2-мавзу. Кўчмас мулк объектларининг таснифланиши


Тижорат кўчмас мулк объектларининг тавсифи


Download 97 Kb.
bet8/9
Sana17.02.2023
Hajmi97 Kb.
#1204984
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2k-мавзу. Кўчмас мулк объектларининг таснифланиши

2.3. Тижорат кўчмас мулк объектларининг тавсифи
Тижорат мақсадида фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари икки турга бўлинади: даромад келтирувчи – тижорат объекти ва даромадни ишлаб чиқаришга шароит яратувчи – саноат (индустриал).
1.Даромад келтирувчи объектларга дўконлар ва савдо мажмуалари, меҳмонхоналар ва кўнгилочар марказлар, бизнес субъектлари офислари каби объектлар киради.

  1. Дўконлар ва савдо мажмуалари. Ҳозирги кунда савдо ва умумий овқатланиш - иқтисодиётнинг интенсив равишда ривожланаётган соҳаларидир. Бу соҳаги объектлар биринчилардан бўлиб давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларидан ўтганлар, бу эса уларнинг бозор иқтисодиёти шароитида фаол ривожланишларига туртки бўлган. Кўп функцияли савдо мажмуи (КФСМ), супермаркет, гипермаркет, ихтисослашган дўконлар (универмаглар) савдо мажмуалари объектлари ҳисобланади.

  2. Меҳмонхоналар6 ва кўнгилочар кўчмас мулк объектлари. Исталган мамлакатда бундай кўчмас мулк объектларининг таснифланиши моддий-техника таъминоти, кўрсатиладиган хизматлар номенклатураси ва сифати, ҳамда хизмат кўрсатиш даражасига бўлган талаблар мажмуасига асосланади.

Меҳмонхона турига кирувчи кўчмас мулк объектларига, хусусан, қуйидагилар киради: юқори тоифали меҳмонхона, ўрта тоифали меҳмонхона, апартамент-меҳмонхона, курорт-меҳмонхона, мотель, ВВ типидаги хусусий меҳмонхона (ётиқ ва нонушта), гарни-меҳмонхона, пансион, меҳмонхона ҳовли, ротель, ботель, флотель, флайтель.
с) Офис бинолари. Ҳар бир регионда бизнес-марказларни таснифлашда бино у ёки бу синфга тегишлилигини аниқлайдиган турли хил омиллар ҳисобга олинади.
Ҳозирги кунда Тошкентда 70% дан ортиқ офис бинолари ижарага берилади ва фақатгина 20-25% и сотилади. Офис биноларининг савдо бозори ижара бозорига қараганда анча ноаниқ. Битимларнинг кўпчилиги воситачисиз амалга оширилади.
д) Гараж-тўхташ жойлари (автопареинглар) тижорат кўчмас мулки объектлари сифатида индивидуал махсус лойиҳа асосида қурилган ва вақтинчалик, қўшимча қурилиш сифатида қурилган гаражлар, ҳамда паркингларга бўлинади.

Download 97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling