2 мавзу Меҳнат ресурсларини таснифлаш


Download 344.56 Kb.
bet7/9
Sana18.03.2023
Hajmi344.56 Kb.
#1283147
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
презентация 2сиртки - копия

Корхонанинг нарх сиёсати

  • Бозор иқтисодиёти шароитида нарх бир қатор вазифаларни бажаради:
  • Бозор мувозанатини таъминлаш.
  • Иқтисодий регуляторлик функцияси.
  • Рақобат воситаси функцияси.
  • Ҳисоб – китоб функцияси.
  • Социал ҳимоя функцияси.
  • Тақсимлаш вазифаси.

Иқтисодий мазмунига кўра нархлар қуйидаги турларга ажратилади.
- Улгуржи нархлар. Бу нархларда товарлар катта партияларда, кўтарасига сотилади. У таркибан ишлаб чиқариш харажатлари ҳамда улгуржи-савдо ташкилотлари харажатлари ва фойдасини ўз ичига олади.
Чакана нархлар. Бу товарлар бевосита истеъмолчиларга сотиладиган нархлар. Чакана нарх ўз таркибига товарнинг улгуржи нархи ҳамда чакана савдо ташкилотлари харажатлари ва фойдасини олади.
- Харид нархлари. Бу нархлар давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқарилган товарларга белгиланади.
Дотацион нархлар. Давлат бюджети ҳисобидан арзонлаштирилган нархлардир.
Демпинг нархлар. Бундай нархларда ишлаб чиқарувчилар бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш ва рақибларини сиқиб чиқаришда фойдаланади.
- Нуфузли нархлар. Алохининг юқори даромад олувчи қатлами ҳарид қиладиган нуфузли (обрў-талаб) товарларга белгланади
Таърифлар. Турли хил хизматлар (телефон, транспорт, коммунал ва ҳ.к) бахоси сифатида чиқади.

Шу мақсадда у бахони учга ажратади. Яъни максимал (Энг юқори), минимал (Энг паст) ва обектив бахо.

  • " максимал бахо - (сотувчи нуктаи назаридан) - бу музоқараларни шу баходан бошлаш мумкин бўлган кўрсаткичидир.
  • " минимал бахо - (кўшилиши мумкин бўлган энг паст бахо) - бу товар нархининг шундай кўрсаткичики, тадбиркор музоқаралар давомида ундан тушмасликка харакат қилади.
  • " объектив бахо - бу, таркибида ўртача сифат кўрсаткичларига эга бўлган у ёки бу товаминг ўртача бахосидир.
  •  

5.Корхона даромадлари

  • Даромад — кенг маънода кирим бўлган ҳар қандай пул маблағлари ёки пул қийматига эга бўлган моддий бойликларни олиш, иқтисодий субъект ўз фаолияти натижасига кўра оладиган пул ва товар — моддий тушум.
  • Самарали ишлаш дегани, мўлжалланган фойдани олиш, ишлаб чиқариш қувватлари ва иш кучидан яхширок фойдаланиш, ноишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, меҳнат самарадорлигини ошириш, махсулот сифатини яхшилашдир.
  • Самара - ишлаб чикарилаётган махсулот ёки кўрсатилаётган хизматнинг фойда ва даромад хажмини ошириш, махсулот таннархини камайтириш каби ижобий натижалардир. Натурал шаклда ишлаб чиқариш самарасини, пул шаклида иқтисодий самарани ифодаланади.
  • Самарадорлик - бу, фойдалилик, натижалиликдир. Маълумки, қандайдир натижа олиш учун меҳнат қилиш, ишлаш, махсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш ва маълум миқдорда харажат қилиш керак.

Download 344.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling