87-моддаларида, ички меҳнат тартибининг Намунавий қоидаларида2 ва бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган.


Ишга қабул қилиш юзасидан қатъий тартибларнинг белгиланишидан мақсад – фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга оширилиши учун қулай ҳуқуқий шароит яратиш, меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш борасида асоссиз чеклашлар ва камситишларга йўл қўймасликдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 6-моддасида айтилишича:
Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади.
Меҳнат Кодексининг 80-моддасида айтилишича: «Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни:
паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни, ўн олти ёшга тўлмаган шахслар эса, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва турар жойидан маълумотномани;
меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани;
ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишлича ҳарбий гувоҳномани ёки ҳарбий ҳисобда турганлиги ҳақида гувоҳномани;
қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётган олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни тақдим этади.

Download 44.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling