2-мавзу. Маркетинг тамойиллари, вазифалари, функциялари ва турлари


Маркетинг функциялари ва унинг фаолияти мазмуни


Download 139.31 Kb.
bet3/8
Sana16.06.2023
Hajmi139.31 Kb.
#1516138
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
МАРКЕТИНГ- 2-мавзу

2.2. Маркетинг функциялари ва унинг фаолияти мазмуни

Маркетинг концепциясини олиб бориш учун маркетинг функцияларини амалга ошириш орқали ҳал этилади.

Маркетинг функциялари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  • маркетинг тадқиқотлари;
  • маҳсулот ассортименти ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш;
  • сотиш ва тақсимот функцияси;
  • товарни силжитиш;
  • нархни ташкил этиш функцияси;
  • маркетинг-менежмент функцияси.

1. Маркетинг тадқиқотлари функцияси:

  • халқаро бозорни таҳлил этиш;
  • сотиш бозорини тадқиқ этиш;
  • истеъмолчи эҳтиёжларини тадқиқ этиш;
  • маркетинг операцияларини ўрганиш;
  • ахборот тўплаш ва қайта ишлаш;
  • маркетинг-микс комплексини тадқиқ қилиш;
  • рақобатларни ўрганиш;
  • бенчмаркетинг;
  • талабни ва сотишни башорат қилиш ва бошқалар ўрганилади.
  • 2. Маҳсулот яратиш функцияси орқали маркетинг фаолиятида янги маҳсулотларни яратиш, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ишлаб чиқариш соҳасига товар рақобатдошлиги ва сифатни бошқариш, шунингдек товар сиёсатини ишлаб чиқиш масалалари ҳал этилади.
  • 3. Сотиш функцияси орқали товарни тақсимлаш ва сотиш сиёсатини ишлаб чиқиш, савдо-тақсимот тармоғи орқали сотувни ташкил этиш, юк ташишни ва омборга жойлаштиришни ташкил этиш, товар айланмасини аниқлаш, тақсимот тизимини физик оқимларини назорат қилиш ва сотишни таҳлил этиш ўрганилади.
  • 4. Товарни силжитиш функцияси натижасида сотишни рағбатлантириш ва реклама сиёсатини ишлаб чиқиш; сотишни рағбатлантиришни самарали инструментларини асослаш; товарни силжитиш тўғрисида мультимедиа технологияларини асослаш; ички фирма рекламасини ташкил этиш; сотув ишларини рағбатлантириш; паблик рилейшнзни ташкил қилиш ва бошқалар тўлиқ ўрганилади.
  • 5. Нархни ташкил этиш функцияси орқали нархни шаклланиш стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш; сотувни ҳар бир бозори учун ҳар бир маҳсулот учун яшаш даврини турли босқичларида нарх матрицасини тузиш; жорий нархлар ўзгариши механизмини тузиш; рақобатчи нархини таҳлил қилиш; янги маҳсулот учун нарх белгилаш кабилар ҳал этилади.
  • 6. Маркетинг-менежмент функцияси эса маркетингни бошқаришни ташкил этиш; назорат қилиш, маркетинг хизматини ташкилий тузилишини ишлаб чиқиш, маркетинг фаолияти тизимида бошқарув қарорларини оптималлаштириш, аудит, маркетинг хизмати фаолияти самарадорлигини баҳолаш кабиларни ўрганади.
  • Маркетинг функциялари фирмани бошқа функциялари, яъни ишлаб чиқариш, кадрлар, моддий техника таъминоти, молиявий, бухгалтерия ҳисоби функциялари билан бирга амалга оширилади.
  • Маркетингнинг функциялари хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа функцияларидан фарқи шундан иборатки, маркетинг функциялари хўжалик юритувчи субъектлар, унинг истеъмолчилари, мижозлари ўртасида айирбошлаш жараёнини амалга ошириш ва ташкил этишга қаратилгандир. Шунинг учун ҳам маркетинг функциялари доимо ўзгариб борадиган эҳтиёж ҳамда талабни шаклланиши, яратилиши ва ривожланишига таъсир этади.

Download 139.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling